• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижон хазинаси. Вилоятдаги ноёб қўлёзма манбалар тарихига бир назар

    Кўп асрлик ўтмишимизда илм-фаннинг турли соҳаларига оид асарлардан билим олиб, юксак мартабаларга эришганлар. Бугунги кунда хилма-хил қўлёзма асарлар ва манбалар кутубхона, музей, тадқиқот институтларида ва айрим зиёли шахсларнинг фондларида сақланиб келмоқда. Илмий жамоатчилик ва аҳолига уларни етказиш тадқиқотчи ва манбашунослар олдида турган муҳим фазифалардан биридир. Шу маънода, «Дарё» нашри Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи фондида сақланаётган баъзи қўлёзма манбалар ҳақида ҳикоя қилади.

    Қўлёзмаларнинг жамланиш тарихидан

    Музей қўлёзмалар фондида сақланувчи 2 мингдан ортиқ асарларнинг жамланиши ўтган асрнинг 20 йилларидан бошланган. Туркистонда Шўро ҳокимияти ўрнатилгач ўлканинг йирик шаҳарларида маданият муассасалари, кутубхоналар фаолияти йўлга қўйилган. Улар советча мафкура тарғиботидан ташқари аҳоли қўлида мавжуд бўлган ноёб асарлар, қўлёзма манбаларни йиғиш билан ҳам шуғулланган. 1917—1927 йилларда Андижон шаҳар халқ таълими қошидаги кутубхона мудири сифатида фаолият юритган Абдували Мақсудов (Вали Мақсудий) номи андижонлик катта-ю кичик китобхонлар, тадқиқотчиларга яхши маълум. Ана шундай Шарқ халқлари тарихи ва адабиётининг ихлосманди, араб-форс тиллари билимдони Абдували Мақсудовнинг заҳматли меҳнатлари эвазига вилоятда қўлёзма асарларни жамлаш ишлари бошланган.

    Вилоятда1970 йиллардамиллий-маърифийишлар соҳасида катта ютуқларга эришилди. Амалга оширилган кенг анъанавий-маърифий ишлардан бири – аҳолидан Шарқ қўлёзма ва тошбосма асарлари сотиб олиш учун маблағ ажратилди. Бу ҳақда матбуотда эълон қилиниб, бир гуруҳ зиёлилар: шоир Улфат, Омонулло Валихонов, Мирпошша Ҳабибов, Ҳошимжон Раззоқов, Сайфиддин Жалилов ва китобдор Вали Мақсудовлардан иборат махсус комиссия тузилди. Аҳолидан китоб сотиб олиш комиссияси вилоят кутубхонасида иш бошлади. Тез фурсатда аҳолидан анчагина китоб сотиб олинди.

    Вали Мақсудий.

    Вали Мақсудий.
    Фото: Ўзархив

    Шу тарзда сотиб олинган китоблар вилоят кутубхонасида ҳисобга олиниб, уларга тартиб берилди ва махсус «Қўлёзмалар фонди» ташкил қилинди. Ушбу фондга мудир қилиб собиқ кутубхоначи, шарқ тиллари билимдони Вали Мақсудов тайинланди. У 1968—1981 йилларда 610 та китоб фондига эга бўлган «Қўлёзма ва нодир» китоблар секторига етакчилик қилди. Бу ерда ўзбек мумтоз адабиёти ва тарихига оид, «Чор китоб», «Қофиё», «Тафсири Таборак» каби китоблар тўпланди. Абу Наср Фаробий, Замахшарий каби Шарқнинг машҳур олимлари асарлари билан бойитилди. Араб тили ва ёзувининг чуқур билимдони бўлган Мақсудов нодир китобларни қайта ишлаш бўйича доимий иш олиб борган, мавжуд барча китобларни бирма-бир рақамлаб чиққан.

