“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ва жамоа ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес жароҳатлардан сўнг машғулотларга қайтди.

Бугун, 27 апрель куни ОАВда футболчиларнинг жамоавий машғулотда иштирок этаётгани акс этган суратлар тарқалди.
Эслатиб ўтамиз, испан ярим ҳимоячиси тиззасидаги хочсимон пайи ёрилиши сабаб узоқ вақтга сафдан чиққан эди. Скандинавия вакили Ҳоланд эса сўнгги бир ой давомида тўпиқдаги жароҳати туфайли майдонга туша олмади.
Хосеп Гвардиола шогирдлари навбатдаги ўйинини 27 апрель, якшанба куни Англия Кубоги ярим финалида “Ноттингем Форест”га қарши ўтказади.
Маълумот учун, Англия Премьер Лигаси турнир жадвалида “Манчестер Сити” 34-турдан сўнг 61 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)