• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ ва Россия ўртасидаги можаро цивилизациямизга якун ясайдими? Ядровий уруш Марказий Осиё учун қандай оқибатларга олиб келади?

    Ядровий уруш таҳдиди у илк бор қўлланган кундан буён миллионлаб инсонларни ҳадик ва қўрқувда ушлаб туради. Парадокс шундаки, мазкур қурол омонат тинчликнинг гарови ҳамдир. Агар бир-бирини йўқ қилиш ва ўзлари билан бирга сайёрадаги ҳаётни ҳам издан чиқариш хавфи бўлмаганида эди, АҚШ ва Собиқ иттифоқ 1960 йиллардаёқ учинчи жаҳон урушини бошлаб берарди. 

    Бироқ, асосан, тийиб туриш воситаси сифатида кўрилган қурол таҳдидли риториканинг бир қисмига айланиб қолди. Москва ўзининг ядровий салоҳиятини тез-тез эслатиб турмоқда. Хитой арсеналини шиддат билан бойитяпти. Қитъалараро баллистик ракеталар синовларидан Шимолий Кореянинг қўшнилари безор. Эрон эса ядровий давлатлар клубига қўшилиш ниятидан қайтгани йўқ. Шундай қилиб, геосиёсий таранглик сайёрани янги глобал можаро қаршисига олиб келиб қўйди. Бу эса ядровий уруш борасидаги хавотирларни яна кун тартибига қайтарди.   

    Хўш, барча қўрққан ядровий апокалипсис юз берса, нима бўлади? У қанча инсоннинг ҳаётига якун ясайди? Ядро қиёмати нейтрал минтақалар, масалан, Ўрта Осиёга қандай таъсир қилади?  

    “Катта оғалар”

    Вашингтон ҳамда Москва бутун сайёрада мавжуд ядровий қуролларнинг 90 фоизига эгалик қилмоқда. Ҳозир улар ихтиёрида қарийб ўн минг ядровий каллак мавжуд. Бироқ гап кимда қанча қурол борлигида эмас. Уларни нишонга етказиб бера оладиган платформасиз барча таҳдидлар қуруқ сафсатага айланиб қоларди.

    Ядровий учлик

    Оммавий қирғин қуроллари, асосан, уч хил ташувчилар орқали етказиб берилади. Улар

    • қитъалараро баллистик ракеталар;
    • сувости кемаларидан учириладиган баллистик ракеталар;
    • стратегик бомбардимончи самолётлар орқали ташиладиган ядровий бомбаларга бўлинади.
    Ядровий қуроллар нишонга асосан уч хил йўл билан етказиб берилади.

    Қўшма Штатларнинг турли ҳудудлари бўйлаб жойлашган шахталарда 400 та Minuteman III қитъалараро баллистик ракеталари парвозга тайёр турибди. Бу турдаги ракеталар 13 минг километр масофани босиб ўтиши мумкин. Максимал тезлиги 11 минг км/соатга етади. Шу боис уларни тутиб олиш имконсиз.

    Ракета ҳар бири 300-450 килотон қувватга эга ядровий каллаклардан учтагача ташийди. Бу Minuteman III Хиросимага ташланган бомбадан 60-90 баробар қудратлироқ дегани. Шу билан бирга, яна 80 та шахта мавжуд. Бироқ улар шунчаки қалбаки нишон сифатида хизмат қилади.

    Minuteman III қитъалараро ракетаси шахталарнинг бирида.
    Фото: NPF


    Россияда эса қитъалараро баллистик ракеталарни нафақат шахта, балки мобил платформалар орқали ҳам учириш мумкин. РС-24 “Ярс”,  РС-12М “Топол”, РС-12М2 “Топол-М” ва Р-36М2 “Воевода” кабилар 10 минг километрдан 16 минг километргача парвоз қила олади. Бироқ уларнинг аксарияти Совет иттифоқи даврида ишлаб чиқарилган бўлиб, янгидан бошланган қуролланиш пойгаси талабларига жавоб бермаслиги мумкин.

