• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Ёзги трансфер ойнаси пайтида топ жамоаларга ўтиши мумкин бўлган ҳужумчилар

    Европанинг топ клублари аллақачон ёзги трансфер ойнасига тайёргарлик кўрмоқда. Кучайтириш зарур бўлган позициялар аниқланмоқда ва потенциал футболчилар рўйхати шаклланмоқда. Ҳар бир жамоага доимо зарур бўлган ўйинчилардан бири эса ҳужумчилардир. Олдинда турган трансфер ойнасида бир нечта тўпурар ҳужумчилар жамоасини алмаштириши кутилмоқда. Қуйида ёзда катта клубларнинг эътибор марказида бўлиши тахмин қилинаётган 10 нафар энг яхши ҳужумчи ҳақида маълумот берамиз.

    Фото: Championat.com

    Александер Исак (“Ньюкасл”)

    2024/25 йилги мавсум: 31 ўйинда 19 гол, 5 ассист.

    25 ёшли Исак ҳозир айни чўққисида. У Англия Премьер Лигаси тўпурарлар пойгасида 19 гол билан учинчи ўринда бормоқда (Муҳаммад Салоҳ – 27, Эрлинг Ҳоланд – 20). Бироқ “Ньюкасл” билан АПЛ ёки Чемпионлар Лигаси учун курашиш қийин. Шу сабаб у номдорроқ жамоага ўтишга тайёр.

    Инсайдер Девид Орнштейннинг маълумотларига кўра, Исакка “Ливерпуль”, “Челси”, “Арсенал” ва “Барселона” қизиқиш билдирмоқда. “Ньюкасл” уни сотмоқчи эмас, аммо 150 миллион евролик таклиф келгудек бўлса, швециялик ҳужумчини сотиш ҳақида ўйлаб кўриши мумкин.

    Виктор Дёкереш (“Спортинг”)

    Фото: Getty Images

    2024/25 йилги мавсум: 40 ўйинда 39 гол, 9 ассист.

    Дёкереш статистикаси билан ҳаммани ҳайратга солмоқда. У деярли ҳар ўйинда гол урмоқда. “Бу Португалия чемпионати” дейишингиз мумкин, лекин Дёкереш Чемпионлар Лигасида ҳам 8 ўйинда 6 та гол уришни уддалаган.

    26 ёшли ҳужумчи Чемпионлар Лигасида мунтазам ўйнайдиган клубга ўтишга тайёр. Аммо унга асосий даъвогар бўлиб турган “Манчестер Юнайтед”га, ўзининг собиқ устози Рубен Аморим ишлаётган жамоа билан шартнома имзолашни истамаяпти.

    Билд ва Record.пт нашрлари хабарига кўра, Дёкереш учун асосий даъвогар – “Бавария”. GiveMeSport маълумотига кўра, унга “Челси” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Флориан Плеттенберг эса “Манчестер Сити” ва “Барселона” ҳам швед футболчисини кузатаётганини маълум қилди. “Спортинг” уни 70-75 миллион евро эвазига сотишга тайёр, аммо футболчи шу темпда ўйнашни давом эттирса, бу нарх яна ошиши мумкин.

    Бенямин Шешко (“Лейпциг”)

    Фото: Getty Images

    2024/25 йилги мавсум: 35 ўйинда 17 гол, 5 ассист.

    21 ёшли словениялик футболчиси қишки трансфер ойнасидаёқ “Арсенал”га ўтиши мумкин эди, бироқ “Лейпциг” уни қўйиб юбормади. Аммо ёзда уни таркибда олиб қолиш немис клубига қийин бўлади.

    Шешко ажойиб техника, тезлик ва яхши жисмоний ҳолатни ўзида жамлаган (бўйи – 193 см). Шу сабаб “Арсенал” унга жиддий тарзда қизиқмоқда (The Athletic). Бундан ташқари, “Манчестер Юнайтед” ҳам Шешкони кузатмоқда.

    GiveMeSportънинг маълумотига кўра, Шешко “Челси”нинг ҳам “шорт-листи”дан жой олган. “Бавария” эса Дёкереш ва Шешко ўртасида танлов қилмоқда (Билд).

    Жонатан Девид (“Лилль”)

    Фото: Getty Images

    2024/25 йилги мавсум: 39 ўйинда 22 гол, 10 ассист.

    Канадалик ҳужумчи ёзда эркин агент сифатида “Лилль”ни тарк этиши кутилмоқда. Унинг шартномаси 2025 йилда тугайди ва у клуб билан келишувни узайтиришни истамаяпти. Transfermarkt портал футболчини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

    Ноябрь ойида Mundo Deportivo нашри Девиднинг “Барселона”га ўтиш нияти борлигини хабар қилган эди. Бундан ташқари, “Интер” ҳам канадалик футболчини кузатиб бормоқда. Бироқ ёзга яқин унга қизиқаётган клублар сони ортиши аниқ.

    Олли Уоткинс (“Астон Вилла”)

    Фото: Getty Images

    2024/25 йилги мавсум: 40 ўйинда 14 гол, 11 ассист.

    Уоткинс “Астон Вилла”нинг асосий ҳужумчиларидан ҳисобланади. У нафақат аниқ зарбалари, балки ҳужумларни ташкил этиш қобилияти билан ҳам бошқалардан ажралиб туради. Аммо 29 ёшида унинг топ-клубга ўтиш имконияти камайиб бормоқда.

    Январда “Арсенал” Уоткинснинг вакиллари билан музокаралар олиб борган, аммо “Вилла”нинг 80 миллионлик талаби лондаликларни футболчини харид қилиш фикридан қайтишига сабаб бўлган эди. Маълумотларга кўра, томонлар ёзда яна музокара ўтказишга ҳаракат қилиб кўради. Агар келишув амалга ошса, футболчини Шимолий Лондонда кўришимиз мумкин.

