Чехия ўрмонида олтин тангалар, заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг катта коллекцияси топилди. Ҳозирда улар Шарқий Богемия музейида сақланмоқда. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

Музей расмийлари қимматбаҳо буюмларнинг тахминий ёшига таяниб улар Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларидан бирига тегишли эканини тахмин қилди. Ходимларга кўра, 15 фунтдан ортиқ бу буюмлар 2025 йилнинг февраль ойида икки сайёҳ томонидан Звичина тепалиги яқинидаги девордан топилган.

Иккита идиш ичида 598 та танга, билагузуклар, калитли занжир ва тамаки халтачалари ва ҳоказолар аниқланган. Тангаларнинг ёши 1800—1900 йилларга тўғри келади. Уларнинг аксарияти Францияда, қолганлари Австрия-Венгрия, Бельгия ва Усмонли империясида зарб қилинган. Буюмлар уруш даврида атайлаб асраш учун кўмилгани айтилмоқда.

Иккинчи жаҳон урушигача бўлган йилларда, айниқса, 1938 йилда Германия Судетни аннексия қилганидан кейин кўплаб аҳоли, жумладан, яҳудийлар, немислар ва бошқалар кучайиб бораётган таъқиблардан қутулиш учун Чехословакиядан қочиб кетган. Экспертлар ҳали ҳам буюмларнинг аниқ келиб чиқиши устида таҳлил олиб бормоқда.

Изоҳ (0)