• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    11 ноябрь нега 9 май каби нишонланмайди? Биринчи жаҳон урушининг тугаши ҳақида

    11 ноябрь Биринчи жаҳон уруши тугаган кун ҳисобланади. Ушбу сана инсоният тарихидаги энг мудҳиш урушлардан бири тугаган кундир. Шу муносабат билан «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош ушбу сана атрофидаги воқеалар ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Wikipedia

    Дунёда урушлар жуда кўп бўлган. Уларнинг аксарияти маълум бир ҳудудларнинг ўзида бўлиб ўтган. ХХ аср бошида илк марта жаҳон миқёсидаги уруш бўлди. Бу уруш уч қитъада, кўплаб давлатлар ҳудудида бўлиб ўтди ва тарихда Биринчи жаҳон уруши номини олди.

    Биринчи жаҳон уруши бошланишига сабаб бўлган воқеа

    Бундан 105 йил аввал – 1914 йил 28 июнь куни Австрия-Венгрия империяси валиаҳди, эрцгерцог Франц Фернинанд Боснияда, Сараево шаҳрига ташрифи чоғида отиб ўлдирилди.

    Мавзуга доир:

    Сараевода отилган ўқ. Биринчи жаҳон уруши жаҳон харитасини қанчалик ўзгартирди?

    Шундан сўнг Австрия-Венгрия империяси Сербиядан қисқа муддатда қотилларни топиб топширишни талаб қилди. Талабни белгиланган вақтда бажаришни имконияти бўлмади. Шу тариқа Австрия-Венгрия Сербияга уруш эълон қилди. Ўзаро манфаатлар юзасидан бир-бири билан келиша олмаган давлатлар навбати билан бир-бирига қарши уруш эълон қилаверди. Германия Россия, Франция, Буюк Британияга, яна қайсидир давлатлар эса Германия ва Австрия-Венгрияга қарши уруш эълон қилди. Урушаётган томонларнинг бошқа қитъаларда ҳам эгалик қилаётган ҳудудлари борлиги учун уруш аста-секинлик билан Европадан бошқа қитъаларга ҳам тарқалди. Африка, Осиё ва Тинч океанидаги ороллларда жанглар бошланиб кетди ва шу тариқа жаҳоннинг турли нуқталарида уруш олови ёқилди.

    Урушнинг сўнгги кунлари

    1918 йилнинг сентябрь ойига келиб, руслар билан тинчлик келишувига эришилиб, шарқий фронтдаги ҳарбийлар ғарбга ўтказилган бўлса ҳам, Германиянинг урушда ютқазиши аниқ бўлди. Германия АҚШ президенти Вильсон томонидан илгари сурилган 14 банддан иборат шартни қабул қилиш масаласини муҳокама қила бошлади.

    Фото: Wikipedia

    30 сентябрь куни Георг фон Гертлинг бошлиқ ҳукумат истеъфо берди. Унинг ўрнига Максимилиан Баденский канцлер этиб тайинланди. Унга рақиблар билан сулҳга эришиш топшириғи берилди.

    4 октябрь куни Германиянинг янги ҳукумати АҚШ президенти Вильсонга шартлар масаласида музокарага тайёр эканини билдириб хабар юборди. Аммо АҚШ энди сулҳ ҳақида музокара ўтказилмаслигини, балки «Германия сўзсиз таслим бўлиш ҳақидаги ўйлаб кўриши лозимлигини» билдирди.

    24 октябрь куни Германия армиясининг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Людендорф Вильсоннинг шартларини «қабул қилиб бўлмас» деб баҳолади ва императорнинг рақиблар билан музокара ўтказиш ҳақидаги буйруғига терс равишда қўшинларга жангни давом эттиришга буйруқ берди. Людендорф зудлик билан Берлинга чақириб олинди ва истеъфога чиқарилди.

    30 октябрда Усмонлилар салтанати таслим бўлиб, урушни тўхтатди.

    Мавзуга доир:

    Туркияда Жумҳурият куни. Уч қитъани бирлаштирган Усмонли салтанати қандай қулади?

    3 ноябрда эса Австрия-Венгрия иттифоқчилар олдида таслим бўлди. Шундан кейин Германия томони иттифоқчилар олдида таслим бўлмаса бўлмаслигини тушуниб етди ва 5 ноябрдан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатди. Унгача эса 4 ноябрь куни мамлакатда инқилоб бошланиб кетди.

    6 ноябрь куни Германия вакиллари Францияга ташриф буюрди. 8 ноябрь куни Германия делегацияси Компьен ўрмонидаги музокара ўтказиладиган жойга этиб келди.

