• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Европа Иттифоқи тузилганига 26 йил тўлди. Иттифоқни қандай келажак кутмоқда?

    Европа Иттифоқи бундан 26 йил муқаддам 1 ноябрь куни тузилган. Икки жаҳон уруши оқибатида вайронага айланган, мустамлакаларидан бирин-кетин айрилган Европа дунёда биринчиликни АҚШ ва СССРга бериб қўйган эди. Аммо иттифоқ тузилиши унинг яна жиддий халқаро кучга айланишига, кўп соҳаларда илғорлашига олиб келди.

    «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов иттифоқнинг ўтмиши ва бугуни ҳақида ҳикоя қилади.

    Европа қитъасидаги 28 давлатининг иқтисодий ва сиёсий бирлашмаси бўлган Европа Иттифоқи 1993 йил 1 ноябрда кучга кирган Маастрихт шартномаси асосида тузилган.

    Фото: AP

    Фото: AP

    Тарихан Европа ҳудудида, Европа Иттифоқи билан таққосланадиган бирлашган давлат тузилмалари мавжуд бўлган. Масалан, Ғарбий Рим империяси, Франклар давлати ва Муқаддас Рим империяси. Сўнгги минг йилликда Европа парчаланиб кетди. Европа Иттифоқини яратиш ғояси биринчи марта АҚШ мустақиллиги учун урушдан кейин пайдо бўлган ва Наполеон Бонапарт томонидан илгари сурилган.

    Европани бирлаштириш ғояси Иккинчи жаҳон урушидан кейин яна авж олди. Унинг ҳаракатлантирувчи кучлари қуйидагилардан иборат эди:

    1) Европа халқлари англанган тинчлик зарурати;

    2) уруш оқибатида вайрон бўлган иқтисодиётни тиклаш учун Ғарбий Европа мамлакатлари ўртасида иқтисодий алоқаларни ривожлантириш зарурияти;

    3) АҚШ ва СССР асосий кучга айланган икки қутбли дунё тизимини шакллантириш. Шунингдек, мустамлакачилик тузумининг қулаши натижасида Ғарбий Европа аввалги сиёсий вазнини ва кўплаб бозорларини йўқотгани.

    Бирлашган Европа учун урушдан кейинги ҳаракатнинг бошланғич нуқтаси Буюк Британия давлат арбоби Уинстон Черчиллнинг 1946 йил 19 сентябрда Цюрих университетида ўқиган «Европа фожиаси» нутқи ҳисобланади. Унда Черчилль европаликларни «миллий низоларга», биринчи навбатда, француз-немис қарама-қаршилигига чек қўйишга ва қитъада «Европа Қўшма Штатларига ўхшаш нарсани» шакллантиришга чақирди.

    1948 йил май ойида Гаагада Европа Конгресси бўлиб ўтди. Унда Европанинг 16 мамлакати вакиллари, шунингдек, АҚШ ва Канададан келган кузатувчилар турли интеграция режаларини – федерал давлат яратишгача бўлган лойиҳаларни муҳокама қилди. Конгресснинг реал натижаси 1949 йил май ойида иш бошлаган Европа Кенгашининг ташкил этилиши эди. Дастлаб у иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, маданият, қонунчилик, фан ва техника соҳаларида ҳамкорлик қилди. Ҳозирда Европа Кенгашининг фаолияти инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган.

    Европа интеграциясининг биринчи босқичи

    1951 йил 18 апрелда Германия, Бельгия, Нидерландия, Люксембург, Франция ва Италия Парижда 50 йил муддатга «Европа кўмир ва пўлат жамияти» (ECSC — European Coal and Steel Community) тўғрисида шартнома тузди. Шартнома 1952 йил июль ойида кучга кирди. Унинг асосий вазифалари кўмир ва пўлатнинг умумий бозорини яратиш, кўмир ва металлургия саноатида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва бу соҳаларда бандлик муаммоларини ҳал қилишдан иборат эди. Шартнома Европада тинчликни мустаҳкамлаш ва халқларнинг бирлашиши учун замин яратишга қаратилган эди. Кўмир қазиб олиш ва пўлат ишлаб чиқаришни халқаро назоратга ўтказиш орқали шартнома тарафлари иккита муаммони ҳал қилди: миллий иқтисодиётни модернизация қилишга ёрдам берди (кейинчалик бу металлургия ва оғир саноат учун асос бўлиб хизмат қилди) ва мамлакатлардан бири янги урушга тайёрланиш имкониятини йўқ қилди.