    80 йилларда эса вилоят кутубхонасида сақланувчи ноёб китоблар Андижон адабиёт ва санъат музейи (ҳозирда Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг «Жоме меъморий обидаси» бўлими) га ўтказилди. Айнан шу музейнинг 1983—1986 йиллардаги мудири бўлган Амонуллохон Валихонов – Боқир музей фонди ва экспозициясини бойитишда талай ишларни амалга оширади. Нодир қўлёзмалар ва ўтмиш шоирларимиз ижодий ва илмий меросига доир кўплаб китоблар ва ҳужжатлар тўпланди. 2017 йиллар Республика ҳукуматининг тегишли қарорига асосан Андижон вилоят ўлкашунослик музейининг номи Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига ўзгартирилиб, унинг таркибига вилоятдаги бошқа музейлар қатори Андижон адабиёт ва санъат музейи ҳам киритилди. Адабиёт музейининг фондида бўлган қўлёзмалар бош музей ихтиёрига ўтказилди. Бугунги кунда ҳам музей қўлёзмалар фонди халқимиз қўлида бўлган манбаларни сотиб олиш ва музейга ихтиёрий топшириш асносида бойиб бормоқда.

    Фото: Амонуллохон Валихонов – Боқир

    Бебаҳо маънавий хазина

    Бугунги кунда Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи фондида 2000 дан ортиқ араб, форс ва туркий тилдаги қўлёзма манбалар ва ҳужжатлар сақланади. Ҳозирда қўлёзмалар фонди мудири хаттот Ғанижон Қосимов томонидан қўлёзма асарлар ва ҳужжатларни илмий изоҳлаш, тартиблаш ишлари олиб борилмоқда. Хаттот томонидан манбаларларнинг 1500 дан ортиғига илмий изоҳ (паспорт) берилиб, тартибланди. Шулардан 653 таси араб тилида (160 та қўлёзма ва 493 та тошбосма асар), 470 та форс тилида (366 таси тошбосма ва 104 таси қўлёзма), 511 та турк тилида (230 таси қўлёзма ва 281 та тошбосма).

    Хаттот Ғанижон Қосимовнинг билдиришича, музейда бир неча ноёб ва қадимий қўлёзмалар мавжуд. Улардан аниқланган энг қадимий қўлёзмалардан бири Ибн Ҳожиб қаламига мансуб «Кифоя» асарининг 897-ҳижрий/1492-милодийда ал-Муъин ибн Хожа Мир Жалолиддин Раҳматуллоҳ Хожа Мир Асомиддин томонидан кўчирилган нусхасидир. Ушбу «Кифоя» асарининг муаллифи Мисрда яшаб ўтган буюк тилшунос олим Абу Умар Усмон ибн Умар ал-Курдий (вафоти 646-ҳижрий/милодий 1492 йил) бўлиб, Ибн Ҳожиб номи билан танилган. Тадқиқотчи Фаҳриддин Муҳаммад Носирнинг таъкидлашича, олим ҳаёти давомида кўплаб илмларни, жумладан, наҳв илмини чуқур эгаллаб, бу борада кичик бир рисола яратади.

    Муаллиф бу китобни мадраса толиблари ёдлаши ва эсда сақлашлари осон бўлиши учун ихчам бўлишини инобатга олиб, кенг маънони ифода қилган сўзлар билан бойитади. Китоб ўз замонасида араб тили дарсликлари ичида тенгсиз бўлиб, мусулмон мамлакатларига кенг тарқалади. Китоб олимнинг ҳаётлиги ва ундан кейинги даврларда унинг изоҳталаб ўринларини ёритиш мақсадида ўша замон олимлари томонидан унга шарҳлар ёзилади. Шундай шарҳлардан машҳури Абдураҳмон Жомий томонидан 897-ҳижрий/милодий 1492 йилда ёзилиб, «Фавойид уз-Зиёийя» деб номланган. Бу асар Абдураҳмон Жомийга нисбат берилиб «Шарҳи Жомий», «Шарҳи мулло Жомий» деб ҳам аталиб келинади.

    Ибн Ҳожибнинг «Кифоя» асари

    Ибн Ҳожибнинг «Кифоя» асари
    Фото: Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи

