“Маншестер Сити” қийин мавсум ўтказмоқда. Шу боис “шаҳарликлар” раҳбарияти ёзда таркибига янги футболчиларни олиб келиш борасида иш олиб бормоқда.

Бош мураббий Хосеп Гвардиола “Реал”нинг икки ярим ҳимоячиси — Жуд Белингем ва Эдуардо Камавингани таркибга қўшишни хоҳлайди.
Дефенса Central нашри маълумотларига кўра, “Маншестер Сити” Белингем ва Камавинга учун жами 200 миллион евро таклиф қилиши мумкин. “Шаҳарликлар” Белингемни 150 миллион евро, Камавингани эса 50 миллион евро деб баҳоламоқда. Аммо, шуни қайд этиш лозимки, “Реал”нинг бундай таклифни кўриб чиқиши эҳтимоли жуда паст. Чунки ҳар икки футболчи ҳам мадридликларнинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Бироқ инглиз клуби раҳбарияти мазкур трансфер борасида фаол ҳаракат олиб бораётгани айтилмоқда.
Гвардиола олдинги мавсумларда ҳам Белингем ва Камавингани жамоага олиб келишга ҳаракат қилган, аммо улар фаолиятини “Реал”да давом эттиришни афзал кўрган.
Изоҳ (0)