    Буюк Британия миллий суверенитетини чеклашдан қўрқиб Европа ҳамжамиятига аъзо бўлишдан бош тортди.

    Иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш мақсадида 1957 йилда худди шу олти давлат Европа иқтисодий ҳамжамиятини (ЕИҲ, Умумий бозор) (EEC — European Economic Community) ва Европа атом энергияси ҳамжамиятини (Euratom — European Atomic Energy Community) тузди.

    Европа ҳамжамиятларининг замонавий Европа Иттифоқига айланиши ва ривожланиши жараёни бир вақтнинг ўзида кўпайиб бораётган бошқарув функцияларини миллий даражага (Европа интеграцияси деб аталадиган жараён ёки давлатлар иттифоқини чуқурлаштиришга) ўтказиш билан бир вақтда тузилмавий эволюция ва институционал бирлаштирилган давлатларнинг блоклари орқали содир бўлди. Бу эса Европа ҳамжамиятлари (ва кейинчалик Европа Иттифоқи) иштирокчилари сонини олтидан 28 гача кўпайишига олиб келди.

    Европа интеграциясининг иккинчи босқичи

    1960 йил январь ойида Буюк Британия ва Европа иқтисодий ҳамжамиятига кирмайдиган бошқа давлатлар муқобил ташкилот – Европа эркин савдо уюшмасини тузди. Аммо Буюк Британия тез орада Европа иқтисодий ҳамжамияти янада самаралироқ бирлашма эканлигини англаб этди ва ЕИҲга қўшилишга қарор қилди. Унинг ортидан Ирландия ва Дания эргашди, уларнинг иқтисодиёти Буюк Британия билан савдога жуда боғлиқ эди.

    1961–1963 йилдаги биринчи уриниш, Франция президенти де Голлнинг Европа иқтисодий ҳамжамиятига янги аъзоларни киритиш тўғрисидаги қарорга вето қўйгани сабабли муваффақиятсиз якунланди. 1966–1967 йиллардаги қўшилиш бўйича музокаралар натижаси ҳам шунга ўхшаш якун топди.

    1967 йилда учта Европа ҳамжамияти (Европа кўмир ва пўлат ассоциацияси, Европа иқтисодий ҳамжамияти ва Атом энергияси Европа ҳамжамияти) Европа ҳамжамиятига бирлашди.

    Бу иш 1969 йилда генерал Шарль де Голль ўрнини Жорж Помпиду эгаллагандан сўнг бошланди. Бир неча йиллик музокаралар ва қонунларни мослаштиришдан сўнг Буюк Британия Европа Иттифоқига 1973 йил 1 январда аъзо бўлди.

    Ягона валюта сари йўл

    Европа Иттифоқининг ягона валюта бўйича биринчи режаси 1970 йилдан бошланади. Пул барқарорлигини таъминлаш учун Европа Иттифоқи аъзолари ўз валюталарининг бир-бирига нисбатан фақат тор доирада ўзгаришига рухсат беришга қарор қилишди. 1972 йилда яратилган алмашинув курси механизми (ERM) 30 йилдан кейин еврони жорий қилиш йўлидаги биринчи қадамдир.

    70 йилларда табиат ифлосланишини назорат қилиш кучайган. ЕҲ экологик қонунларни қабул қилди ва биринчи марта «ифлословчи тўлайди» тушунчасини киритди. Greenpeace каби нуфузли ташкилотлар ташкил этилди. 1972 йилда Ирландия, Дания ва Норвегияда ЕҲ референдумлари бўлиб ўтди. Ирландия (83,1 фоиз) ва Дания (63,3 фоиз) аҳолиси Европа ҳамжамиятига қўшилишни қўллаб-қувватлади, бироқ Норвегияда бу таклифни кўпчилик қабул қилмади (46,5 фоиз). Данияда халқ ҳукуматнинг ягона эвро валютасига ўтмасликни ваъда қилганидан кейингина қўшилиш бўйича референдумда овоз берди, шунинг учун Данияда ҳануз крона муомалада.

    1973 йилда Исроилга ЕҲга кириш таклифи келди. Бироқ «Қиёмат куни уруши» туфайли музокаралар тўхтатилди.