    Шунингдек, музей фондида, «Шарҳи мулло Жомий» нинг бир нечта қўлёзма нусхалари ҳам сақланади. Улардан бири ҳижрий 1218 / милодий 1803 йил котиб Нусратуллоҳ ибн Шоҳ Иброҳим Хожа Марғиноний кўчирган қўлёзмадир. Асар ўзининг нафислиги ва хушхат кўчирилганлиги билан ажралиб туради. Музей фонди таркибида Ислом дини аҳкомлари, шаъриат ва фиқҳ илмига бағишланган яна бир неча ноёб қўлёзмалар ҳам сақланади. Жумладан, ҳижрий 555 / милодий 1160 йил котиб Мир Саййид Шариф томонидан кўчирилган «Сияри шарифи Журжоний фий шарҳи мифтоҳ ул-маъоний», Маҳмуд аз-Замахшарийнинг ҳижрий 1237/ милодий 1821 йилда кўчирилган (котиби номаълум) «Илми калон» («Китобул ишора»), «Мухтасар ул-виқоя»нинг ҳижрий 1218/милодий 1803 йил кўчирилган (котиби номаълум) нусхалари сақланмоқда. Мусулмон оламида фиқҳ илмида танилган аждодимиз ал-Марғиноний «Ҳидоя» асарининг ҳижрий 1110/милодий 1698 йил хаттот Муҳаммад Тоҳир томонидан кўчирилган нусхаси, Қўқон хони Худоёрхон кўрсатмаси билан Афғон Қулмуҳаммад томонидан ёзилган «Девони Афғон» девонини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз зарур. Бундан ташқари Шарқ масал жанрининг машҳур вакили Гулханий қаламига мансуб «Зарбулмасал»нинг ҳижрий 1272/милодий 1855 йил Қўқонда кўчирилган нусхалари ҳам фонд таркибида мавжуд.

    «Девони Афғон»

    «Девони Афғон»
    Фото: Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи

    Марғинонийнинг «Ҳидоя» асари

    Марғинонийнинг «Ҳидоя» асари
    Фото: Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи

    Ўзининг мумтоз шеърияти билан адабиёт ихлосмандлари ва тадқиқотчиларни хушнуд этган Қўқон адабий муҳитининг йирик вакили Жаҳон Отин Увайсий шеърлари жамланган икки қўлёзма ҳам Анджон музей фондида бебаҳо хазиналар қаторида сақланмоқда. Улардан бири фондда инвентар 5001 рақамли «Ғазалиёти Увайсий» («Увайсий ғазаллари девони») бўлиб, ҳижрий 1281/милодий 1870 йил кўчирилган (котиби номаълум). Иккинчиси, Увайсийнинг ғазаллари ва «Карбалонома» достонидан иборат девон бўлиб, жами 11 256 мисрадан иборатдир.

    Увайсий «Девон»ининг 1959 йил Азиз Қаюмов ва Эътибор Иброҳимовалар томонидан тайёрланган нашрида муаллифлар шоира ижодини ўрганишда бирламчи манба унинг ЎзФА ШИ фондида Инв.1837 рақами билан сақланувчи ягона мукаммал нусхасидир, деб таъкидлайди. Андижондаги Увайсий ижоди билан боғлиқ ушбу икки девон тадқиқотчилар томонидан билдирилган ушбу фикрларга ўзгартириш киритиши мумкин.

    «Ғазалиёти Увайсий»

    «Ғазалиёти Увайсий»
    Фото: Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи

    Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи қўлёзмалар фондида биз юқорида эътиборингизга ҳавола қилгандан ташқари яна бир неча юзлаб ноёб, баъзи илмий жамоатчиликка номаълум манбалар ҳам борки, улар ўзининг тадқиқотчиларини кутиб турибда. Ана шу мақсадда, бугунги кунда музей илмий ходимлари томонидан қўлёзмаларни илмий изоҳ, каталогини яратиш йўлида амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Икромов Исмоилжон.

    26.02.2021, 13:23   Изоҳ (0)   43373
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 27 февраль куни ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади, ёғингарчилик кутилмайди

    26.02.2021, 13:11

    Spotify мусиқий стриминг сервиси Ўзбекистонда ишга тушди

    26.02.2021, 12:42

    Ўзбекистонда икки ой ичида табиатга зарар етказганларга 4,33 млрд сўм жарима белгиланган

    26.02.2021, 12:26

    Ўзбекистонда динозаврларнинг ноёб тури аниқланди. У икки қаватли автобусдан икки баробар катта бўлган

    26.02.2021, 11:27

    Бухорода 32 йил олдинги қотиллик фош этилди. Бироқ жиноятчи жазога тортилмаган

    26.02.2021, 10:26

    Ўзбекистон коронавирусга қарши оммавий эмлашда икки хил вакцинадан фойдаланиш ниятида

    26.02.2021, 09:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.