    “Сармат” ҳақида

    РС-28 “Сармат” энг узоққа учувчи ракета ҳисобланади. У 18 минг км масофага парвоз қилиши мумкин. Бу Россияга дунёнинг исталган ҳудудини нишонга олиш имконини беради. “Сармат” 15 тагача ядровий каллак ташийди. Эътиборлиси, уларнинг ҳар бирини турли нишонларга қарши қўллаш мумкин. Расмий пресс-релизга кўра, ракетанинг максимал тезлиги 24 500 км/соатдан ортади. Қолаверса, парвоз вақти манёвр қилиш салоҳиятига ҳам эга.

    “Сармат” қитъалараро баллистик ракетаси “Плесецк” синов полигонидан учирилмоқда. У 208 тонна вазнга эга. 2018 йил
    Фото: AFP

    Мазкур факторларнинг бари уни мудофаа тизимлари учун дахлсиз қилади. Ракета 2023 йили хизматга расман қабул қилинди. Шунга қарамай, унинг даъво қилинган хусусиятларига шубҳа билан қараш учун баъзи асослар бор. Масалан, 2024 йилнинг сентябрь ойида ўтказилган синовлардан бири муваффақиятсиз якунланди. “Сармат” ракетаси шахтадаёқ портлаб кетди. Яқин атрофдаги инсонлар бахтига, у ядровий каллаклар билан жиҳозланмаганди. 

    “Плесецк” космодромининг сунъий йўлдошдан олинган тасвири.

    Сукунат ичидаги даҳшат

    Ядровий учликнинг иккинчи ва энг хавфлиси сувости кемалари ҳисобланади. Шахталардан фарқли, улар стационар нишон эмас. Дунё океанларининг исталган нуқтасида пайдо бўлиб, кутилмаганда зарба бериши мумкин. Қўшма Штатларда бу учун Оҳаё синфидаги 14 та сувости кемасидан иборат стратегик флот мавжуд. Уларнинг ҳар бири 20 тагача Trident II баллистик ракеталарини ташийди. Россияда эса Борей, Delta III ва Delta IV синфидаги ядровий сувости кемалари бор. Бу Р-30 “Булава”, Р-29РМU2 “Лайнер” каби ракеталарни учириш имконини беради.

    Россиянинг Борей синфидаги сувости кемаси “Булава” ракеталарини учирмоқда. 2018 йил.
    Фото: Россия Мудофаа вазирлиги

    Шахталар ҳамда сувости кемаларида жойлашган ракеталар исталган вақтда қўллаш учун тайёр ҳолда сақланади. Бироқ ядровий учликнинг охиргиси ҳисобланган бомбардимончи самолётларни зарбага тайёрлашга вақт керак. Аввалига жанговар каллакларни омборлардан олиб, ракета ҳамда бомбаларга юклаш зарур. Шундан сўнг уларни самолётларга ортиш учун 4 соатгача вақт кетади. Агар қуроллар жанговар навбатчилик ҳолатида сақланса, муддат 30 дақиқага қадар қисқариши мумкин. Қолаверса, АҚШ ва Россия ўртасидаги минглаб километр масофани парвоз қилиб ўтиш учун яна бир неча соат талаб этилади. Шу боис ҳар икки томон ядровий учликнинг бу турига энг кам аҳамият қаратади.     

    Юқоридаги омилларга қарамай, улар стратегик бомбардимончилар паркини жанговар ҳолатда ушлашга имкон қадар ҳаракат қилиб келишмоқда. Қўшма Штатларда B-52 Stratafortess, B-1 Lancer ва B-2 Spirit, Россияда эса Ту-95М ва Т-160 каби самолётлар ядровий қуролларни ташишга мўлжалланган. Улар нишоннинг қоқ устига ташланувчи бомбалар ва минглаб километр масофагача парвоз қила оладиган қанотли ракеталарни олиб учади.

    Қўшма Штатларнинг Б-2 Spirit стратегик бомбардимончилари EА-18G Growler электрон уруш самолётлари билан

    Ядровий зарба: бу қандай амалга ошади?

