• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» кундалигида 13 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 13 декабрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Япония Иккинчи жаҳон урушидан кейин илк бор энг йирик қуролланиш ҳолатида 

    Япония АҚШда ишлаб чиқарилган Tomahawk ракеталаридан 500 та атрофида сотиб олмоқда. Бу ҳақда Washington Post газетаси америкалик ва япониялик расмийларга таяниб ёзди.

    Токионинг ҳаракатлари Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери энг йирик қуролланиш деб аталди.Токио ракеталарни миллий хавфсизлик ва мудофаа стратегиясини кўриб чиқиш доирасида сотиб олмоқда. Шу билан бирга, мамлакат ҳукумати мудофаа бюджетини сезиларли даражада — ЯИМнинг 2 фоизигача оширади.

    Юзлаб Tomahawk сотиб олиш билан Япония Хитой ва Шимолий Кореяга ҳарбий сигнал юбормоқда, ҳамда Хитойнинг Тайванга бостириб кириши эҳтимоли жиддий эканини билдирмоқда. Агар бу давлатлар Японияга қарши таҳдидлар билан чекланмаса, Tomahawk’нинг учиш масофаси ракеталарга Хитой материги ёки Шимолий Корея ҳудудига етиб бориш имконини беради, деб қайд этди нашр.

    Япон элитаси ва жамияти Украинада уруш бошланганидан кейин қуролланиш қарорида янада мустаҳкамланди. Парвоз масофаси 1600 километргача бўлган Tomahawk ракеталари Россиянинг Узоқ Шарқига, мамлакат шимолида ўрнатилган ракеталар эса Шарқий Сибирга етиб бориши мумкин. Tomahawk Япония учун якуний ечим бўлмайди. Токио 10 йил ичида илк бор ўзининг «Тип 12» қанотли ракеталарини олмоқда.

    Катта еттилик саммити якунланди. Владимир Зеленскийнинг Украинада тинчлик ўрнатилишини тезлаштириш таклифи ва бунга Россиянинг муносабати

    «Катта еттилик» мамлакатлари саммити иштирокчилари 12 декабрь кунги саммит якунида баёнот қабул қилиб, Россия президентининг Украинага бостириб киргани учун жавобгарликка тортилишига, Россия эса етказилган ҳарбий зарар учун товон тўлашига эришишларини маълум қилди.

    «Катта еттилик» мамлакатлари бу йўналишда айнан қандай чораларни кўрмоқчи эканига баёнотда аниқлик киритилмаган.

    G7 давлатлари, шунингдек, зарурат мавжуд бўлар экан, Украинани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини яна бир марта маълум қилди ва уруш тугатилиши кераклигини — Россия ўт очишни тўхтатиб, бутун Украина ҳудудидан ўз қўшинларини олиб кетиши кераклигини таъкидлади.

    Ушбу саммитда Украина президенти Владимир Зеленский ҳам қатнашди ва G7 мамлакатлари етакчиларига мурожаатида «Украинада тинчлик ўрнатилишини тезлаштириш» бўйича ўз режасини таклиф қилди. У Киевга янги турдаги қурол-яроғ етказиб беришни, энергетик ва молиявий кўмакни ҳамда Украина томонидан илгари сурилган 10 бандли «тинчлик формуласи»дан иборат бўлган «янги дипломатия»ни ўз ичига олади.

    G7 мамлакатлари саммит якунида Киевга молиявий кўмакни мувофиқлаштириш учун халқаро платформа яратишга қарор қилди. Айни вазиятда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украинадан Россия қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлаган ва Зеленскийнинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича таклиф қилган учта қадамни «ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш учун уч қадам» деб атаган.

    Болтиқбўйи ва қатор Европа давлатлари урушдан кейин  Россияга хавфсизлик кафолатлари беришга норозилик эълон қилди

    Франция президенти Эммануэль Maкрoннинг Украинадаги урушдан кейин Россияга хавфсизлик кафолатларини бериш ҳақидаги баёнотидан сўнг Болтиқбўйи мамлакатлари ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари расмий норозилик эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

    Reuters маълумотларига кўра, Латвия, Литва, Эстония, Словакия ва Польша расман Париж позициясига қарши чиққан.