    9 ноябрь куни Максимилиан Баденский Германиянинг сўзсиз таслим бўлиш ҳақидаги шартни қабул қилишдан ўзга чора йўқлигини тушуниб етиб, ўзидаги ваколатларни социал-демократлар вакили Фридрих Эбертга топширди. 10 ноябрь куни Максимилиан Баденскийнинг ёрдамчиси Филипп Шейдеман Германияда яккаҳокимлик тугатилгани ва республика эълон қилингани ҳақида эълон қилди.

    1918 йил 11 ноябрь эрта тонгда Францияда, Компьен ўрмонидаги музокара жойида бўлиб турган Германия вакиллари Франция маршали Фердинанд Фошнинг темир йўл вагонида иттифоқчилар билан сўзсиз таслим бўлиш ҳақидаги ҳужжатларга имзо қўйди.

    Компьен ўрмонидаги келишув.

    Компьен ўрмонидаги келишув.
    Фото: Wikipedia

    Орадан бир неча соат ўтиб, рамзий ўн биринчи ойнинг ўн биринчи санасида, соат 11:00 да тўплар Биринчи жаҳон уруши тугагани ҳақида залп отиб хабар берди ва шу тариқа Биринчи жаҳон уруши тугади.

    1-Жаҳон уруши туганидан сўнг

    Урушида жами 38 давлат қатнашган. Уларда 1,5 миллиард аҳоли яшарди. Урушга жалб қилинган ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашган одамлар сони 70 миллион кишидан ошиқ бўлган. Урушда 10 миллион ҳарбий, яна шунча тинч аҳоли ҳалок бўлган.

    Уруш натижасида дунёдаги энг йирик ва қудратли тўрт империя: Россия, Германия, Австрия-Венгрия ва Усмонли салтанати қулади. Улардан иккитасида — Россия ва Германияда уруш тугамасиданоқ инқилоблар бўлиб ўтди. Яна икки империя — Австрия-Венгрия ва Усмонли салтанати эса уруш тугаганидан сўнг парчаланиб кетди.

    Урушда енгилган Германия империясида инқилоб бўлиб ўтди. Унинг натижасида империя йиқитилиб, 1919 йилда республика эълон қилинди. 1919 йилдаги Версаль шартномасига кўра, бу мамлакат уруш туфайли 1/7 ҳудудидан айрилди. Шунингдек, Германия Африка ва бошқа қитъалардаги барча мустамлакаларидан айрилди. 1921 йилда уруш зарарлари ҳисобланиб чиқилганидан сўнг Германияга ғолибларга 132 миллиард олтин марка товон тўлаш мажбурияти қўйилди.

    Австрия-Венгрия урушгача кўплаб мамлакатларни қўл остида мажбуран ушлаб турган катта бир империя эди. Чехия, Словакия, Венгрия, Польшанинг бир қисми, Босния, Словения, Хорватия ва кўплаб бошқа катта-кичик ҳудудлар империя таркибида эди. Урушдан сўнг у парчаланиб, Чехословакия, Венгрия, Австрия каби мустақил давлатлар пайдо бўлди.

    Фото: Wikipedia

    Урушда Германия ва Австрия-Венгрия империялари томонида туриб уришган Усмонли салтанати ҳам катта ҳудудларини йўқотди. Бу ерда ҳам инқилоб амалга оширилди. Бўлиб турган талотўплардан фойдаланиб, мамлакатга ҳужум қилган Европа давлатларининг бирлашган қўшинини енгган Мустафо Камол Отатурк салтанат ўрнида Туркия республикаси тузилганини эълон қилди.

    Биринчи жаҳон урушида Германия ва Австрия-Венгрия империяси томонида бўлган Туркия уруш тугаганидан сўнг Шимолий Африка, Яқин Шарқ, Арабистон ярим оролидаги ҳудудларидан айрилди. Миср, Фаластин, Арабистон ярим ороли, Иордания, Ироқ Буюк Британия қўл остига ўтди. Сурия ва Ливан Франция мустамлакасига айланди. Эгей денгизидаги кўплаб ороллар: Лемнос, Самотраки, Лесбос, Хиос, Самос, Икария Грецияга берилди.

    Россия ғолиблар қаторида бўлса ҳам, анча ҳудудларини йўқотди. 1917 йилда, ҳали уруш давом этаётган вақтда Россияда инқилоб бўлиб ўтди, империя қулатилди.

