• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Доғистонда 3 минг кишини асирга олган чечен жангарилари, БМТнинг Нью-Йоркдаги ҳашаматли штаб-квартираси ва сапотекиларга тегишли ноёб хазинанинг топилиши. Кун хронологиясида 9 январь

    9 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Доғистонда 3 минг кишини асирга олган чечен жангарилари, БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасининг фойдаланишга топширилиши ҳамда сапотекиларга тегишли ноёб хазинанинг топилишига оид фактлар ўрин олган.

    Доғистонда 3 минг кишини асирга олган чечен жангарилари

    1996 йил 9 январь санаси Доғистоннинг Кизляр шаҳри тарихида қора кун сифатида қолган. Ҳар йили шу куни кизлярликлар гуллар билан шаҳар боғига тўпланиб, террорчилар қурбонига айланган ўнлаб инсонларни хотирлайди.

    Фото: Magspace

    Фото: Magspace
    Салман Радуев бошчилигидаги жангарилар гуруҳи 9 январь куни Кизлярга бостириб кирганди. Улар шаҳар атрофидаги ҳарбий аэродромга ҳужум уюштирган, шундан кейин темир йўл вокзали ва туман шифохонаси биносини, жумладан, туғуруқ бўлимини эгаллаб олган. Жангарилар қарийб 3 мингга яқин одамни асирга олган. Террорчилар Россия ҳукуматидан Доғистон ҳудудидан Чеченистонга чиқиб кетиш учун коридор яратиб беришни талаб қилган.

    Доғистон раҳбарияти билан кечаси ўтказилган музокаралардан кейин, 10 январь тонгида террорчилар аксарият асирларни кўнгиллиларга алмашган — улар орасида депутатлар, Доғистон ҳукумати вакиллари ва журналистлар бор эди. 11 та автобусдан иборат колонна Чеченистон томон йўл олган. «Первомайс» қишлоғида автобуслар тўхтатилган ва музокаралар бошланиб, у 5 кун давом этган. Охир-оқибат артиллерия ва вертолётлардан фойдаланилган ҳолда штурм амалга оширилган.

    Фото: Magspace

    Фото: Magspace

    18 январь куни операция якунланган. «Первомайск» қишлоғи бутунлай вайрон бўлган. Жангариларнинг бир қисми ўлдирилган, аммо катта қисми Чеченистон ҳудудига ўтиб кетишга муваффақ бўлган.

    «Салман Радуев бошчилигидаги босқинчилар шаҳарга кирганида энди тонг отаётганди. Биринчи зарбани улар шаҳар аэродромида жойлашган вертолёт майдончасига амалга оширди, гранатомётларда улар иккита вертолётни яксон қилди. Шу билан бирга, улар Черемушка туманидаги ҳарбий қисм атрофига снайперларни жойлаштириб, уни блоклаб қўйди», — дея эслайди ўша кунги воқеа гувоҳларидан бири Аҳмед Саламов.

    Фото: Magspace

    Фото: Magspace

    Саламовнинг сўзларига кўра, у «Прометей» телестудияси директори Камил Омаров билан шифохона томон йўл олган. Улар Радуев учрашишга розилик берган биринчи музокарачилар эди. Шундан кейинги барча, жумладан, «Первомайск»даги музокаралар ҳам Аҳмед Саламов ва Камил Омаров иштирокида ўтказилган. Айнан уларнинг қаҳрамонликлари сабаб асирларнинг ўлими олди олинган. «Шифохонадаги 3 минг асирдан фақат бир киши ҳалок бўлди. Қолганларни қутқаришга эришдик. Бу мамлакат тарихидаги шу каби омадли музокараларнинг биринчиси эди», — дейди Саламов.

    Фото: Magspace

    Фото: Magspace

    Шифохонани эгаллаган жангарилар асирларни палаталардаги каравотларга ўтирғизиб чиққан. Террорчилар шифохона биносини миналаштириб чиққан, коридорлар бўйлаб ҳаракатланган одамлар ушбу миналарнинг симлари устидан ошиб ўтишга мажбур бўларди. Жангарилар жуда яхши қуролланган эди — барчасида автоматлар, пулемётлар, камарида эса камида 10 тадан гранаталар бўлган.