    Қарийб уч йилдан бери давом этаётган жангларга қарамай, Украина урушида якун кўринмаяпти. Аксинча, эскалация даражаси ортиб бормоқда. Конвенсионал қуроллар иш бермай, имкониятлари чегарасига етиб боргач, сабр косаси тўлган Россия ўз ихтиёридаги энг кучли воситадан фойдаланиши мумкин, деган хавотир бор. Гарчи Украинага қарши тактик даражадаги атом қуроли қўлланганда ҳам, бу домино эффектини ишга тушириши, жараён тўлақонли ядровий урушга айланиб кетиши мумкин.

    Россиянинг “Искандер-М” тизими билан 500 километргача масофадаги нишонларга тактик ядровий зарба бериш мумкин
    Фото: “ТАСС”/Юрий Смитюк

    Шундай бўлган тақдирда, дастлаб қитъалараро баллистик ракеталар ишга туширилади. Чунки улар доим шай ҳолатда ва жавоб зарбасига ҳам биринчи бўлиб дуч келади. Сўнг океанлар тубидан зарбанинг иккинчи тўлқини юборилади. Қўшма Штатларнинг Trident II баллистик ракеталари сувости кемаларидан учирилиб, йирик шаҳарлар, биринчи навбатда, Москвани нишонга олади. Уларнинг ҳар бири 8 та жанговар каллак ташийди. Бу умумий қуввати 3,8 мегатонна тротилга тенг даҳшатли портлашни юзага келтиради.

    Trident II баллистик ракетасининг ядровий каллаклари

    Максимал талафот етказиш учун жанговар каллаклар ерга бир неча юз метр қолганда портлайди. Натижада қуёшдан ҳам иссиқроқ гигант шар ҳосил бўлиб, 10 квадрат километр майдонни қамраб олади. Портлаш марказидан 11 км радиусдаги барча бинолар яксон бўлиб, шаҳар вайронага айланади. Шу билан бирга, 22 км радиусдаги инсонлар 3-даражали куйиш жароҳатини олади. Биргина ракета сабаб 2 миллион 700 мингдан ортиқ инсоннинг ёстиғи қурийди. Яна беш миллионга яқин аҳоли жароҳат олади. Бироқ уларнинг катта қисми нурланиш, очарчилик ва бошқа омиллар сабаб узоқ яшамайди.

    Биринчи доира — олов шари қамраб оладиган ҳудуд.
    Иккинчиси — портлаш натижасида вайрон бўладиган зона. 
    Сариқ доира ичидагилар (марказдан 21,7 км) 3-даражали куйиш жароҳатини олади. 
    Охирги доирадаги биноларнинг ойналари чилпарчин бўлади.
    Фото: Nuke Map

    Таъкидлаш жоиз, бу фақат биргина зарбадан кўриладиган талафот. Қўшма Штатлар мазкур турдаги ракеталардан жами 280 тасини океанлар тубига яшириб қўйган. Улар Оҳаё синфидаги 14 та сувости кемасида сақланмоқда. Шахталардан учирилувчи яна 400 та қитъалараро баллистик ракета билан комбинациялашган ҳолда улар бутун бошли материкни тош асрига қайтариб, сайёра экотизимини издан чиқариши мумкин.

    Тактик ядровий бомбалар

    Бундан ташқари, АҚШ Европага жойлаштирилган F-15, F-16 ва F-35 қирувчилари орқали B61 атом бомбаларини қўллай олади. Стратегик бомбардимончилар эса B83 бомбалари билан ҳавога кўтарилади. Бу турдаги қуроллар Москвага ташланган тақдирда, 1 млн 400 мингга яқин инсон қурбон бўлади.

    Фото: Nuke Map

    Агар улардан бири Санкт Петербург шаҳрига келиб тушса, яна бир миллион аҳолининг ёстиғи қурийди. Бир ярим миллиондан ортиқ россиялик жароҳатланади. 

