• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сараевода отилган ўқ. Биринчи жаҳон уруши жаҳон харитасини қанчалик ўзгартирди?

    Бундан роса 105 йил аввал — 1914 йил 28 июнь куни Босния пойтахтида серб миллатчилари томонидан теракт уюштирилди. Бу теракт ва унинг оқибатида келиб чиққан Иккинчи жаҳон уруши ҳақида «Дарё» колумнисти Г‘айрат Йўлдош ҳикоя қилади.

    ХХ аср икки жаҳон уруши бўлиб ўтгани билан тарих китобларига ёзилди. Бу икки уруш инсоният бошига мислсиз фалокатлар солди. Улар келтириб чиқарган зарарлар ҳам, фалокат кўлами ҳам бениҳоя катта бўлди.

    28 июнь Биринчи жаҳон уруши бошланишига сабаб бўлган воқеа юз берган кун ҳисобланади. Бундан 105 йил аввал Австрия-Венгрия императори валиаҳди, эрсгерцог Франц Фернинанд Боснияда, Сараево шаҳрига ташрифи чоғида отиб ўлдирилди. Биринчи жаҳон уруши бошланишига шу воқеа ҳам қисман сабаб бўлди.

    Фото: Google Photos

    Аслида эса Франц Фернинанд ўлдирилгунга қадар ҳам Европа мамлакатлари анча йиллардан бери бир-бирига қарши зимдан урушга тайёрланиб келаётган эди. Европа ўша пайтда ўқ-дори билан тўлдирилган катта бочканинг устида ўтиргандай ҳолатда эди. Ўқ-дори тўла бочканинг бир келиб портлаши муқаррар эди ва Франц Фернинанднинг ўлдирилиши ўша бочканинг тезроқ портлатилишига сабаб бўлди.

    Хўш, Франц Фернинанд Боснияга нега борган?

    Франц Фернинандни Босния Австрия-Венгрия таркибига қўшиб олинганининг олти йиллик тантаналарига таклиф этишганди.

    Суиқасд сабабларига келсак, Усмонли салтанатидан мустақил бўлган Серб қироллиги Босния Австрия-Венгрия империяси томонидан босиб олинишига қарши эди. Бунинг устига, айнан Франц Фернинанд Сараеводаги тантаналарда иштирок этган.

    28 июнь санаси серблар учун муҳим кун эди. Бу куннинг муҳимлиги шунда эдики, серблар 1389 йилнинг айнан шу санасида Косовода турк қўшинлари билан жангда енгилган ва шундан сўнг салкам олти аср Усмонли салтанати ҳукмронли остида яшаган. Эрсгерцог Франц Фернинанд Сараевода Босния Австрия-Венгрия томонидан эгалланиш тантаналарини шу кунда ўтказгани сербларни ниҳоятда ғазаблантирган эди.

    Тантаналар давом этар экан, эрсгерцог ўз рафиқаси билан тўпланганлар қаршисида эди.

    Суиқасдчилар томонидан эрсгерцог томон улоқтирилган бомба портлаши муваффақиятсиз чиқди, унга унча зарар етмади. Аммо суиқасд уюштирганлардан бири — Гаврило Принцип талотўпда қаровсиз қолган эрсгерцог ва унинг рафиқаси София Хотекка тўппончадан бир неча марта ўқ узди. Бунинг оқибатида Франц Фернинанд ва унинг рафиқаси ҳалок бўлди. Қотил Гаврило Принцип ўша заҳоти ушланди.

    Франц Фернинанд рафиқаси билан.

    Франц Фернинанд рафиқаси билан.
    Фото: «RG.ru»

    Тергов давомида аниқланишича, эрсгерцогга суиқасд ташкилотчилари Босниянинг Австрия-Венгрия томонидан босиб олинишига қарши, унинг Сербия таркибида бўлишини хоҳловчи «Млада Босна» серб миллатчи ҳаракати экан. Бу ҳаракат суиқасддан сўнг тақиқланди.

    Биринчи жаҳон урушига қисман Франц Фернинанднинг ўлдирилиши сабаб қилиб кўрсатилса-да, аслида Европадаги йирик давлатлар ўртасидаги алоқалар жуда ёмон эди.

