Покистон 1 апрелдан бери Афғонистон “мажбурий депортация” деб атаган ташаббус доирасида 80 мингдан ортиқ афғон фуқароларини ватанига қайтарганини тасдиқлади. Бу ҳақда жаҳон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Бу мамлакатдаги энг йирик муҳожирлар гуруҳи учун 30 апрелгача узайтирилган муддат тугашидан олдин амалга оширилган.
Покистон Ички ишлар вазирлиги маслаҳатчиси Талал Чаудҳрининг айтишича, 2023 йил охирида уч миллиондан ортиқ афғон учун ишга туширилган ноқонуний чет элликларни қайтариш режаси энди узайтирилмайди.
“Биз барча вилоятларга аниқ кўрсатмалар юбордик: агар кимдир ноқонуний муҳожирга дўкон, уй ёки бошқа ҳар қандай жойни тақдим этса, у қонун бўйича жавобгарликка тортилади”, дея таъкидлади у.
Дастлаб, амалдаги ҳужжатлари ёки Афғонистон фуқаролик картаси эгалари бўлмаган афғонларга 31 мартгача мамлакатни тарк этиш буюрилган эди. Кейинчалик бу муддат бир ойга узайтирилди. Сешанба куни Халқаро миграция ташкилоти апрель ойи бошидан бери Покистон 60 мингга яқин афғонни чиқариб юборганини маълум қилди.
Германияга Покистоннинг Исломобод шаҳрида бўлган муҳожирлар аҳолининг заиф қатламига кирувчи Афғонистоннинг 138 нафар фуқароси олиб келингани хабар қилинганди.
Декабрь ойида Эрон афғон фуқароларини қонуний ҳужжатларга эга бўлишларига қарамай, сўнгги кунлар ва ҳафталарда полиция томонидан ҳибсга олиниб, депортация қилаётгани айтилганди.
Изоҳ (0)