Россиянинг Приморск ўлкасидаги колониядан Хитой фуқароси қочиб кетди. Федерал жазони ижро этиш хизмати ходимлари ва полициячилар уни қидирмоқда.

Идора маълумотига кўра, қочиб кетган маҳбус Хитой фуқароси бўлиб, унинг бўйи 175 сантиметрдан баланд бўлган. Эркак спорт шими, кроссовка ва капюшонли қора куртка кийган. Маҳбус қочиб кетган колонияда маҳкумлар Жиноят-ижроия кодексининг 129-моддасига кўра, қўриқчисиз, аммо назорат остида сақланади.
Улар муассаса ҳудудида соқчиларсиз эркин ҳаракатланиш ва администрация рухсати билан ҳудудни тарк этиш ҳуқуқидан фойдаланади. Федерал жазони ижро этиш хизмати маҳбус қайси модда бўйича ва қачон судланганига аниқлик киритмаган.
“РИА Новости”нинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига кўра, Хитой фуқаросига чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун қамоқ жазоси берилган. Колониядан қочгани учун унга қўшимча жазо қўлланиши мумкин.
Россия жиноий-ижроия тизими муассасаларида чет эл фуқаролари сони кўпайган. 2025 йил бошига келиб қамоқхоналар ва колонияларда 30 мингдан ортиқ чет элликлар сақланган, уларнинг қарийб 70 фоизи Марказий Осиёдан келганлардир.
Изоҳ (0)