Россиянинг Кемерево шаҳридаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди. Бу ҳақда NGS42.ru хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 25 апрель куни шаҳар марказида қурилаётган маданият объектида юз берган. Бетончи бўлиб ишлаган 46 ёшли ўзбекистонлик эркак тахминан 15 метрлик баландликдан тушиб кетган. Уни ҳамкасблари топиб олган.
Айни пайтда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Россиядаги қурилишда ўзбекистонликлар ҳалок бўлишига оид сўнгги хабарлар
2025 йилнинг февралида Санкт Петербург шаҳридаги қурилиш майдончасида 34 ёшли ўзбекистонлик мигрант экскаватор ковши устига тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганди. Ўша ойда Пулково шоссесидаги турар жой мажмуаси қурилиш майдончасида ўзбекистонлик 24 ёшли ишчи демонтаж қилаётганида 3,5 метрдан ортиқ баландликдан йиқилиб, вафот этди. 13 январда Санкт-Петербургда 30 ёшли ўзбекистонлик қурувчи 16-қаватдан тушиб кетганди.
Изоҳ (0)