    Фото: Nuke Map

    Ўлик қўл

    Қўшма Штатлар учун устувор нишон қарор қабул қилиш марказлари ва ракета арсенали жойлашган ҳарбий объектлар бўлади. Лекин бошқарув тизими фалажланиб, давлатчилик яксон бўлган тақдирда ҳам, жавоб зарбаси берилади. Бироқ буни инсон эмас, техника амалга оширади.  

    Совет иттифоқи томонидан Совуқ уруш даврида ишлаб чиқилган “Периметр” ёхуд “Ўлик қўл” тизими ядровий уруш бошланганини бир неча омилларга қараб аниқлайди. Жумладан, сейсмик фаоллик, радиация даражаси текширилади. Шундан сўнг қўмондонликдан келаётган сигналларга қаралади. Агар марказ билан алоқа боғлаб бўлмаса, тизим ташаббусни ўз қўлига олади. Шахталар, сувости кемаларига кўрсатма юборилиб, ядровий қуроллар аввалдан белгиланган координаталар томон учирилади.

    Фото: PhotoXpress.ru

    “Периметр” қисман сунъий идрок унсурларига эга мураккаб тизимдир. Бироқ ядровий уруш бошланган тақдирда, ундан фойдаланишга эҳтиёж қолмаслиги мумкин. Боиси Россия қитъалараро баллистик ракеталарни парвознинг илк босқичида аниқлай оладиган сунъий йўлдош тизимларига эга. Улар Воронеж-ДМ каби қуруқлик радарлари билан уйғунликда хавфдан эрта огоҳлантириш вазифасини бажаради. Бу президент, мудофаа вазири ҳамда бош штаб раҳбарига тезкор қарор қабул қилиш учун етарлича вақт беради. Агар мамлакат мавжудлигига хавф туғилса, бор қувват билан жавоб қайтарилади.  

    Кўрсатмага биноан дастлаб шахталарда сақланаётган Р-36М2 “Воевода” қитъалараро баллистик ракеталари билан зарба берилади. НАТО тавсифида Satan деб номланувчи ракета ҳар бири 750 килотон қувватга эга 10 та ядровий каллакни ташийди. Улар Нью Йорк каби аҳоли гавжум шаҳарга тушган тақдирда, қарийб 4 миллионга яқин инсон ҳалок бўлади. Яна қарийб 5 миллиони эса жароҳатланади.

    Р-36М2 “Воевода” қитъалараро баллистик ракетаси
    Фото: Россия Мудофаа вазирлиги

    “Воевода” ракетасидан ҳосил бўлган портлаш қарийб 14 километр радиусдаги биноларни вайрон қилиб, шаҳарни олов ичида қолдиради. 30 километргача радиусда турган инсонлар учинчи даражали куйиш жароҳатини олади. Шифохоналарнинг аксарияти вайрон бўлгани сабаб ярадорларнинг катта қисми тиббий ёрдамсиз узоқ яшай олмайди. Тирик қолганлар ҳам тоза сув ва озиқ-овқат етишмаслигидан азият чекади.   

    Фото: Nuke Map

    Россия зарбанинг биринчи тўлқинида қитъалараро баллистик ракеталардан жами 140 та учириши мумкин. Қолганлари сувости кемалари ва мобил платформалар орқали ишга туширилади. Тактик ядро қуролларини эса Қўшма Штатларнинг Европадаги базалари ҳамда иттифоқчиларига қарши қўллаш кўзда тутилган. Бу ҳар икки томондан ўнлаб, эҳтимол, юзлаб миллион қурбонларга олиб келади. Бироқ омон қолганлар ҳам узоқ яшамайди.

    Ядровий қиш ёхуд биз нима қиламиз?

    Оммавий қирғин қуролига эга давлатлар фақат АҚШ ва Россия эмас. Бироқ бу иккиси ўртасидаги ноконвенсионал уруш бутун сайёра ҳаётини издан чиқариш учун кифоя қилади. Можаро аввалида нейтрал позицияни эгаллаган мамлакатлар ядровий қурол етказадиган талафотдан омон қолиши мумкин.

