• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    40 ёшгача учрайдиган инсульт: У кимларга хавф солади ҳамда касалликка чалинмаслик учун нима қилиш керак?

    Қадимдан қариялар касаллиги деб ҳисобланган инсульт йилдан йилга яшармоқда: бугунги кунда касалликнинг ҳар учинчи ҳолати меҳнатга лаёқатли ёшдаги одамларда учрайди ва 30-40 ёшли беморларнинг салмоғи доимий равишда ошиб бормоқда. Қуйида нима учун ушбу касалликнинг пайдо бўлиши, яқинлашиб келаётган хавфни аниқлаш ҳамда уни бартараф этиш ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чиқиш мумкин.

    Фото: “Новий очаг”

    Ёшлар нима сабабдан инсультга чалинади?

    Бугунги кунда 20 дан 44 ёшгача бўлган ҳар 100 минг кишига 20,2 та инсульт тўғри келади. Агар кекса ёшда касалликка олиб келадиган асосий сабаб ҳаёт тарзи деб ҳисобланса, ёшларда кўпинча бирга келадиган касалликлар сабаб бўлади. Улар қуйидагилар:

    Юқори холестерин

    Бу инсультнинг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир. Одатда ёмон ва яхши холестериннинг номутаносиблиги 50 ёшдан кейин бошланади. Бу вақтда аёл ва эркакларда гормонлар, шунингдек, одатий турмуш тарзи кескин ўзгаради ва ортиқча вазн тўпланади. Аммо ёшларда ҳам юқори зичликдаги липопротеинлар даражаси камайиши ва паст зичликдаги липопротеинларнинг нисбати ошиши мумкин. Бу ҳолат қон томирлари атеросклерозининг торайишига олиб келади ва ўз навбатида инсультни пайдо қилади.

    Қон томир малформацияси

    Ушбу касаллик туғма ёки орттирилган бўлиши мумкин, мияда ушбу муҳим органни озиқлантирадиган артериялар ва томирларни боғлайдиган қон томирларининг бутун чигаллиги ҳосил бўлади. Тўп мияни озиқлантиришни қийинлаштиради ва агар у ёрилиб кетса, мия ёки орқа мияда қон кетиши, яъни инсульт кузатилади.

    Фото: Instagram

    Буйрак касаллиги

    Поликистик буйрак касаллиги – буйракларда суюқликни ўз ичига олган кўплаб кисталар пайдо қиладиган касаллик. 2010 йилда хитойлик мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқот шуни тасдиқладики, бу касаллик инсульт хавфини 25 фоизга оширади.

    Инсульт хавфини қандай аниқлаш мумкин?

    Афсуски, ушбу касаллик ўзига хос эрта аломатларга эга эмас. Аммо агар қуйидаги ҳолатлар мунтазам равишда кузатилса, албатта, шифокорга кўриниш керак:

    • тез-тез ва кучли бош оғриғи;
    • бош айланиши;
    • ҳушдан кетиш;
    • ҳаракатларнинг ноаниқлиги;
    • кўриш қобилиятининг ўзгариши;
    • бел оғриғи;
    •  заифлик.

    Хавфни камайтириш учун нима қилиш керак?

    Камроқ туз истеъмол қилинг

    Жуда кўп туз истеъмол қилинса, танадаги қон ҳажми ошади, бу эса юракка қўшимча стресс юклайди. Агар бу мунтазам равишда содир бўлса, энг муҳим орган ортиқча ишлай бошлайди ва касалликка учрайди.

    Етарлича ухланг

    Кунлик 7-8 соатлик уйқу жуда муҳимдир – акс ҳолда тана гипертония билан жавоб бериши мумкин. Epidemiology журналида чоп этилган тадқиқот шуни тасдиқладики, 24 ёшдан 32 ёшгача бўлган ёшларнинг 30 фоизи аллақачон юқори қон босимини бошдан кечирган. Ҳеч қандай чора кўрилмаса, бу юрак етишмовчилиги ривожланишига олиб келиши мумкин.

