Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант Тель-Авивга камикадзе дронлар ҳужуми оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлгани муносабати билан “ҳисоб-китоб қилиш”га ваъда берди.
Ҳужум учун жавобгарликни Яманнинг Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусийлари ўз зиммаларига олган.
Галлант ҳарбий раҳбарлар йиғилишида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини кучайтиришга буйруқ берган.
Хавфсизлик тизими Исроил давлатига зарар етказмоқчи бўлган ёки терроризмни унга қарши йўналтирган ҳар бир киши билан қатъий ва кутилмаганда ҳисоб-китоб қилади, дея у Х ижтимоий тармоғида пост қолдирган.
Тель-Авивдаги АҚШ элчихонаси яқинида 19 июлга ўтар кечаси камикадзе дрони портлагани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳодиса Шалом Алехем ва Бен-Иэгуда кўчаларида содир бўлган. Портлаш Исроил марказидаги кўплаб ҳудудларга эшитилган. Бир киши ҳалок бўлган, 7 киши яраланган. Исроил армиясига кўра, портлаш ҳаво нишонининг қулаши билан боғлиқ, аммо ҳужум ҳақида огоҳлантирувчи сигнал бўлмаган. Яҳудий давлати ҳолат юзасидан ҳаво ҳудудини патруллик қилишни кучайтирган.
Изоҳ (0)