• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +20°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа Шоу-бизнес

    Ҳомай: ижтимоий тармоқларни “портлатаётган” қўшиқни ким ижро этган ва у нима ҳақда?

    Бошқирдистонлик “Ay Yola” гуруҳи томонидан ижро этилган “Ҳомай” қўшиғи март ойидан бери дунё чартларида етакчиликни қўлдан бермай келмоқда. Қўшиқ Shazam иловаси глобал рейтингида топ бешталикка кирди, TikTok’да эса унга ҳар куни кўплаб видеолар суратга олинмоқда.

    Фото: Instagram

    “Ay Yola” гуруҳи қаердан пайдо бўлди? “Ҳомай” қўшиғининг муваффақият сири нимада? Нима учун баъзи бошқирд аудиторияси уни танқид қилди, қуйида шулар ҳақида. 

    Бошқирд гуруҳи уч кишидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири аввалдан мусиқий тажрибага эга. Гуруҳни Руслан Шайхиддинов ташкил қилган, у илгари бир нечта машҳур лойиҳалар билан ишлаган ҳамда ДЖ Север тахаллуси остида мусиқалар яратган, бундан ташқари Россиянинг “Махимум” радиосида ўз дастурини олиб борган.

    ““Ay Yola”” гуруҳининг вокал хонандаси Адел Руслан Шайхиддиновнинг қизи бўлиб, у 16 ёшидан бери саҳнага чиқади ва турли мусиқий танловларда бир неча бор ғолиб бўлган. Ота ва қиз илгари “Мусуме” деб номланган мусиқий лойиҳани яратган, аммо ўша пайтда улар рус ва инглиз тилларида қўшиқ куйлаган. 2019 йилда Шайхиддиновлар “ТНТ”даги “Қўшиқлар” шоусида, Тимати ва Баста билан бирга иштирок этди, аммо узоққа боролмади.

    Гуруҳнинг учинчи аъзоси — Ринат Рамазанов республикада танилган кўп асбобли чолғучи ва Бошқирдистон халқ артисти бўлиб, гуруҳда қурай чалиб, баъзи вокал партияларини ижро этади. Бундан ташқари у илгари “Аргумак” деб номланган ўзининг этно-гуруҳини яратган.

    Шайхиддиновнинг айтишича, ““Ay Yola”” гуруҳи ўтган йили ташкил топган.
    “Ўтган йили 50 ёшга тўлдим, шаҳримиз Уфа эса 450 ёшга тўлди ва мен мадҳия ёзиб уни ўзимга ва шаҳарга совға қилишга қарор қилдим. Бунинг учун қурай чолғучиси керак эди ва менга Ринат Рамазановга мурожаат қилишни тавсия қилишди. Шундай қилиб биз бирга ишлашни бошладик. Маълум бўлишича, қурай электрон товушда ажойиб янграйди ва биз ъ“Ay Yola”ъ деб номланган шундай лойиҳани яратишга қарор қилдик”, дейди Руслан.
    Янги жамоа ўз ижодида бутунлай туркий этносга таянади ва шунинг учун барча қўшиқлар бошқирд тилида ижро этилади.

    Фото: Instagram

    Нима учун “Ҳомай” қўшиғи бунчалик оммалашиб кетди?

    Мусиқа мутахассислари бу ҳақида ҳали-ҳануз баҳслашмоқда. Баъзилари бу тасодиф ва иловалар алгоритмларига боғлиқ деб ҳисоблайди, улар кўпинча янги ижрочиларни “юқорига” кўтаради. Бошқалари эса машҳурликнинг сири қўшиқнинг мавзусида эканлигини таъкидлашади. Туркий эпик шоирлар кўплаб маданиятларнинг асосини ташкил этади ва шунинг учун турли мамлакатлар аҳолиси ушбу қўшиқни ёқтириб қолишди.

    Ҳозирда кўплаб фойдаланувчилар ушбу қўшиққа видеороликлар яратмоқда. Масалан, қизлар оналари, бувиларининг қизлик фамилияларини эслаб, ўз наслларининг тарихини тиклашмоқда. Умуман олганда, композициянинг этник мазмуни кўпчиликни ўз халқининг маданиятига чуқурроқ шўнғишга ундади.

    Фото: Instagram

    Қўшиқ айниқса Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркия каби мамлакатларда катта шуҳрат қозонди. Бироқ кейинчалик у нафақат МДҲда, балки Финляндия, Чехия, Дания, Нидерландия, Германия, БАА, Буюк Британия, Швеция ва Жанубий Кореяда ҳам энг яхши қўшиқлар рўйхатига кирди. Бу шуҳратнинг сабаби электрон мусиқа ва халқ чолғуларининг қизиқарли уйғунлиги деб ҳисоблашмоқда.