    Мавзуга доир:

    Октябрь инқилоби, қатағонга учраган меншевиклар ва номи тўрт марта ўзгарган КПСС

    Мамлакатни большевиклар эгаллаб олди. Инқилоб оқибатида мамлакатда фуқаролар уруши бошланиб кетди. Бир пайтлар Россия империяси томонидан босиб олинган минтақаларда озодлик ҳаракатлари бошланди. Аммо Ленин уларнинг ҳаммасини қонга ботириб, бостиришга муваффақ бўлди. Шу жумладан, Марказий Осиёда ҳам озодлик ҳаракатлари аёвсиз бостирилди. Оқибатда аксар миллий ҳудудлар амалда Россия империяси ўрнига пайдо бўлган СССР мустамлакаси бўлиб қолди. Россия таркибида бўлган Финляндия, Польша, Украина, Беларусь, Литва, Латвия ва Эстония мустақил бўлди.

    Биринчи жаҳон урушининг тугаши нишонланмоқда. Буюк Британия

    Биринчи жаҳон урушининг тугаши нишонланмоқда. Буюк Британия
    Фото: BBC

    Шу тариқа, Биринчи жаҳон уруши Ер курраси сиёсий харитасини анча ўзгартириб юборди. Империялар қулади. Янгидан янги мустақил давлатлар ташкил топди ва улар Иккинчи жаҳон уруши бошланганча яшади. Энди асосий саволга ўтсак.

    Дунё халқлари тақдирини ўзгартириб юборган Биринчи жаҳон уруши тугаган 11 ноябрь нега 9 май кунидай байрам қилинмайди?

    Бунинг бир қанча сабаблари бор.

    1) Биринчи жаҳон уруши, гарчи жаҳон уруши бўлса-да, оддий уруш эди ва унда фашизмга ўхшаган инсониятга хавф соладиган ғоя бўлмаган;

    2) урушнинг тугаши Германиянинг сўзсиз таслим бўлиши билан тугаган бўлса ҳам иттифоқчилар Германияни босиб олмаган, таламаган. Шунчаки ҳар икки тараф қўшинлари фронт чизиғида тўқнашиб турган ҳолида орқага қайтган;

    3) Германиянинг таслим бўлиши ҳам сулҳлар билан тасдиқланган. 1919 йил 28 июнда Германия ғолиб давлатлар билан биргаликда Парижда ўтказилган Биринчи жаҳон урушининг тугашига бағишланган Тинчлик конференциясида  Версаль тинчлик битимини имзолади.

    Биринчи жаҳон урушининг тугаши нишонланмоқда. Буюк Британия

    Биринчи жаҳон урушининг тугаши нишонланмоқда. Буюк Британия
    Фото: BBC

    Умуман олганда, уруш тугаганидан сўнг уруш ғолиблари Германия билан Версаль, Австрия билан Сен-Жермен, Венгрия билан Трианон, Болгария билан Нёйиск шартномаси тузилди ва томонлар бошқа урушмасликка келишиб, дўстона хайрлашди;

    4) ғалаба байрамларини нишонлашни жуда ҳам ёқтирадиган ва роса маромига етказиб тантана қиладиган руслар бу урушда Германия билан сулҳ тузиб урушдан чиққан ва шу учун ҳам Россияда 11 ноябрь ғалаба байрами сифатида нишонланмаган. Қолаверса, большевиклар бу урушга қарши бўлган. Шу сабаб СССРда бу санани нишонлаш анъанаси шаклланмаган.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    12.11.2019, 19:25   Изоҳ (0)   64859
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия стратегик бомбардимончилар ишлаб чиқариладиган ягона корхонасини кенгайтирмоқда

    Дунё | 29 июн, 15:15

    Жанубий Корея ва Марказий Осиё давлатлари саммити 2026 йилга қолдирилди

    Ўзбекистон | 29 июн, 15:00

    Криштиану Роналду Саудия Арабистонини зиёрат қилишни тавсия қилди

    Спорт | 29 июн, 14:48

    Xiaomi камера, динамика ва микрофонли AI Glasses смарт кўзойнакларини эълон қилди

    Лайфстайл | 29 июн, 14:40

    Ўзбекистонда зиплайн ва канатли парк қуриш режалаштирилган туман ва шаҳарлар рўйхати эълон қилинди

    Ўзбекистон | 29 июн, 14:20

    Ўзбекистонда ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 29 июн, 14:00

    Бред Питтнинг Лос Анжелесдаги уйига ўғри тушди

    Лайфстайл | 29 июн, 13:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.