    1871 йилда Германия империя деб эълон қилиниши ортидан 1870–1871 йилда қисқа муддатли Франция – Германия уруши бўлиб ўтди ва унда Франция мағлуб бўлди. Шундан сўнг Европа мамлакатлари турли ҳарбий блокларга йиғила бошлади. 1873 йилда Германия, Австрия-Венгрия ва Россия томонидан «Уч император иттифоқи» тузилди. Орадан бироз ўтиб, Болқон ярим оролида Австрия-Венгрия ва Россия империялари манфаатлари тўқнаш келди ва ўзаро қарама-қаршилик туфайли Россия бу иттифоқдан чиқиб кетди. Россия бу иши билан Германия ва Австрия-Венгрия империялари билан иттифоқдош бўла олмаслигини намоён қилди. Иттифоқдан Россия чиқиб кетгани билан Германия ва Австрия-Венгрия империялари ўртасидаги иттифоқ сақланиб қолаверди.

    1879 йилда Германия ва Австрия-Венгрия Россияга қарши ўзаро ҳарбий пактни имзолади. 1882 йилда бу пактга Африкада мустамлакаларни босиб олишда Франция билан тез-тез тўқнашаётган Италия ҳам қўшилди.

    Уларга қарши, ўз навбатида, 1891–1892 йилларда Россия-Франция иттифоқи пайдо бўлди. Бу иттифоққа 1904 йилда Буюк Британия ҳам қўшилди. Бу иттифоқ «Антанта» номини олди.

    23 июлда Австрия-Венгрия империяси Сербияга турли талаб ва шартлар қўйилган ўн моддадан иборат нота жўнатди. Унда валиаҳд ўлдирилишида суриштирув олиб бориш учун Австрия полициясига рухсат бериш, шунингдек, валиаҳднинг ўлдирилиши Белград томонидан аввалдан ражалаштирилган иш эканлигини тан олиш каби талаблар бор эди. Сербларга жавоб учун 48 соат муҳлат берилди.

    24 июль куни серб ҳукумати Австрия-Венгрия империяси томонидан юборилган нота муҳокамаси учун йиғилди. Серб ҳукумати йиғин билан бир қаторда Австрия-Венгрия империяси қўйган муҳлатни бироз чўздириш учун воситачи излай бошлади.

    Гаврило Принцип.

    Гаврило Принцип.
    Фото: Wikipedia

    25 июль куни соат 17:50 да Сербия бош вазири Австрия элчисига жавоб хатини топширди. Жавобда Сербия нотанинг тўққиз бандида кўрсатилган талаб ва шартларга рози экани, фақат битта шарт — Австрия полицияси Сербия ҳудудида суриштирув олиб боришига рухсат бера олмаслигини, шунингдек, суиқасд Сербияда тайёрлангани, аммо ҳукумат бу ишга алоқадор эмаслиги, балки серб миллатчилари томонидан режалаштирилгани билдирилган эди. Элчи билан учрашувда Сербия бош вазири «ўртадаги келишмовчиликни икки тараф ҳам тинч йўл билан ҳал қилиш имкониятини кўриши лозимлигини» уқтирди.

    25 июль куни Сербиянинг жавобидан қониқмаган Австрия-Венгрия ўз қўшинларини жанговар ҳолатга келтира бошлади ҳамда умумий жанговар сафарбарлик эълон қилди.

    26 июль куни Австрия-Венгрия империяси жанговар сафарбарлик эълон қилганига жавобан Сербия ҳам ўз қўшинларини жанговар ҳолатга келтира бошлади ва умумий сафарбарлик эълон қилди.

    26 июль куни Австрия-Венгриянинг умумий жанговар сафарбарлик эълон қилгани хабари ортидан Россия ҳам сафарбарлик эълон қилди ва мамлакат ичкарисидаги қўшинларни Украина, Беларусь бўйлаб жойлаштиришга кўрсатма берди.

    27 июль куни Россиядаги жанговар сафарбарлик давом этди; Ўрта Осиё, Кавказ, Сибирдаги қўшинларни ҳам мамлакат ғарбига ўтказиш ҳақида буйруқ берилди.