    Машқ қилинг

    Сизнинг вазифангиз юрак уриши тезлигини мунтазам равишда оширишдир. Тез юриш, югуриш, сузиш ва бошқа аэробик ҳаракатлар юрак мушакларни ишлашга мажбур қилади ва кучайтиради. Шундай қилиб, ҳафтада камида 150 дақиқа жисмоний фаолият талаб қилинади.

    Завқланинг

    Доимий стресс ва ташвиш юрак касалликларининг ажралмас ҳамроҳларидир. Кортизол, стресс ва ташвиш пайтида ажралиб чиқадиган гормон қон босими ва юрак тезлигини оширади. Бундан ташқари, кортизол артериал қопламага зарар етказиши мумкин, бу эса қоннинг тана аъзоларига озуқа моддаларини етказиб беришини қийинлаштиради. Шунинг учун дам олишни ва стрессдан халос бўлишни ўрганиш жуда муҳимдир.

    Тишларингизни соғлом сақланг

    Оғизда кўпаядиган бактериялар нафақат тиш ва милк саломатлиги учун хавфли, балки сўлак томир деворларига зарар етказиши, уларни янада мўртлаштириши мумкин. Шунинг учун кунига икки марта тишларингизни ювиш ва йилига икки марта тиш шифокорига мурожаат қилиш лозим.

    Тухум истеъмол қилинг

    Heart журналида чоп этилган тадқиқот муаллифлари инсультнинг олдини олиш учун қила оладиган энг оддий нарса – бу кунига битта тухум истеъмол қилиш эканлигини таъкидлаб ўтган. Олимлар 9 йил давомида ярим миллион одамнинг саломатлик ҳолатини таҳлил қилди ва ҳар куни камида битта товуқ тухумини истеъмол қилганлар юрак хасталиги хавфини 11 фоизга ва инсульт хавфини 26 фоизга камайтиришини пайқашди. Тадқиқот муаллифлари бу таъсир тухумларнинг юракни ҳимоя қилувчи соғлом HDL холестерин даражасини ошириш қобилияти билан боғлиқ деб ҳисоблашади, шунингдек, ёмон холестеринни танадан олиб ташлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, тухум оқсилга бой бўлиб, қонда шакарни камайтиришга ва соғлом вазнни сақлашга ёрдам беради, бу ҳам инсульт хавфини камайтиради.

    Ёғли балиқ

    Агар ҳафтада уч ёки ундан кўп порция ёғли балиқ истеъмол қилинса, инсульт хавфи 6-12 фоизга камаяди. Бу Stroke журналида чоп этилган Швеция тадқиқотининг натижаларидир. 400 минг кўнгилли иштирок этган тадқиқот муаллифларининг фикрича, гап балиқларда кўп бўлган омега-3 ёғ кислоталари ҳақида кетмоқда. Ушбу кислоталар томирлардаги яллиғланишни камайтиради, қон оқимини яхшилашга ёрдам беради ва тромб пайдо бўлиш эҳтимолини камайтиради.

    05.09.2023, 12:47   Изоҳ (0)   6967
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Организм инсулт хавфидан қандай қилиб олдиндан огоҳлантириши мумкин: Касалликнинг дастлабки белгилари

    31.05.2023, 13:40

    Бефарқ бўлманг: қон босими паст бўлишининг сабаби нима? 

    04.09.2023, 19:07

    Жиғилдон қайнашини уй шароитида қандай бартараф этиш мумкин?

    04.09.2023, 14:38

    “Мулойим қотил”, “кир қўллар касаллиги”. Гепатит қандай юқади ва унинг турлари ҳақида нималарни билиш керак?

    04.09.2023, 11:02

    Валерианка ичишга шошилманг: Стрессдан халос этадиган 8 та маҳсулот 

    31.08.2023, 21:10

    Чарчоқ, хавотир ва уйқусизлик: Кам ҳаракат қилаётганингизни англатувчи симптомлар 

    31.08.2023, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.