• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Келажак можароларини башорат қилган китоб: Ҳантингтон қанчалик ҳақ?

    “Агар америкаликларнинг ўзи Шарқий Осиё жаҳон иқтисодиётининг юрагига айланишига ишонар экан... АҚШ Шарқий Осиёда қудратли рақиби бўлишига чидай олмайди”.

    Самуэл Ҳантингтон “Цивилизациялар тўқнашуви ва янги дунё тартиби”.

    90 йиллар бошида Совет Иттифоқи парчаланиб, икки қутбли дунё тартиботи ўз ниҳоясига етгач, дунё сиёсатшунос олимларининг олдида “энди дунё тартиботи қандай бўлади?” деган катта бир савол пайдо бўлди. Шунда бир қанча сиёсатшунос олимлар ўз қарашларини илгари сура бошлади. Улардан бири америкалик Самуэл Ҳантингтон эди.

    Ҳантингтон ўзининг “Цивилизациялар тўқнашуви ва янги дунё тартиботи” деб номланган китобида Совуқ урушдан кейинги дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ўз прогнозларини баён қилган. Америкалик бошқа таниқли сиёсатшунос олим Ҳенри Кисенчер ушбу китоб ҳақида “Совуқ уруш даври ўз ниҳоясига етганидан буён яратилган энг аҳамиятга молик китоблардан бири”, деган эди.

    “Дарё” журналисти ушбу китобни сиёсатшунослар Фарҳод Каримов ва Муҳтор Назировлар  билан муҳокама қилди.

    — Китоб 2000 йилларда чоп этилган бўлса-да, китобнинг илк бобларида Украина ва Россия ўртасидаги можаро ҳақида сўз кетади. Қизиқ жиҳати, Ҳантингтон Украина урушини башорат қилиб, кун келиб мамлакат икки қисмга ажралишини таъкидлайди. Ва яна бир муҳим жиҳати, сиёсатшунос Россия Ғарбни ўзига душман деб билишини, ўз навбатида, Ғарб ҳам Россияни душман деб ҳисоблашини таъкидлаган. Ҳантингтон мана шу конфликтга ечим ҳам кўрсатиб ўтади. Олим берган ечимлар қанчалик бугунги даврга тўғри келади?

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос:

    — Агар тарихни жуда чуқур ўргансангиз, сиз ҳам кўп нарсаларни башорат қилишни бошлайсиз. Аслида, Украина муаммоси Совет Иттифоқи шаклланаётган пайтларда бўлган. Никита Хрушчёв биринчи котиб бўлган вақт (1953-1964)да Россия таркибидаги Қрим яриморолини Украина таркибига ўтказган. Яъни СССР парчаланишидан аввал ҳам Украина масаласида муаммолар бўлган. Ва Россиянинг амбицияларини инобатга оладиган бўлсангиз, Украина масаласига Россия қачондир қайтишини тарихни чуқур ўрганган инсон ҳам башорат қила олар эди. Мен айтмоқчи бўлганим, Украина можароси цивилизациявий тўқнашув эмас. Тўғри, бу конфликт негизида цивилизация омиллари мавжуд. Чунки Иккинчи жаҳон уруши (1939-1945) даврида Украина Ғарбидаги аҳоли немисларни гуллар билан кутиб олган. Яъни Ҳантингтон мана шу можаронинг илдизларини чуқур ўрганиб, ўз китобида чиройли тарзда таснифлаб бера олган ва шу орқали АҚШ сиёсатчиларига келажакда қаерга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида ишора берган.

    Муҳтор Назиров, сиёсатшунос:

    — Цивилизациялар борасидаги академик доирадаги фикрлар Ҳантингтон томонидан битта китобга тартибли тарзда жойлаштирилган. 90 йиллардан кейин дунёни тартибга солиб турган мафкуравий қарама-қаршилик якунига етганидан сўнг, бир мафкура босими остида тинч бўлиб турган муаммолар қайта қўзғалди. Улардан бири — ўзлик масаласи.