    Ушбу демаршга қанча давлат қўшилгани номаълум, деб таъкидлайди Reuters. Франция, Чехия ва Словакия ташқи ишлар вазирликлари агентлик сўровларига жавоб бермаган, Польша ташқи ишлар вазирлиги эса изоҳ беришдан бош тортган.

    Ҳужжат лойиҳаси Чехия республикаси вакиллари томонидан ўтган ҳафта Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари пойтахтларига топширилган. Reuters хабарига кўра, унда Россия билан Европа хавфсизлиги масалалари бўйича музокаралар ғояси танқид қилинган.

    Декабрь ойи бошида Maкрoн Украинадаги уруш тугаганидан сўнг Европа янгиланган хавфсизлик архитектурасини қуриши кераклигини, бу жумладан, Россия учун кафолатлар беришни ҳам ўз ичига олишини айтганди.

    Ўзбекистонда суд тизимининг мустақил бўлиши мураккаб жараёнми?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида Суд қарорлари қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда палата ахборот хизмати хабар берди.

    Мажлисда Олий суд раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов мазкур қонунни қабул қилиш зарурати ҳақида гапирди. 2021 йилда Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьясининг бир ойлик ўртача иш ҳажми 89 тани ташкил қилгани айтилди.

    Бунинг оқибатида шикоятдаги важлар ҳар тарафлама текширилмай, иш бўйича якуний қарор қабул қилинмасдан, суд қарори бекор қилиниб, қуйи судларга юбориш ҳолатлари кўпайган. Шу билан бирга, апелляция тартибида кўрилмаган ишларнинг келгусида кассация инстанциясида кўриб бўлмаслиги ҳақидаги қонун талаблари фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу каби омиллар эса, соҳани ислоҳ қилиш заруратини келтириб чиқаради.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов судни мустақил бўлиши мураккаб жараён эканини айтди.

    Депутатлар, сенаторлар ҳам бутун жамиятимиз судни мустақил бўлиши тарафдоримиз. Президент судлар билан алоҳида учрашди, ҳатто кадрлар билан шуғулланадиган орган тузди. Иккита палатада навбатма навбат ҳар йили судни мустақиллигини таъминловчи комиссия ишлади. Парламент ҳам четда қолмади.

    Қанчадан қанча қонунларни қабул қилинди. Лекин бу жуда мураккаб бўлди. Одамлар ҳақиқий мустақил суд бўлишини хоҳлайди. Жумладан, биз ҳам. Шунинг учун мана шу қонун жуда катта аҳамиятга эга. Ҳужжатнинг ҳар бир сўзини эринмасдан кўриб чиқишимиз керак ва уни қабул қилиш жараёнини тезлаштиришимизга тўғри келади», – деган қуйи палата расмийси.

    Муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

    13.12.2022, 22:57   Изоҳ (0)   31626
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Термиз шаҳри ва туманида 14—16 декабрь кунлари электр таъминотида чекловлар бўлади

    13.12.2022, 22:36

    Фарғонада вилоят инновацион имтиҳон маркази иш бошлади (фото)

    13.12.2022, 22:12

    Фото: Шавкат Мирзиёев Учтепа туманидаги оилавий болалар уйига борди

    13.12.2022, 22:04

    Финляндия экспертизасидан ўтган дарсликлар Ўзбекистондаги барча мактабларда жорий қилиниши мумкин

    13.12.2022, 21:22

    Бензиннинг арзонлашиши Андижон ва Наманганда навбатларни юзага келтирган бўлса, Фарғона ва Қорақалпоғистонда ёнилғининг «йўқолиб қолиши»га сабаб бўлди (фото, видео...

    13.12.2022, 21:07

    Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтамади — Энергетика вазирлиги

    13.12.2022, 20:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.