АҚШ ҳаво ҳужуми учун мўлжалланган 3 000 дан ортиқ бомба ва ракетани Исроилга юборишга тайёрланмоқда. Етказиб бериш Ғазога ҳужум кучайгани ва Эронга қарши эҳтимолий уруш фонида амалга ошмоқда. Бу ҳақда Тhе New Arab хабар берди.

Исроил матбуотига кўра, қуроллар Ғазодан ташқари АҚШ билан биргаликда Эронга зарба бериш учун ҳам мўлжалланган. Трамп агар Теҳрон билан ядорив келишувга эришилмаса, уни бомбардимон қилиш билан таҳдид қилганди. Сўнгги кунларда Исроилга аллақачон МK-84 типидаги оғир бомбалар ва бошқа қуроллар юборилган.
Исроилнинг Неватим ҳарбий-ҳаво кучлари базасига Американинг Boeing C-17 оғир ҳарбий-транспорт самолётларининг ўнлаб рейслари етиб келган. Самолётларда АҚШнинг бутун дунё бўйлаб жойлашган базаларидан келтирилган қуроллар бўлган.
Оғир бомбалар етказиб бериш аввалроқ Жо Байден маъмурияти томонидан музлатиб қўйилган эди, бироқ Трамп президентлик лавозимига киришгач, чекловларни бекор қилди. The New Arab нашрига кўра, келишув доирасида Исроилга қуйидаги қуроллар юборилган:
3 000 та АGM-114 Hellfire ракетаси,
2 166 та GBU-39 бошқарилувчи бомба,
13 000 дан ортиқ JDAM тўпламлари (авиабомбалар учун йўналтирувчи тизим),
17 000 та FMU-152А/Б портловчи қурилмалар.
Бу қуроллар Lockheed Martin, Boeing ва L3Harris каби йирик АҚШ мудофаа компаниялари томонидан етказилади. Бу 2024 йилда бошланиб, 2028 йилгача давом этади.
Яқин ойларда Исроил 10 000 дан ортиқ қўшимча қуролларни ҳам олиши кутилмоқда. Бу АҚШ ва Исроил ўртасидаги битимнинг бир қисмидир.
Исроилнинг Ғазони бомбардимон қилиши ва гуманитар ёрдам етказиб беришни тўхтатгани сабабли АҚШ Сенатида яҳудий давлатига ёрдамни блоклаш таклиф этилганди. Бироқ ўтган ҳафта Исроилга қурол сотишни блоклаш таклифи кўпчилик овози билан рад этилди.
Изоҳ (0)