Россиянинг Ленинград вилояти Новосаротовка қишлоғида ўзбекистонлик ишчи қурилиш майдончасида вентиляция тешигига тушиб кетиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Маълум қилинишича, 20 ёшли йигит “Невская долина” турар жой мажмуасида қурилаётган 17 қаватли бинонинг 14-қаватида вентиляция тешигига тушиб кетган. Тозалаш ишлари вақтида у ёлғиз бўлган.
Ҳалок бўлган шахс Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган. Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. Жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Ноябрь ойида ҳам Ленинград вилоятида 19 ёшли ўзбекистонлик қурувчи тўққизинчи қаватдан тушиб ҳалок бўлганди. Йигит Ўзбекистондан Петербургга пул ишлашга келган бўлган. У қурилиш фирмасида меҳнат шартномаси асосида ғишт терувчи бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)