    Фото: Magspace

    Фото: Magspace

    Шаҳарнинг тинч аҳолиси қарийб бир сутка давомида шифохонада тутиб турилган. Охир-оқибат террорчилар шаҳар ташқарисига — «Первомайск» қишлоғига чиқарилган ва ерда тўлиқ тор-мор келтирилган, асирлар эса озод этилган.

    БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартираси

    1951 йил 9 январь куни Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти асосий биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтганди. БМТ штаб-квартираси — бу асосий ишчи органлар, ходимлар штати, бошқарув органларига расмий офис вазифасини ўтувчи бинолар мажмуасидир.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    БМТ биносини яратиш учун бутун дунёдан турли архитекторлар, дизайнерлар ва муҳандислар таклиф этилган. Улар орасида Николай Басов, Оскар Нимеер, лойиҳалаштириш бўйича директор Макс Абрамович, муҳандис-консултант Владимир Бодянский, Ernst Кормье, бош архитектор Уоллес Гаррисон, Шарл Ле Корбюзе, Свен Маркелиус, Свайё, Лян Се Чен, шунингдек, консултантлар Энтони Антониадес, Метю Новики ва Эрнест Вайсман бор эди.

    Ушбу гуруҳ 50 та турли лойиҳани тақдим этган ва охир-оқибат танлов Ле Корбюзенинг концептуал ғоясига келиб тўхтаган. Унинг чизмаларига кўра, бинолар мажмуаси турли услубларни ўзида бирлаштира олиши керак эди: офислар учун баланд шиша панеллар ва Бош ассамблея зали учун доирасимон паст қубба. БМТ штаб-квартирасини қуриш якунланган вақтда у Манхэттендаги энг замонавий архитектура биноси ҳисобланган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Бино Манхэттеннинг шарқий қисмидаги 42 ва 48-кўчалар, Биринчи авеню ва Ист-Ривер орасида жойлашган. 7 гектар майдондаги 167 метрли БМТ биносини лойиҳалаштириш учун архитекторлар гуруҳига 6 йил вақт керак бўлган. БМТ штаб-квартираси географик жиҳатдан Нью-Йоркда жойлашган бўлса-да, у халқаро ҳудуд мақомига эга.

    БМТ Нью-Йоркдаги биносидан ташқари яна учта ёрдамчи, минтақавий штаб-квартираларга эга: Женева, Вена ва Найробида. Аммо ташкилотнинг муҳим қарорлари айнан Нью-Йоркда қабул қилинади, чунки Бош ассамблея ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг аксарият йиғилишлари шу ерда ўтказилади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    БМТнинг бутун дунё бўйлаб жойлашган ишчи органлари, агентликлари ва марказларида 170 та давлатдан 61 минг ходим фаолият юритади. Нью-Йоркдаги штаб-квартирага жами ташкилот ходимларининг учдан бир қисми сиғади.

    БМТ расман 1945 йил 24 октябрь куни ташкил этилган; шу куни БМТ низоми аксарият давлатлар томонидан ратификация қилинган ва кучга кирган. Бирлашган Миллатлар номини АҚШ президенти Франклин Рузвельт таклиф этган ва у 1942 йил 1 январда Бирлашган Миллатлар декларациясида қўлланган — Иккинчи жаҳон уруши вақтида 26 та давлат вакиллари ўз ҳукуматлари номидан нацистлар блокига қарши ҳамкорликдаги курашни давом эттиришга келишиб олганди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    1945 йил 11 февраль куни Ялтада АҚШ, Буюк Британия ва СССР раҳбарлари Франклин Рузвельт, Уинстон Черчилл ва Иосиф Сталин «тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун универсал халқаро ташкилот»ни таъсис этиш қарорини қабул қилади. 25 апрель куни 50 та давлат вакиллари Сан-Франсискода тўпланиб, БМТ низоми устида иш бошлайди.