    Муҳтор Назиров, сиёсатшунос
    Фото: “Дарё”

    Ҳантингтон ўз китобида “Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг вужудга келадиган янги дунё тартиботида энди мафкура ёки давлатлар ўртасида қарама-қаршилик эмас, балки цивилизациялар ва маданиятлар қарама-қаршилиги вужудга келади. Ва диний тафовутлар ўртасидаги кескинликлар келгусидаги дунё тартиботининг асосини белгилаб беради”, деган фикрни илгари суради.

    Украина шаклланаётганда Россия империясининг ҳудудлари Украинага қўшиб берилган. Масалан, Украинанинг Ғарбий ҳудудларига Венгрия ва Польша ўзининг тарихий ҳудуди сифатида қарайди. Яъни мана шу маданий тафовутлар Украинани бирлаштира олмаган.

    Россия православ цивилизациянинг маркази бўлишга даъво қилади. Чунки бу цивилизация мамлакатлари ичида ҳудуди жиҳатдан энг катта ва кучли давлат бу — Россия. Лекин православ цивилизациясининг маркази борасида аниқ тўхтам йўқ. Россия православлар учун қанчалик “авторитет”га эга ёки православлар Россия атрофида бирлашадиган марказ деб ҳисоблайдими? Албатта, йўқ. Масалан, украинлар билан мулоқот қилсангиз, ҳозирги рус давлатчилиги славян ва турк цивилизациясининг аралашмаси натижасида вужудга келган деб ҳисоблайди. Украинлар эса ўзини православ деб ҳисоблаб, “биз Шарқий европаликмиз” дейди. Шарқий Европа мамлакатлари — Польша, Венгрия, Чехия, Эстония, Болгария, Руминия, Словакия. Украина ҳам ўзини Шарқий Европа мамлакатлари қаторига қўшади.

    Украина ҳудуди жиҳатдан ҳам икки қисмга бўлинган. Бу тилда ҳам акс этади. Украинанинг Ғарбий ҳудудларида аҳолининг 97 фоизи украин тилида гаплашади ва бошқа тилни инкор этади. Марказий ҳудудлари эса 50/50. Шарқий ҳудудларида эса рус маданияти кучли. Шунинг учун ҳам Самуэл Ҳантингтон муаммоли бўлинган цивилизация сифатида православ цивилизациясини келтириб ўтади. Бунинг ёрқин мисоли — Украина.

    Киев Руси давлати (980-1054)
    Фото: ru.pinterest.com

    Нега Россия Украинани назоратга олишга интилади? Чунки Россия давлатчилигининг маркази Россия ҳудудида эмас-да! Истиқболда Украина Европа интеграциясига қўшилиб кетиши Россия учун ички хавфларни туғдиради. Биринчи ўринда ички ўзликка таъсир кўрсатади! Энди бунинг геосиёсий сабаблари ҳам бўлиши мумкин. Масалан, келажакда Ғарб билан тўқнашув содир бўлса, бунда Украина тўқнашувлар ҳудудига айланиши Россия учун мақбулроқ.

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос:

    — Агар Россия ўз цивилизацияси учун курашмоқда, десак, христиан динининг ватани Европа эмас, балки Яқин Шарқ. Туркия цивилизациянинг маркази Туркия эмас, балки Марказий Осиё. Яъни ўз цивилизациясини ривожлантириш учун ўша цивилизацияга эгалик қилиш шарт эмас. Масалан, Усмонли турк империяси ўз цивилизациясидан узоқда бўла туриб, ривожланди. “Россия Киевсиз ўз идентификациясини йўқотади”, деган фикрга мен бир оз қўшилмайман. Менинг назаримда, ташқи муносабатларда биринчи ўринда иқтисодий ва сиёсий манфаатлар ётади.