    Лиам Делап (“Ипсвич Таун”)

    Фото: Getty Images

    2024/25 йилги мавсум: 30 ўйинда 10 гол, 2 ассист.

    “Манчестер Сити” академияси тарбияланувчиси бўлган Делап 2024 йил ёзида “Ипсвич”га ўтди ва АПЛ аутсайдерларидан бирида ўзини кўрсатишни бошлаб юборди. 21 ёшли футболчи АПЛ доирасидаги 26 та учрашувда майдонга тушиб, 10 гол уришга эришди. Ёш футболчи, қолаверса унчалик кучли бўлмаган жамоа сафида 10 та гол уриш яхши натижа. Шу боис Европанинг бир қанча жамоалари Лиам учун “Ипсвич”га таклиф тайёрлашга тайёр.

    Маълумотларга кўра, ёзда у “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкин. Бундан ташқари, “Челси” ва “Тоттенҳэм” ҳам Делап учун даъвогарлик қилмоқда.

    Душан Влаҳович (“Ювентус”)

    Фото: Getty Images

    2024/25 йилги мавсум: 33 ўйинда 14 гол, 2 ассист.

    Влаҳович “Ювентус”да муаммоларга дуч келмоқда. Рандал Коло Муани келганидан сўнг, серб ҳужумчиси захирага тушиб қолди. La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, унинг клуб бош мураббийи Тиаго Мотта билан алоқалари ҳам яхши эмас.

    Инсайдер Николо Скиранинг маълумотларига кўра, “Ювентус” Душан учун 25-30 миллион евролик таклиф тушда, уни сотиб юборишга қарши эмас. Cаугҳт Оффсиде хабарига кўра, футболчига “Арсенал” ҳамон қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ҳам ҳужумчини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.

    Мойзе Кин (“Фиорентина”)

    Фото: Getty Images

    2024/25 йилги мавсум: 32 ўйинда 19 гол, 3 ассист.

    “Ювентус”га қайтиши омадсизликка учрагач, Кин “Фиорентина”га ўтди ва ушбу мавсум ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Футболчи ҳозиргача Флоренсия клуби сафида 19 та гол уришга эришди. Шу боис 25 ёшли ҳужумчи ёзда топ-клубга ўтиш учун катта имкониятга эга бўлиб турибди.

    Cаугҳт Оффсиде нашри берган маълумотларга кўра, футболчини харид қилмоқчи клуб шартномада кўрсатилган 55 миллион евролик товон пулини тўлаши шарт. Ҳозир “Арсенал” футболчи учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Лондонликлар уни ёзги трансфер ойнаси вақтида сотиб олиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. “Тоттенҳэм” ва “Астон Вилла” ҳам Кин билан шартнома имзолаш бўйича таклиф тайёрламоқда.

    Виктор Осимҳен (“Наполи”, ижара асосида “Галатасарой”да ўйнамоқда)

    Фото: Getty Images

    2024/25 йилги мавсум: 29 ўйинда 23 гол, 5 ассист.

    Виктор Осимҳен жорий мавсумни “Галатасарой”да ижара асосида ўтказмоқда. Аммо у ҳуқуқий жиҳатдан “Наполи”га тегишли. Бироқ футболчи ёзда “Наполи”ни тарк этиши деярли аниқ. 2024 йилда “Челси” билан тузиладиган шартнома муваффақиятсизликка учрагач, Виктор “Галатасарой”га ижарага берилди. Чунки Италия клуби футболчини рўйхатга киритмади ва трансфер амалга ошмагач, футболчи зудлик билан ўзига янги жамоа топишга тўғри келди.

    Осимҳенга икки асосий даъвогар – “Манчестер Юнайтед” ва “Ювентус”. Business Дай нашрининг хабар беришича, “Наполи” ва манкунианликлар ўртасидаги битим 95 фоизга якунланган. Маълумотларга кўра, инглиз клуби футболчи учун 40 миллион евро ва Расмус Хойлундни “Наполи”га таклиф қилмоқда. 

    Мика Биэрет (“Монако”)

    Фото: Getty Images

    2024/25 йилги мавсум: “Штурм”да: 25 ўйинда 14 гол, 5 ассист.
    “Монако”да: 11 ўйинда 10 гол, 3 ассист.

    2 ой аввал Мика Биэретни фақатгина Австрияда билишарди, лекин ҳозир унинг номи кўплаб жойларда тилга олинмоқда. 22 ёшли ҳужумчи Австрия чемпионатида ўзини кўрсатгач, қишда “Монако” томонидан 13 миллион еврога сотиб олинди. У Францияда ҳам юқори натижа кўрсатмоқда ва катта клубларнинг эътиборига тушиши кутилмоқда. Даниялик футболчининг январдан кейинги статистикаси ажойиб: 11 учрашув, 10 гол ва 3 та голли узатма. Биэрет интервьюлар орқали Кейн ва Ҳоландга ҳавас қилишини айтиб ўтган. Ҳозирча ҳеч бир клуб Микага расмий тарзда қизиқиш билдиргани йўқ, аммо футболчи шу тарзда давом этса, ёзда “Бавария” ёки “Манчестер Сити” қизиқиши доирасига тушиши мумкинлиги айтилмоқда.

    Championat.com сайтидан таржима қилинди

    12 март, 13:35   Изоҳ (0)   3265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Осимҳен#Дёкереш#Мойзе Кин#Влаҳович#Арсенал#Барселона

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09

    АҚШда 400 йилга ноҳақ ҳукм қилинган шахсга қарийб 2 млн доллар товон тўланди

    Дунё | 4 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.