    Мексикадаги сапотекиларга тегишли ноёб хазина

    1932 йил 9 январь куни Монте-Альбан харобаларидан Мексикада яшаган сапотеки ҳиндуларига тегишли XIII асрга оид хазина топилганди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Монте-Альбан — Мексиканинг жанубий қисмида жойлашган машҳур археологик қўриқхона. Икки минг йил давомида у ерда Колумб томонидан Америка кашф этилгунга қадар энг йирик қадимий шаҳарлардан бири бўлган. Шаҳарнинг асл номи қандай бўлгани сақланиб қолмаган. Унинг ҳозирги номи Монте-Альбан бўлиб, кўп асрлар давомида ҳиндуларнинг йирик аҳоли пункти харобаларини яширган ўрмонли тепаликдан олинган.

    1931 йилда у мексикалик археолог Алфонсо Касо томонидан топилган. Айрим олимлар ушбу архелогик топилмани Троянинг кашф этилиши билан таққослаган. Монте-Альбада яшаган одамлар қадимий ва фавқулодда ривожланган маданиятга эга бўлган. Шаҳар энг гуллаган вақтда у ерда 20 мингдан ортиқ инсон истиқомат қилган ва шаҳарнинг узунлиги 40 километрга етган. Уларнинг қабилалари сапотекилар деб аталган. Бу ердагилар ажойиб бино ва ибодатхоналар қура олган, тоғ биллурини қайта ишлай олган, ақл бовар қилмас даражадаги чиройли тилла тақинчоқларни ясаган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Монте-Альбан сағаналари, айниқса, бутун дунё аҳолисида катта қизиқиш уйғотиб келади. Улар тошдан қурилган бўлиб, ҳар бирининг усти тош плита билан ёпилган. Бундай конструкция Жанубий Мексикада яшаган қадимги ҳиндулар ўз сардорлари ва худоларининг хизматчиларини кўмган ғорлар кўриниши ҳисобланади.

    Сапотекилар сағана деворларини турли суратлар билан безатган ва ноёб тилла тақинчоқларга тўлдириб ташлаган. Американинг бошқа бирор ҳудудида бундай хазиналар топилган эмас.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Монте-Альбандаги биринчи сағана 1931 йил кузда топилган. Кейинги йилнинг 9 январида эса Алфоно Касо дахмага кирган. У ерда 800 йил давомида ҳеч ким тегмаган улкан хазина бор эди. 500 дан ортиқ буюмлар, жумладан, ҳиндулар худоси Шип Тотекнинг олтиндан ишланган ниқоби ҳам. Ниқобнинг бурун ва яноқ қисмларига инсон териси тортилган. Шунингдек, тилла билакузуклар, марварид ва маржонлардан, нефрит, фируза, қаҳрабо, обсидиан ясалган тақинчоқлар ҳам бор эди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Монте-Альбандаги энг сирли топилма — биллур инсон чаноғи бўлган. Тоғ биллури — ер юзидаги энг қаттиқ минераллардан бири ҳисобланади. 1970 йилда ушбу чаноқлар дунёнинг машҳур экспертлари томонидан ўрганилган. Улар чаноқ яхлит биллур бўлагидан қирқиб ишланган деган хулосага келган. Тоғ биллурини олмосдан бошқа нарса кеса олмасди. Аммо сапотекилар қандайдир усул билан уни қайта ишлашга муваффақ бўлганди.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Москва метросида уюштирилган биринчи теракт, Конгодаги бозорга қулаган СССР самолёти ва 14 ёшида АҚШ чемпионига айланган Бобби Фишер. Кун хронологиясида 8 январь

    09.01.2023, 09:31   Изоҳ (0)   59257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бразилияда собиқ президент тарафдорлари Конгресс, президент саройи ва Олий суд биносига бостириб кирди. Асосий маълумотлар (фото ва видео) 

    09.01.2023, 09:13

    Беларусь Россия қуролли кучлари авиацияси билан қўшма машғулотлар ўтказади

    08.01.2023, 23:50

    Финляндия Швециядан олдин НАТОга аъзо бўлмаслигини маълум қилди

    08.01.2023, 23:27

    Германияда терактнинг олди олинди: полиция Эрон фуқаросини ҳибсга олди (видео)

    08.01.2023, 22:30

    38-параллел. Россия Украинага Жанубий Корея ва Шимолий Корея каби иккига бўлинишни таклиф қилмоқчи

    08.01.2023, 22:08

    Сенегалда иккита автобус тўқнашиши оқибатида 40 киши ҳалок бўлди (видео)

    08.01.2023, 20:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.