    Муҳтор Назиров, сиёсатшунос:

     — Фарҳод ака, гапингиз тўғри. Айнан шунинг учун ҳам Ҳантингтонни танқид қилишади. Чунки у ҳамма нарсани қоплаштиришга ҳаракат қилади. Дунё тартиботи жуда мураккаб, барча конфликтларни цивилизация асосига тортиш тўғри эмас. Албатта, барча давлатларнинг ўз миллий манфаатлари мавжуд.

    — Ва яна бир муҳим жиҳати, сиёсатшунос Россия Ғарбни ўзига душман деб билишини, ўз навбатида, Ғарб ҳам Россияни душман деб ҳисоблашини таъкидлаган. Мана шу муаммони Ҳантингтон Россияни Ғарб цивилизациясига қўшиш орқали ҳал қилиш мумкинлигини ёзади. Нима деб ўйлайсизлар, Россия кун келиб Ғарб цивилизацияси билан яқинлашиши мумкинми?

    Суҳбат давомида
    Фото: “Дарё”

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос:

    — Аслида, Россия Ғарбга у қадар узоқ эмас. Яъни бу икки цивилизация кескин конфронтация ривожланган цивилизациялар эмас. Масалан, Ўрта асрларда Россия империясидаги императорлар Европадаги қироллар билан қариндош бўлган. Лекин у пайтда Европа цивилизацияси Россия цивилизациясидан олдинда эди. ХХ асрдан кейин қадриятларнинг йўқолиши Европа цивилизациясини қаритди. Бу ҳақда ҳам Ҳантингтон ўз асарида ёзган. Россия цивилизацияси эса ҳали ёш. Шунинг учун Европа цивилизацияси ўзига мутлақо бегона бўлган цивилизацияларни яқинлаштиргандан кўра, ўзига яқинроқ бўлган рус цивилизациясини жон сақлаб қолиши учун ассимиляция қилгани яхшироқ. Мисол учун, Ҳантингтон Европа цивилизациясини сақлаб қолиш учун Жанубий Америка цивилизациясини яқинлаштириши керак, деб таъкидлайди. Бу концепция бор ва бунинг устида ишлашмоқда. Шунинг учун Россия бугун Европа билан уруш ҳолатида. Лекин кун келиб улар аслида битта цивилизациядан эканлигини англаб етади.

    Муҳтор Назиров, сиёсатшунос:

    — Православ цивилизацияси фақат Россия эмас. Православ цивилизациясининг ичига Шарқий Европа мамлакатлари (Болгария, Венгрия, Молдова, Польша, Руминия, Словакия, Чехия, Эстония) киради. Ҳозир бу ҳудуддаги мамлакатлар секин-аста Ғарб цивилизациясига интеграция қилиб бормоқда. Яъни диний ва маданий тафовутлар йўқолиб бормоқда. Лекин русларни европаликлар тўлиқ европалик деб ҳисобламайди. Осиёда эса русларни осиёлик деб ҳисоблашмайди. Шунинг учун ҳам руслар ўзини кўпроқ Евросиё мамлакати деб билади. Ҳозир Ғарб янгича кўринишда шаклланмоқда. Ғарб цивилизацияси ўзининг ҳарбий ва иқтисодий устунлигини сақлаб қолмоқчи.

    Бир вақтлар Россияни НАТОга қўшиш фикри ҳам билдирилган эди. Шунда сиёсатшунослар “Россия НАТОга қўшиладими ёки НАТО Россияга қўшиладими”, деган саволни беришган. Рус геосиёсатчиларининг тафаккурида Россия барибир мустақил куч маркази бўлиб қолаверади. Ва ўз атрофида майда мамлакатлар гуруҳини шакллантиришга ҳаракат қилади. Шу нуқтайи назардан яқин истиқболда Россия Ғарб цивилизацияси билан яқинлашмайди.  Бўлиши мумкин, масалан, Совет Иттифоқини парчалаш учун бир вақтлар Хитойни Ғарб СССР орбитасидан чиқариб олган. Худди шу сингари, Ғарб Хитойни яккалаш учун Россияни унинг орбитасидан чиқариб олиши мумкин. Фақат бу ерда биргина муаммо мавжуд. Буни кўп рус сиёсатшунослари таъкидлайди. Ҳозирги Ғарб сиёсатчиларига Россия ҳудудининг катталиги тўғри келмайди. Ғарб учун кичикроқ Россия керак. Агар ўртамиёна Россия бўлганида, аллақачон Европага интеграция қилиб кетган бўлар эди.