    29 июль куни Россия императори Николай II Германия императори Вилгелм II га жўнатган телеграммасида «уруш ҳамма учун ёмон оқибатлар келтириб чиқариши»ни, шу учун «урушга йўл қўйиб бўлмаслиги»ни ёзди ва Австрияни босиқликка чақиришга ундади. Аммо Германия унинг бу телеграммасини эътиборсиз қолдирди.

    30 июль куни Германия армияси бош қўмондони фон Молтке Австрия-Венгрия империяси бош қўмондонига жўнатган телеграммасида Европада, айниқса Болқон ярим оролида руслар ўзини эркин тутишига умуман йўл қўйиб бўлмаслигини айтди ва шу туфайли Австрия-Венгрия Россияга қарши уруш бошлайдиган бўлса, Германия Австрия-Венгрияни қўллаб-қувватлашига ваъда берди.

    1 август куни Германия ҳам ўз қўшинларини жанговар ҳолатга келтириш бўйича сафарбарлик эълон қилди. Ўша куни кечга бориб Германия Россияга қарши уруш эълон қилди. Германиянинг Россиядаги элчиси Россия ташқи ишлар вазири Сазоновга тегишли хатни топширди. Шу тариқа Биринчи жаҳон уруши бошланди.

    1 август куни Франция президенти Раймон Пуанкаре 2 августдан Францияда қўшинларнинг жанговар сафарбарлиги эълон қилиниши ҳақида қарор қабул қилди.

    2 август куни немис қўшинлари ҳеч қандай огоҳлантиришсиз Люксембургни босиб олди.

    3 август куни Германиянинг Франциядаги элчиси Вилгельм Шен уруш эълон қилингани ҳақидаги хабарни Франция ҳукуматига топширди.

    4 август куни Германия армияси ҳеч қандай огоҳлантиришсиз Бельгияга бостириб кирди. Ана шу ҳолатда Буюк Британия Германияга Бельгия нейтралитети ҳақида огоҳлантириш хати юборди. Жавоб бўлмаганидан кейин эса Германияга уруш эълон қилди.

    6 август куни Австро-Венгрия Россияга уруш эълон қилди. Бу ҳақда Австрия-Венгриянинг Россиядаги элчиси Россия ташқи ишлар вазири Сазоновга мактуб топширди.

    11–12 август кунлари Франция ва Англия Австрия-Венгрия империясига қарши уруш эълон қилди.

    Шу тариқа Биринчи жаҳон уруши бошланди. Уруш ҳаракатлари нафақат Европада, балки томонларнинг мустамлакалари бўлган Осиё ва Африка қитъасида ҳам давом этди.

    Уруш тўрт йил давом этиб, мисли кўрилмаган вайроналиклар келтириб чиқарди ҳамда дунё бўйлаб 20 миллион одамнинг ҳалок бўлишига олиб келди.

    Уруш 1918 йилда Германия, Австрия-Венгрия ҳамда уларнинг иттифоқчилари роса ҳолдан тойган ҳолда енгилиши ва таслим бўлиши билан тугади.

    Биринчи жаҳон уруши дунёни қандай ўзгартириб юборди?

    Биринчи жаҳон урушида жами 38 та давлат қатнашган. Ўша пайтда уларда 1,5 миллиард аҳоли яшарди. Урушга жалб қилинган ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашган одамлар сони 70 миллион кишидан ошиқ бўлган.

    Урушда 10 миллион ҳарбий хизматчи, яна шунча тинч аҳоли ҳалок бўлган.

    Энг катта йўқотиш Германияда бўлган. Бу урушда унинг 2 миллиондан ошиқ ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган.

    Уруш натижасида икки катта империя — Россия ва Германияда инқилоблар бўлиб ўтди ва бошқарув тизими ўзгартирилди. Яна икки империя — Австрия-Венгрия ва Усмонли салтанати парчаланиб кетди.

    Австрия-Венгрия парчаланиши ортидан бу империя бир нечта мустақил давлатга бўлиниб кетди, бунинг натижасида Чехословакия, Польша, Австрия, Венгрия мустақил давлатларга айланди. Шунингдек, Литва, Латвия, Эстония, Финляндия Россия бошқарувидан қутулиб, мустақил давлатга айланди.

    Фото: «InoSMI.ru»

    Урушда енгилган Германияда инқилоб бўлиб ўтди ва империя йиқитилиб, 1919 йилда республика эълон қилинди.

