Жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга жазо тайинланди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Бандихон туманида яшовчи 22 ёшли йигит 16 март куни “Бандихон” маҳалласи ҳудудида вояга етмаган қизнинг ёнига машинасида келиб, унга уйланмоқчи эканини айтган ва қўлидан ушлаб шилқимлик қилиб, машинасига ўтқизмоқчи бўлган.
Суд мажлисида қиз ва унинг опаси унинг учун ҳуқуқбузарга нисбатан даъвоси борлиги, унга қонуний чора кўришликни сўраб кўрсатма берган.
Суд, маъмурий иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, йигитни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан айбдор деб топган. Унга шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Бир неча кун олдин Тошкентда автобусда оилали аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган кондуктор қамалган эди.
Изоҳ (0)