    Бирдамликни намойиш этиш учун Европа Иттифоқи раҳбарлари Европа минтақавий ривожланиш жамғармасини тузди. Унинг мақсади йўллар ва коммуникацияларни яхшилаш, инвестициялар жалб қилиш ва янги иш ўринлари яратиш учун пулни бой ҳудудлардан камбағал ҳудудларга ўтказиш эди. Ушбу турдаги фаолият ЕҲ харажатларининг учдан бир қисмини ташкил қилади. 1975 йилда Исроил ЭИҲга аъзо бўлиш ўрнига ассоциацион ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.

    Греция ЕҲга аъзо бўлиш учун 1975 йил июнь ойида мурожаат қилди ва 1981 йил 1 январда жамият аъзоси бўлди.

    1979 йилда Европа парламентига биринчи тўғридан тўғри сайлов бўлиб ўтди. Европа ҳамжамияти фуқаролари биринчи марта тўғридан тўғри Европа парламенти аъзоларини сайлади. Аъзолар миллий делегациялар бўйича эмас, балки Европа сиёсий гуруҳларида (социалистлар, консерваторлар, либераллар, яшиллар ва бошқалар) ўтиради. Парламентнинг таъсири доимий равишда ўсиб бормоқда.

    1985 йилда Гренландия ички ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга бўлди ва референдумдан сўнг ЕҲдан чиқиб кетди.

    1977 йилда Португалия ва Испания ариза топширди ва 1986 йил 1 январда Европа Иттифоқига аъзо бўлди. 1986 йил февраль ойида Люксембургда Ягона Европа акти имзоланди, у Европа ҳамжамиятини ислоҳ қилди ва 1993 йил 1 январгача Европа ҳамжамиятига аъзо давлатлар учун ягона бозорни яратишни мақсад қилди.

    Европа интеграциясининг учинчи босқичи

    1992 йилда Европа ҳамжамиятига аъзо барча давлатлар томонидан Европа Иттифоқини таъсис этиш тўғрисидаги шартнома – Маастрихт шартномаси имзоланди. Маастрихт шартномаси Евроиттифоқнинг учта устунини ўрнатди:

    - иқтисодий ва монетарй бирлашув;

    - умумий ташқи ва хавфсизлик сиёсати;

    - ички ишлар ва адлия соҳасидаги умумий сиёсат.

    1994 йилда Австрия, Финляндия, Норвегия ва Швецияда Европа Иттифоқига кириш бўйича референдумлар бўлиб ўтди. Аксарият норвегияликлар яна қарши овоз берди.

    Австрия, Финляндия (Аланд ороллари билан) ва Швеция 1995 йил 1 январда Европа Иттифоқига аъзо бўлди. Фақатгина Норвегия, Исландия, Швейцария ва Лихтенштейн Европа эркин савдо уюшмасининг аъзоси бўлиб қолмоқда.

    1997 йилда Европа ҳамжамияти аъзолари томонидан Амстердам шартномаси имзоланди (1999 йилда кучга кирган).

    Европа интеграциясининг тўртинчи босқичи

    2002 йил 9 октябрда Европа комиссияси 2004 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ўнта номзод давлатни тавсия қилди: Эстония, Латвия, Литва, Польша, Чехия, Словакия, Венгрия, Словения, Кипр ва Мальта. Бу мамлакатлар аҳолиси тахминан 75 миллион эди; уларнинг харид қобилияти паритети бўйича ялпи ички маҳсулоти тахминан 840 миллиард долларни ташкил қилади, бу деярли Испания ялпи ички маҳсулотига тенгдир.

    Европа Иттифоқининг бу кенгайишини унинг энг улкан лойиҳаларидан бири деб аташ мумкин. Кипрни бу рўйхатга киритишни Греция талаб қилган, акс ҳолда у режага вето қўйиши мумкин эди.

    Европа Иттифоқининг «эски» ва келажакдаги «янги» аъзолари ўртасидаги музокаралар якунланганидан сўнг ижобий якуний қарор 2002 йил 13 декабрда эълон қилинди. Европа парламенти ушбу қарорни 2003 йил 9 апрелда маъқуллади.

    2003 йил 16 апрелда Афинада Европа Иттифоқининг 15 «эски» ва ўн «янги» аъзоси қўшилиш тўғрисидаги шартномани имзолади. 2003 йилда тўққиз давлатда (Кипр бундан мустасно) референдумлар ўтказилди ва имзоланган шартнома парламентлар томонидан ратификация қилинди.