    1919 йилдаги Версаль шартномасига кўра, бу мамлакат уруш туфайли ўзининг 1/7 ҳудудидан айрилди.1921 йилда уруш зарарлари ҳисобланиб чиқилганидан сўнг Германияга ғолибларга 132 миллиард олтин марка товон тўлаш мажбурияти қўйилди.

    Товоннинг 52 фоизи Францияга, 22 фоизи Буюк Британияга, 10 фоизи Италияга тўланиши белгиланди. Қолган 16 фоиз маблағ бошқа мамлакатларга тўлаб берилиши белгиланди.

    Қизиқарли жиҳати шундаки, товон пулининг охирги қисмини Германия федерал банки 2010 йил 4 октябрда тўлаб берди.

    Биринчи жаҳон уруши оқибатида Германия Эльзас ва Лотарингия вилоятларини қўлдан чиқарди. Улар Франция бошқарувига ўтди.

    Познань, Юқори Силезия, шунингдек, Померания ва Шарқий Пруссия Польшага қўшиб берилди. Шу тариқа, урушгача Болтиқ денгизига тўғридан тўғри чиқолмаган Польша ушбу денгизда ҳам ўз ҳудуларига эга бўлди.

    Эйпен, Малмеди ва Морено округлари Бельгияга берилди.

    Шлезвиг округининг шимолий қисми Данияга берилди.

    Мемель (Клайпеда) округи 1923 йилда Литвага берилди.

    Данциг (Гданьск) эркин шаҳар деб эълон қилинди ва кейинчалик Польшага қўшилди.

    Шунингдек, Германия ўзининг бошқа қитъалардаги мустамлакаларидан ҳам ажралди. Жумладан, Каролина, Мариана ва Маршалл ороллари ҳамда Тинч океанидаги бошқа яна бир нечта орол Японияга берилди.

    Жанубий-ғарбий Африка ва Танзанияни Буюк Британия тортиб олди. Бурунди ва Руандани Бельгияга беришди. Камерун ва Тогони Франция тортиб олди.

    Австрия-Венгрия империяси урушгача кўплаб мамлакатларни қўл остида мажбуран ушлаб турган катта бир империя эди. Чехия, Словакия, Венгрия, Польшанинг бир қисми, Босния, Словения, Хорватия ва кўплаб бошқа катта-кичик ҳудудлар империя таркибида эди. Урушдан сўнг империя парчаланиб, Чехословакия, Венгрия, Австрия каби мустақил давлатлар пайдо бўлди.

    Уруш натижасида Австриянинг Богемия, Моравия ва Силезия ҳудудлари Чехословакияга берилди. Жанубий Тироль, Юлийск ўлкаси, Истрия ўлкаси Италияга ўтди.

    Фиуме (Риэка) шаҳри (минтақадаги энг йирик порт шаҳри), Дальмация, Крайна, Словения, Хорватия, Воеводина Серб қироллиги таркибига ўтди. Галиция ва Лодомерия Польшага берилди.

    Буковина, Трансильвания ва Банат Руминияга ўтди. Словакия ва асосан украинлар яшайдиган Карпаторти ўлкаси Чехословакия таркибига ўтди.

    Урушда Германия ва Австрия-Венгрия империялари томонида туриб уришган Усмонли салтанати ҳам катта ҳудудларини йўқотди. Бу ерда ҳам инқилоб амалга оширилди. Бўлиб турган талотўплардан фойдаланиб, мамлакатга ҳужум қилган Европа давлатларининг бирлашган қўшинини енгган Мустафо Камол Отатурк янги Туркия асосчисига айланди.

    1923 йилда имзоланган Лозанна шартномаси Усмонли салтанатини амалда йиқитди. Мамлакат катта ҳудудларидан айрилди.

    Биринчи жаҳон урушида Германия ва Австрия-Венгрия империяси томонида бўлган Туркия уруш тугаганидан сўнг Шимолий Африка, Яқин Шарқ, Арабистон ярим оролидаги мустамлакаларидан айрилди. Миср, Фаластин, Арабистон ярим ороли, Иордания, Ироқ Буюк Британия қўл остига ўтди. Сурия ва Ливан Франция мустамлакасига айланди. Эгей денгизидаги кўплаб ороллар: Лемнос, Самотраки, Лесбос, Хиос, Самос, Икария Грецияга берилди.

