Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 13-турида “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” жамоалари 25 ноябрь, шанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 27-дақиқасида Эрлинг Ҳоланд дарвозани ишғол қилди. 80-дақиқада Трент Александер-Арнолд гол уриб, мувозанатни тиклади. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва жамоалар 1 очкодан жамғарди.
Пеп Гвардиола шогирдлари очколари сонини 29 тага етказди ва мусобақа етакчилигини мустаҳкамлади. “Ливерпуль” эса 28 очко билан 2-поғонани банд этган.
АПЛ
13-тур
25 ноябрь, шанба
“Манчестер Сити” — “Ливерпуль” 1:1
Голлар: 1:0 – 27 Ҳоланд, 1:1 – 80 Александер-Арнолд.
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Уокер, Аке, Рубен Диаш, Аканжи, Бернарду Сильва, Родри, Фоден, Доку, Ҳоланд, Альварес.
“Ливерпуль”: Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Симикас, Собослаи (Гакпо, 73), Мак Аллистер (Эндо, 85), Жонс (Гравенберх, 54), Салоҳ, Диогу Жота (Диас, 54), Нуньес (Эллиотт, 85).
Огоҳлантиришлар: Нуньес (75), Матип (86), Бернарду Сильва (89).
Изоҳ (0)