    2004 йил 1 майда Эстония, Латвия, Литва, Польша, Чехия, Словакия, Венгрия, Словения, Кипр, Мальта Европа Иттифоқига аъзо бўлди. Кипрнинг иттифоқ таркибига кириши оролнинг иккала қисмида бир вақтнинг ўзида ўтказилган референдумдан сўнг рўй берди ва тан олинмаган Шимолий Кипр Турк Республикаси аҳолисининг кўп қисми оролнинг ягона давлатга реинтеграция қилинишини ёқлаб овоз берди, аммо бирлашиш жараёни Греция томонидан тўхтатилди. Греция оролнинг шимоли турк қўшинлари томонидан босиб олиниши натижаларини қонунийлаштириб қўяётган «Аннан режаси» шартларига рози бўлмади. Натижада Кипр оролнинг шимолий қисми вақтинча Кипр Республикасининг назоратидан ташқарида эканлиги тўғрисидаги эслатма билан Евроиттифоққа қабул қилинди.

    Янги Европа сари

    Евроиттифоққа аъзо бўлган ўнта янги мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси Европанинг ўртача даражасидан анча паст бўлган шароитда иттифоқ раҳбарлари ижтимоий соҳага бюджет харажатлари ва қишлоқ хўжалигига субсидияларнинг асосий оғирлиги уларга юкланадиган вазиятга тушиб қолди. Шу билан бирга, бу давлатлар иттифоқ бюджетига ажратмалар улушини ЯИМнинг 1 фоизи миқдорида Европа Иттифоқи ҳужжатлари билан белгиланган даражадан ошиб кетишни хоҳламади.

    Иккинчи муаммо шундаки, Европа Иттифоқи кенгайганидан сўнг энг муҳим қарорларни консенсус асосида қабул қилиш принципи самарасиз бўлиб чиқди. 2005 йилда Франция ва Нидердандияда ўтказилган референдумларда Европа Иттифоқининг бирлашган конституцияси лойиҳаси қабул қилинмади ва Европа Иттифоқи ҳанузгача бир қатор фундаментал шартномаларга амал қилмоқда.

    2007 йил 1 январда Европа Иттифоқининг навбатдаги кенгайиши бўлиб ўтди – унга Болгария ва Руминия қўшилди. Олдинроқ иттифоқ бу мамлакатларга Руминия ва Болгария коррупцияга қарши курашиш ва қонун ислоҳоти соҳасида ҳали кўп иш қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантирган. Бу масалада Руминия, Европа расмийларининг фикрига кўра, Европа Иттифоқи стандартларига жавоб бермаган ҳолда иқтисодиёт тузилишида социализмнинг уйғунлигини сақлаб қолган.

    2005 йил 17 декабрь куни Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун номзоднинг расмий мақоми собиқ Югославиянинг Македония Республикасига берилди (2019 йил бошидан бери у расмий равишда Шимолий Македония деб номланади).

    2005 йил 21 февралда Европа Иттифоқи Украина билан ҳаракат режасини имзолади. Эҳтимол, бу Украинада ташқи сиёсий стратегияси Европа Иттифоқига қўшилишга қаратилган кучларнинг ҳокимиятга келгани билан боғлиқ эди. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи раҳбариятининг фикрига кўра, Украинанинг иттифоққа тўлиқ аъзолиги ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ, чунки янги ҳукумат Украина халқаро стандартларга жавоб берадиган тўлақонли демократияни исботлаши, шунингдек, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ўтказиши керак.

    2013 йил 1 июлда Хорватия Европа Иттифоқининг 28-аъзосига айланди.

    2016 йил 23 июнда британияликларнинг 52 фоизи Европа Иттифоқидан чиқиб кетишга овоз берди. Brexit амалга ошадиган бўлса, Буюк Британия иттифоқни тарк этган биринчи мамлакат бўлади.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    02.11.2019, 21:49   Изоҳ (0)   45164
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украинада Россия АЭСларига зарба бера оладиган ракеталарни ишлаб чиқиш таклиф этилди

    02.11.2019, 19:16

    Афғонистон шимоли-шарқида рўй берган портлаш оқибатида 9 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    02.11.2019, 17:37

    АҚШнинг давлат қарзи рекорд суммага етди

    02.11.2019, 16:57

    Малида террорчи ва ҳарбийлар ўртасидаги тўқнашув қурбонлари 50 нафардан ошди

    02.11.2019, 14:41

    Россиянинг Находка шаҳри яқинида танкер портлади. Экипажнинг 3 нафар аъзоси ҳалок бўлган

    02.11.2019, 13:04

    Россияда укасининг хотинини ўлдиришни буюртма қилган истеъфодаги генерал майор қўлга олинди (видео)

    02.11.2019, 09:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.