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос
    Фото: “Дарё”

    — Ҳантингтон келажакда энди мамлакатлар эмас, балки цивилизациялар ўртасида кураш кечишини башорат қилган. Бугунги кундаги дунёда юз бераётган можаролар айнан Ҳантингтон айтганидек цивилизациялар тўқнашувими?

    Муҳтор Назиров, сиёсатшунос:

    — Ҳантингтон ёзган китоб бошидан охиригача Ғарб цивилизацияси учун қайғуриб ёзилган. Мисол учун, Ҳантигтон Ғарб цивилизацияси учун энг катта хавф сифатида Ислом ва Хитой цивилизациясининг яқинлашувини кўради. Улар айро ҳолда Ғарбга хавф туғдира олмайди. Ҳозир Ислом мамлакатлари ҳам, Хитой ҳам Ғарбга қарши маълум бир коалицияларга бирлашмади. Балки АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп даврида (2017–2021) Қўшма Штатлар Хитой билан очиқчасига баҳслашди. Бу жараён Жо Байденнинг президентлик даврида ҳам давом этмоқда. Ҳатто Байден бунга Европа мамлакатларини ҳам торта билди. Яъни Ғарб ва Хитой ўртасидаги рақобат кучайиб бормоқда.

    Ҳозирда дунёда глобал Жануб деган янги қутб шаклланмоқда. Бу қутбни ҳаракатга келтираётган мамлакатлардан бири бу — Хитой. Лекин глобал Жануб Ғарбга ўхшаб битта цивилизация эмас. Уларни бирлаштираётган нарса АҚШ ва Европа яратган дунё тартиботидан норозилик. Глобал Жанубнинг энг юқори институционал кўриниши бу — БРИКС ташкилоти. БРИКС мамлакатларини бирлаштирган асосий омил — манфаат, цивилизация эмас.

    Суҳбатнинг тўлиқ вариантини “Дарё”нинг YouTubeъдаги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

    16.05.2024, 21:00   Изоҳ (0)   10679
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ҲАМАС вакиллари Ливан пойтахтида “Ҳизбуллоҳ” раҳбарияти билан учрашув ўтказди

    15.05.2024, 19:50

    Исроил БМТнинг Фаластин ҳуқуқлари ҳақидаги резолюциясини рад этди

    16.05.2024, 10:35

    АҚШ Нигердан қўшинларини олиб чиқишни режалаштирмоқда 

    16.05.2024, 17:35

    “Исроил ҳукумати Рафаҳга қўшимча кучлар юборади” — Исроил мудофаа вазири

    16.05.2024, 20:55

    Европа Иттифоқи 54 та мудофаа лойиҳаси учун 1 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратади

    16.05.2024, 20:30

    Швецияда фуқаролар парламент биноси олдида ҳукуматнинг Исроилни қўллаб-қувватлашига қарши намойиш ўтказди

    16.05.2024, 20:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади



    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Республика бўйлаб бир кунда ўқувчилар томонидан автомобиль бошқариш билан боғлиқ 256 та ҳолат аниқланди

    Ўзбекистон | 24 май, 19:10

    Атир ва дезодорантларнинг кутилмаган зарари аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 19:03

    Пингвинлар ер сайёрасини глобал иссиқликдан қутқариши мумкин

    Лайфстайл | 24 май, 18:55

    Эронда илк ҳаво таксиси ишга туширилди

    Дунё | 24 май, 18:40

    Бухородаги пропан заправкада ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 24 май, 18:20

    Ўзбекистонда 25 май куни ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 май, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.