Чехия шимоли-шарқидаги қишлоқда қурувчилар Иккинчи жаҳон уруши вақтидан қолган авиабомбани топди. Ҳодиса жойига етиб келган мутахассислар уни зарарсизлантирди, яқин жойлашган 20 та уйда яшовчи кишилар эвакуация қилинган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Бомбанинг вазни 100 килограммни ташкил қилган. Бомба қишлоқдан олиб чиқиб кетилган ва йўқ қилинган.
Изоҳ (0)