    Бироқ вайрон бўлган шаҳарлар, ёнаётган ўрмонлардан ҳосил бўлган чанг ва тутун атмосферага кўтарилиб, қуёш нурларини тўсиб қўяди. Натижада ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, қишлоқ хўжалиги тизими издан чиқади. Бу эса очарчилик, вабо ҳамда бошқа инфекцион касалликларни урчитиб юборади.

    Тошкент хавф остида қоладими?

    1980 йилларга келиб АҚШ Стратегик ҳаво қўмондонлиги Совет иттифоқининг биринчи навбатда ядровий зарбага учрайдиган йирик шаҳарлари ҳамда саноат марказлари рўйхатини тузиб чиқди. Унга биноан Тошкент, Чирчиқ, Олмаота, Ашхабод шаҳарлари, шунингдек “Семиплатинск” синов полигони биринчилардан бўлиб йўқ қилиниши керак эди.

    Аммо империя парчалангач, собиқ мустамлакаларнинг ҳарбий нишон сифатидаги аҳамияти йўқолди. Модомики, уруш фақат Қўшма Штатлар ва Россия ўртасида кечар экан, Марказий Осиёга зарба берилмайди. Қолаверса, РФ чегарасидан Ўзбекистоннинг энг яқин ҳудудигача бўлган масофа 1700-1800 километрга етади.      

    Ядровий уруш қатнашчилари можаронинг дастлабки босқичидаёқ ҳамма нарсасидан, энг аввало ҳаёт неъматидан маҳрум бўлади. Бироқ бошқалар ҳам тўкис ва бахтли умр кечирмайди. Халқаро муносабатлар ва савдо бутунлай издан чиқади. Бу мисли кўрилмаган тартибсизликлар ва ёппасига миграцияни келтириш чиқариши мумкин. Шундай экан, глобал можарога олиб борадиган ҳар қандай қадамдан тийилиш лозим.

    Ҳумоюн Тожиддинов тайёрлади

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтайи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    07.12.2024, 19:49   Изоҳ (2)   20777
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Россия#ядровий уруш#атом қуроли

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. sanjarorolov520@gmail.com / 09.12.2024, 01:35

      Хамасини Америка бажараяптийу буни дунйо курип билип турипти пулидан курол сифатида фойдаланаяпти. Агар Америка пули йукбулсинчи ечкимас булип колади. Агар менимча Россия булмаса. Хаммани бошига фаластинди кунини солади Акиш.

      Жавоб бериш
      • decorateroom1@gmail.com sanjarorolov520@gmail.com / 11.12.2024, 09:42

        Bizani rassiya emas robbimiz asrayopdi rassiya falastinga yordam bergani yoq suriyaga rassiyayam qoʻshin kiritib aholini portlatdi asadni qaramogʻiga oldi amerikani oqlamayman

        Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентдаги “Сокин” подстанциясида юзага келган носозлик сабаб учта туманда “свет” ўчди

    Ўзбекистон | 17 июн, 22:21

    Андижонда 2,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган заправка аниқланди

    Ўзбекистон | 17 июн, 22:20

    Ўзбекистонда ота-онаси хорижда бўлган 350 дан зиёд болага васий тайинланди 

    Ўзбекистон | 17 июн, 22:05

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 17 июн, 21:53

    Исроил Эронга ҳужум қилиб, Ғазо бўйича музокаралар жараёнини издан чиқарди — Қатар ТИВ

    Дунё | 17 июн, 21:50

    Ўзбекистонда уч кишилик оилалар улуши ортиб бормоқда 

    Ўзбекистон | 17 июн, 21:40

    Юлдуз Усмонова, Райҳон ва Шаҳзода. Биргина қўшиқ сабаб бузилган муносабатлар

    Шоу-бизнес | 17 июн, 21:30

    Шоҳимардон ва Сўхга боришдаги постлар 24 соатлик иш тартибига ўтказилади

    Ўзбекистон | 17 июн, 21:20

    Ўзбекистон украиналик болаларга 2 мингта ўқув қуроллари тўпламини совға қилди (фото)

    Ўзбекистон | 17 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.