    Биринчи жаҳон урушида Германия ва Австрия-Венгрия томонида туриб урушган яна бир мамлакат — Болгария ҳам анча ҳудудидан айрилди ва уруш ғолибларига 2,25 миллиард олтин франк миқдорида товон пули тўлади. Ғарбий Фракия Грецияга ўтди. Жанубий Добруджа Руминияга берилди. Македониянинг бир қисми Серб қироллигига ўтди.

    Подшо Николай II.

    Подшо Николай II.
    Фото: Wikipedia

    Россия ғолиблар қаторида бўлса ҳам, анча ҳудудларини йўқотди. 1917 йилда, ҳали уруш давом этаётган вақтда Россияда инқилоб бўлиб ўтди, натижада империя қулатилди. Мамлакатни ўзларини коммунистлар, чекистлар, инқилобчилар деб атаган Владимир Ленин бошлиқ гуруҳ эгаллаб олди. Инқилоб оқибатида мамлакатда фуқаролар уруши бошланиб кетди. Бир пайтлар Россия империяси томонидан босиб олинган турли минтақаларда миллий озодлик ҳаракатлари бошланди. Аммо Ленин уларнинг ҳаммасини қонга ботириб, бостиришга муваффақ бўлди. Шу жумладан бизда, Марказий Осиёда ҳам миллий озодлик ҳаракатлари аёвсиз бостирилди. Оқибатда аксар миллий ҳудудлар амалда Россия империяси ўрнига пайдо бўлган СССРнинг мустамлакаси бўлиб қолди.

    Россия инқилоб туфайли ўз тузумини ўзгартирганидан сўнг Биринчи жаҳон тугаши ортидан Россия таркибида бўлган Финляндия, Польша, Украина, Беларусь, Литва, Латвия ва Эстония мустақил бўлди. Аммо большевиклар йўқотилган ҳудудлардан Украинани қисқа муддатда яна Россия таркибига қайтариб олди. 1940 йилда, Иккинчи жаҳон уруши кетаётган пайтда Латвия, Литва ва Эстонияни ҳам қайтариб қолди. Польша ва Финляндия мустақил бўлиб қолди.

    Шу тариқа, Биринчи жаҳон уруши Ер курраси сиёсий харитасини анча ўзгартириб юборди. Империялар қулади. Янгидан янги мустақил давлатлар ташкил топди ва кейинг — Иккинчи жаҳон урушигача яшади.

    Германия Биринчи жаҳон урушидаги мағлубият учун етарлича хулосалар қилмаган экан, 1-жаҳон уруши тугаганидан роса 20 ўтиб яна импералистик ғоялари ва босқинчилик сиёсати билан Иккинчи жаҳон урушини бошлади.

    Нима бўлганда ҳам, бугун дунё бошқа уруш кўрмасин, доим тинчлик бўлсин деб яхши ният қиламиз. Урушнинг оти ўчсин! Аммо инсон бор экан, турли урушлар бўлаверади шекилли. Акс ҳолда инсоният ХХ асрда содир бўлган икки жаҳон урушидан етарлича хулоса чиқарар эди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    29.06.2019, 17:52   Изоҳ (0)   128083
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит



    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Люблянага етиб борди

    Ўзбекистон | 21 май, 23:20

    Испанияда Украинанинг собиқ президенти маслаҳатчиси отиб кетилди

    Дунё | 21 май, 23:16

    “Дарё” дайжести: 21 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 21 май, 23:01

    Флик “Барселона” билан шартномани узайтирди

    Спорт | 21 май, 22:45

    “Гарри Поттер” сериалини суратга олиш учун Англияда алоҳида шаҳар қурилмоқда

    Кино | 21 май, 22:41

    Австралияда юз берган тошқин оқибатида аҳоли уй томларида жон сақламоқда

    Дунё | 21 май, 22:22

    TikTok вояга етмаган фойдаланувчиларнинг руҳий саломатлиги ҳақида ғамхўрлик қила бошлайди

    Лайфстайл | 21 май, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 21 май, 21:23

    Тошкентда фуқароларга АҚШ визасини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 21 май, 21:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.