    Барча танқидчилар бугунги кунда бирор қўшиқнинг шуҳрати жуда мураккаб прогноз қилинадиган нарса деган қарорга келишди. Руслан Шайхиддиновнинг ўзи эса қўшиқда барча зарур омиллар бирлашган деб ҳисоблайди.

    Фото: Instagram

    “Аслида ҳамма нарса жуда оддий. Сир шундаки, қўшиқ тингловчиларга шунчаки ёқди, уларнинг қалбига кириб борди. Аделнинг образи, товуш, дўмбира билан кириб келаётган овоз буларнинг барчаси шундай уйғунлашдики одамларнинг ўзи қўшиқни қўллаб-қувватлай бошлади. Кейин радиостанциялар қўшилди, одамлар трендларни яратишни бошлади, рақсга тушишди, куйлашди, миллий кийимларини кўрсатишди. Қўшиқ шу вақтда, шу ерда ва ҳозир пайдо бўлиши керак эди. Бу содир бўлди”, деди у.

    Бундан ташқари, қўшиқ ва гуруҳни тарғиб қилиш учун катта бюджет сарфланмаган, деб таъкидлади артист.

    “Ҳомай” қўшиғи қадимги туркий маданиятларда учрайдиган афсонавий қуш ҳақида ҳикоя қилади.

    Қўшиқда “Ҳомай” (Ҳумо) қушининг “Урал-Ботир” афсонасидаги образи акс эттирилган. Бу афсонада “Ҳомай” — самовий худо “Самрау” ва Қуёшнинг қизи бўлиб, “Урал-Ботир”га ёвуз кучларга қарши курашиш учун олмос қилич ва афсонавий “Акбузат” отини совға қилади. “Ҳомай” “Урал-Ботир”га нафақат иттифоқчи, балки рафиқа ҳам бўлади.

    Қўшиқда “Ҳомай”нинг “Урал-Ботир”га абадий ҳаёт манбасига йўл кўрсатганлиги, шунингдек, “Урал-Ботир”нинг бу манбадан сув ичиш ўрнига, уни бутун инсоният учун қутқаришга бағишлаганлиги ҳақида ҳикоя қилинади. “Ҳомай” эса, содиқ севгили сифатида, бу воқеалардан сўнг абадий лайлакка айланади.

    Қўшиқда “Ҳомай”нинг ҳеч қачон бегоналар билан турмуш қуришга рози бўлмаганлиги, ўз юртида қадимги урф-одатларга содиқ қолгани, ватанига содиқ ўғилларни тарбиялагани ва бошқирд гўзалларининг қалбида абадий ҳаёт манбасига йўл муҳрлангани ҳақида куйланади. Шунингдек, таронада “Ҳомай”нинг бошқирд халқининг маданияти ва анъаналарига содиқлиги, шунингдек, аёлнинг кучли ва содиқ руҳи акс эттирилган.

    ““Ay Yola”” гуруҳи ҳозирча фақат иккита қўшиқ чиқарган: “Батйр” (“Ботир”) — февраль ойида ва “Ҳомай” — март ойида. Лекин гуруҳ аъзолари айтганидек, бу бутун лойиҳа “Урал-Ботир” достонига бағишланган альбом бўлиб, ундаги қўшиқлар “сериал” форматида чиқарилади.

    Фото: Instagram

    Баъзи бошқирдлар қўшиқни нима учун танқид қилишди?

    Бошқирд аудиториясининг бир қисми Аделнинг миллий тилдаги талаффузидан норози бўлди. Одамларнинг фикрича, кўпгина ибораларни тушуниш қийин ва рус тилидаги Акцент сезилади.

    Ижтимоий тармоқларда нафақат изоҳлар, балки “мен бошқирдман ва қўшиқда нима ҳақида куйланаётганини тушунмаяпман”, каби мустақил видеолар ҳам пайдо бўлди. Аммо қизни ҳимоя қилишга киришган тингловчилар ҳам топилди. Уларнинг фикрича, ҳамма нарса вокалнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ.

    Фото: Instagram

    “Унинг нима куйлаётганини тушуниш учун Урал ҳақидаги достонни билиш ва ўқиш керак. Шунда ҳамма нарса ўз ўрнига тушади. У сўзларни чўзиброқ айтади, ахир бу қўшиқ-ку. Ҳозир шундай куйлаш одат тусига кирган”, деб ёзган мухлисларидан бири.

