Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 3-тури доирасида “Манчестер Сити” ва “Вест Ҳэм” жамоалари 31 август, шанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида Эрлинг Ҳоланд “шаҳарликлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 19-дақиқада эса Рубен Диаш ўз дарвозасини ишғол қилди. Натижада ҳисоб тенглашди. 30-дақиқага келиб, Манчестер клуби Ҳоланднинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди.
Иккинчи бўлимда ҳам “Манчестер Сити” устунлик қилди. 83-дақиқада Эрлинг ҳет-трикни расмийлаштирди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсиз қолди ва Пеп Гвардиола шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
АПЛ
3-тур
31 август, шанба
“Вест Ҳэм” — “Манчестер Сити” 1:3
Голлар: 0:1 – 10 Ҳоланд, 1:1 – 19 Рубен Диаш (автогол), 1:2 – 30 Ҳоланд, 1:3 – 83 Ҳоланд.
“Вест Ҳэм: Ареоля (Фабиански, 46), Эмерсон (Соуфал, 71), Килмен, Мавропанос, Уан-Биссака, Алварес (Соучек, 77), Родригес, Кудус, Лукас Пакета, Боуэн (Саммервилл, 86), Антонио (Фюллькруг, 71).
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Гвардиол (Уокер, 88), Рубен Диаш, Аканжи, Льюис, Ковачич, Грилиш (Матеуш Нунеш, 72), де Брюйне (Аке, 88), Бернарду Сильва, Доку (Гундўған, 68), Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: де Брюйне (44), Эмерсон (61), Килмен (63), Родригес (75).
Изоҳ (0)