Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 9-турида “Манчестер Сити” 21 октябрь, шанба куни “Брайтон”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Хулиан Альварес ҳисобни очди. 19-дақиқада Эрлинг Ҳоланд “шаҳарликлар”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Биринчи бўлим 2:0 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлимда “Брайтон” ҳисобни қисқартирди. 73-дақиқада Ансу Фати ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Пеп Гвардиола жамоаси очколари сонини 21 тага етказиб, мусобақа пешқадамига айланиб олди. “Брайтон” эса 16 очко билан 7-поғонани банд этди.
АПЛ
9-тур
21-октябрь, шанба
“Манчестер Сити” — “Брайтон” 2:1
Голлар: 1:0 – 7 Альварес, 2:0 – 19 Ҳоланд, 2:1 – 73 Фати.
“Манчестер Сити”: Ортега, Уокер, Аканжи, Гвардиол, Стоунз (Рубен Диаш, 75), Бернарду Сильва, Родри, Фоден, Доку (Грилиш, 75), Ҳоланд, Альварес.
“Брайтон”: Стил, Данк, Игор Жулио, Марч, Гросс, Митома, Балеба (Гилмор, 66), Милнер (Велтман, 46), Аденгра, Уэлбек (Фергюсон, 16), Жоао Педро (Фати, 66).
Огоҳлантиришлар: Марч (36), Родри (38), Аканжи (63), Игор Жулио (64), Грилиш (84).
Четлатиш: Аканжи (90+5).
Изоҳ (0)