    Адел танқидга хотиржам муносабат билдирди. У ўзини ярим рус эканлигини ва оиласида бошқирд тилида сўзлашувчилар бўлмаганини таъкидлади.

    “Лекин бу мен учун халқ маданиятига қизиқиш ва она тилида куйлашга халақит бермайди. Акцент ҳақидаги изоҳларга мутлақо оддий муносабатда бўламан, баъзи тингловчилар, аксинча, унда ўзига хосликни топишди”, дейди у.

    18 апрел, 15:00   Изоҳ (0)   11552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шоу-бизнес#Қўшиқ#Хонанда#Ҳомай#Гуруҳ#Хит Тарона
    Анора Гулямова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳаётга тўймай кетган Шаҳнозабону. Агар ҳаёт бўлганида 50 ёшни қаршиларди (фото, видео)

    4 апрел, 13:52

    Instagram: Муниса Ризаева 15 дақиқада қанча пул топади? Мўмин Иброҳимовдан хавфли трюк, онаси ҳақида гапирган Зоҳиршоҳ Жўраев 

    2 апрел, 09:47

    Автоҳалокат, қотиллик ва оғир касаллик туфайли ҳаётдан бевақт кўз юмган ўзбекистонлик машҳурлар

    14 апрел, 18:55

    Фаолиятини қўшиқ куйлашдан бошлаган ва клип съёмкасида бахтини топган Асал Шодиева 33 ёшда

    7 апрел, 17:45

    Кино ҳақида ҳатто орзу ҳам қилмаган: турк актёр ва актрисаларининг асл касблари

    7 апрел, 19:55

    Британиялик хонанда Эд Ширан “Азизам” деб номланган қўшиқ куйлади (видео)

    8 апрел, 14:00

    Муваффақиятсиз турмуш, депрессия ва ортиқча вазн билан кураш: Нилуфар Усмонова ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар

    8 апрел, 14:55

    Орзулари бир олам эди: Мудҳиш ЙТҲ оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмган актриса Фарангиз Режаметовани хотирлаймиз

    9 апрел, 19:45

    Американинг энг бой актрисаси ким? Жулия Робертс эса охирги ўринда

    10 апрел, 12:56

    Пиар учун ўзини севишган жуфтлик сифатида кўрсатган машҳурлар 

    10 апрел, 21:35

    “Сичқон” драмаси юлдузи Ли Син Ги судда 403 минг доллар ундириб олди

    12 апрел, 09:58

    Тиктокер ва блогерлар рўйхатда йўқ: 30 ёшга тўлмасдан энг бадавлат тадбиркорларга айланган зумерлар

    17 апрел, 11:54

    Болалигидаёқ машҳур бўлган актёрларнинг кейинги тақдири қандай кечди?

    18 апрел, 08:10

    “Истедим”ни ўзбеклар машҳур қилди”. Роза Зергерлининг Ўзбекистондаги илк концерти қандай ўтмоқда?

    15 апрел, 20:50

    Шифокорларни ҳайратга солган парҳез: Бейонсе ва Мадонна тез озиш учун қандай овқатланади?

    17 апрел, 20:35

    Ўтмишдан воз кечиб: исмини ўзгартирган Граймс, Snoop Dogg ва бошқа машҳур хонандалар

    17 апрел, 08:15

    Фаррух Зокиров 79 ёшда: иккинчи турмушидан бахтини топган 6 та давлат халқ артистининг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида 

    17 апрел, 10:55

    Селена Гомес, Ким Кардашьян ва бедаво касалликлар билан курашиб яшаётган бошқа машҳурлар

    17 апрел, 13:59

    Айёр миллиардер: Hermes меросхўри ўзининг 13 млрд долларлик мол-мулкини “асранди” боғбонга беришга қарор қилди

    18 апрел, 09:55

    Туркиялик хонанда Таркан оғир жудоликка учради

    17 апрел, 09:53

    40 кунлигида ташлаб кетилган, актёр эри билан ажрашган, уч ўғилнинг онаси, режиссёр Зебо Наврўзова 60 ёшда

    17 апрел, 16:45

    Миллиардер Илон Маск маъшуқаларининг “жим юриши” учун қанча пул тўлайди?

    17 апрел, 14:45

    Уитни Ҳьюстон иштирокидаги “Тансоқчи” фильми қайта суратга олинади

    17 апрел, 19:34

    Алла Пугачёва 76 ёшда: россиялик таниқли хонанда ҳозир қандай ҳаёт кечирмоқда?

    17 апрел, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.