Эроннинг Бандар Аббос шаҳри яқинидаги Шаҳид-Ражаи портида 26 апрель куни кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Tasnim агентлиги хабар берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида вафот этганлар сони 14 кишига етди, 750 нафардан ортиқ киши жароҳатланди. Мамлакат ташқи ишлар вазирининг айтишича, қурбонлар сони яна ортиши мумкин.
Портлаш шунчалик кучли бўлганки, портдан бир неча километр узоқликдаги уйларда ойналар синиб кетган.


Эрон расмийлари портлаш сабабларини очиқлашга шошилмаяпти. Денгиз орқали юк ташувлари хавфини баҳолаш билан шуғулланувчи Ambrey хусусий компанияси тахминларига кўра, ракета ёнилғиси компонентлари бўлган контейнерлар портлаган.
Изоҳ (0)