Канаданинг Ванкувер шаҳридаги фестивал вақтида автомобиль одамлар устига ҳайдади. Ҳодиса оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, ҳайдовчи эса қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий расмийлар хабар берди.
Воқеа 26 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 атрофида юз берган. Фестивал давомида автомобиль тўсатдан оломон устига ҳайдаган, 5 киши жароҳатланган. Ҳодиса Лапу-Лапу куни муносабати билан ўтказилаётган фестивал вақтида содир бўлган. 30 ёшли ҳайдовчи полиция томонидан қўлга олинган, воқеа юзасидан тергов ишлари бошланган.
Ҳозирча ҳодиса теракт сифатида баҳоланмаяпти. Лапу-Лапу филлипинликлар томонидан ҳар йили 27 апрелда ўтказиладиган байрам. У Мактан ороли сардори 1521 йилда испан мустамлакачилари устидан қозонган ғалабаси шарафига нишонланади. Ванкувердаги фестивалда ҳам филиппинликлар жамоаси миллий байрамини нишонлаётган эди.
Ванкувердаги фожиа Германиянинг Мангейм шаҳридаги шунга ўхшаш воқеадан икки ой ўтмай содир бўлди. Мангеймда 3 март куни автомобиль оломон устига ҳайдаган, оқибатда икки киши ҳалок бўлган ва 25 киши яраланган эди.
Изоҳ (0)