Жорий йилнинг январь июнь ойларида жисмоний шахслар томонидан электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси ҳажми қарийб 64 миллиард сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Маълумотларга кўра, 28 538 нафар жисмоний шахс қуёш энергияси олиш мосламалари учун 63 миллиард 498 миллион сўм миқдорида давлат бюджетидан субсидия олган.

Субсидия олган ҳудудлар биринчилигида 19,1 миллиард сўм билан Хоразм вилояти турибди. Ундан кейин 9,7 миллиард сўм ва тегишли тартибда 4,9 миллиард сўм субсидия билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳри ўрин эгаллаган.
Субсидияни қандай олиш мумкин?
Қуёш панеллари орқали субсидия жамғарган фуқаролар пулларни “Солиқ” мобил иловаси “кешбек ва имтиёзлар” хизматининг “Қуёшли хонадон” бўлимидаги “картага пул ўтказиш” бўлими орқали банк картасига ўтказиб олишлари мумкин.
Таъкидлаш жоиз, 2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт/соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.
Изоҳ (0)