• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Биринчи қисмиданоқ қизиқтира олади: кутилмаган сюжетга эга 7 та корейс драмаси

    Корейс драмалари нафақат романтик ҳикоялари, балки мураккаб сюжетли детективлар, психологик триллер ва кутилмаган бурилишларга эга ҳикоялари билан ҳам ажралиб туради. Биринчи қисмиданоқ қизиқтириб қўядиган ва охиригача завқ билан томоша қилинадиган сериалларни излаётган драма ихлосмандлари учун қуйида энг сара сериаллар рўйхатини келтирамиз.

    Фото: tvN

    “Ёвузлик гули”

    Фото: tvN

    Премьера санаси: 2020

    Жанр: триллер, мелодрама, детектив.

    Режиссёр: Ким Чхол Гю, Юн Чжон Хо.

    Бош ролларда: Ли Жун Ги, Мун Чхе Вон, Со Хён У, Чан Хи Жин.

    IMDb рейтинги: 8,5.

    Кинопоиск рейтинги: 8,3.

    Пек Хи Сон бир қарашда энг яхши турмуш ўртоқ, ғамхўр ва меҳрибон ота ҳамда ўз оиласига садоқатли шахсдек кўринади. Аммо унинг ўтмиши билан боғлиқ даҳшатли сири бор: Пек ўзининг аслида ким эканлигини барчадан яширади. Унинг рафиқаси Чха Жчи Вон эса детектив бўлиб ишлайди ва касб тақозоси билан бир қатор қотилликларни ўргана бошлайди, унинг сўнгги топшириқлари эса ҳайратланарли сирларнинг очилишига сабаб бўлади.

    Мазкур драма сўнгги йиллардаги энг қизиқарли ва драматик корейс сериалларидан биридир. Лойиҳа детектив ҳикоялар ва психологик триллерларни яхши кўрадиганлар учун айни муддао бўлади.

    “Ўлим ўйини”

    Фото: tvN

    Премьера санаси: 2023.

    Жанр: фантастика, триллер, драма, жангари.

    Режиссёр: Ҳа Бен Хун.

    Бош ролларда: Со Ин Гук, Пак Со Дам, Ким Жи Хун, Ко Юн Чжон.

    IMDb рейтинги: 8,5.

    Кинопоиск рейтинги: 8,4.

    Драма худди шу номдаги веб-тун (webtoon — Жанубий Кореяда пайдо бўлган ва асосан смартфонларда ўқиш учун мўлжалланган рақамли комикслар тури) асосида яратилган бўлиб, ҳаётда бериладиган иккинчи имконият, тақдир ва адолат ҳақида ҳикоя қилади. Бош қаҳрамон Чхве И Чже ҳаётда бир қатор муваффақиятсизликларни бошдан кечиради: у ишсиз қолади, келажагида ҳеч қандай истиқбол кўрмайди ва бу учун атрофидагилар уни доим айблаб, танқид қилади. Сўнг бош қаҳрамон умидсизликка тушиб, ўз жонига қасд қилишга қарор қилади.

    Аммо унинг олдида Ўлим исмли сирли аёл пайдо бўлади. Аёл Чхвени шафқатсиз “ўйин”га жўнатиб, ўз жонига қасд қилишга урингани учун уни жазолайди: Чхве И Чже тез орада ўлиши керак бўлган турли одамларнинг танасида 12 марта реинкарнация қилинади ва ҳар сафар у ўлимдан қочиш имкониятига эга бўлади. Ўзининг реинкарнация жараёнида қаҳрамон қайта туғилган одамларнинг ҳаёт сирларини ўрганади, ўз ўтмишини қайта кўриб чиқишни бошлайди ва тақдирини ўзгартириш имконияти доим борлигини англаб етади.

    “Винченцо”

    Фото: tvN

    Премьера санаси: 2021.

    Жанр: криминал, комедия, драма.

    Режиссёр: Ким Хи Вон.

    Бош ролларда: Сон Жунги, Чон Ё Бин, Тхе Ген, Ю Же Мен.

    IMDb рейтинги: 8,4

    Кинопоиск рейтинги: 8,4

    Бош қаҳрамон Винченцо Кассано (Сон Жун Ги) болалигида асраб олинган ва Италияга кетган бўлади. У италян мафия оиласида ўсиб, профессионал адвокат ва стратег бўлиб етишади. Мафиялар орасида бўлиб ўтган можаролар ва жанжаллардан сўнг, у Жанубий Кореяга қайтишга мажбур бўлади. Ватанида у адолатсизликка қарши курашади ва жиноятчилардан қасос олиш учун ўз усулларидан фойдаланади.

    У ердаги маҳаллий адвокат Хонг Ча Ён билан ҳамкорлик қилиб, коррупцияга ботган йирик компания — унга тегишли олтинлар сақланадиган бинони қайтариб олиш учун курашади.

    “Иблис исмингни чақирганда”

    Фото: tvN

    Премьера санаси: 2019.

    Жанр: фентези, драма.

    Режиссёр: Мин Жин Ги.

    Бош ролларда: Чон Гён Хо, Пак Сон Ун, Ли Сол.

    IMDb рейтинги: 7,4.

    Кинопоиск рейтинги: 8,4.

    Бош қаҳрамон Ха Рип (Чон Ген Хо) муваффақиятли ва машҳур бастакор, аммо унинг барча ютуқлари ортида шайтон билан келишув туради. Кўп йиллар аввал у шон-шуҳрат, пул ва муваффақият учун ўз жонини шайтонга сотган бўлади. Сўнг шартнома муддати тугаш арафасида Мо Те Кан (Пак Сон Ун) кўринишидаги иблис унинг руҳини олиб кетишга келади.

    Умрини узайтирмоқчи бўлган Ха Рип муваффақиятининг сабабчиси аслида ёш бастакор Ли Геннинг (Ли Сол) истеъдодини ўғирлаш эканлигини билиб олади. Қаҳрамон айбини ювишга уриниб, унга ёрдам бера бошлайди ва бу жараёнда номоддий нарсалар — муҳаббат, дўстлик ва самимийлик пул ва машҳурликдан муҳимроқ эканини тушуниб етади.

     “Шайтоний судья”

    Фото: tvN

    Премьера санаси: 2021.

    Жанр: криминал, жангари, фентези.

    Режиссёр: Чои Чжон Гю.

    Бош ролларда: Сҳи Сон, Chineн, Ким Мин Жон, Парк Кю Ён.

    IMDb рейтинги: 8,2.

    Кинопоиск рейтинги: 8,4.

    Сериалдаги воқеалар Жанубий Корея иқтисодий ва сиёсий инқироз гирдобига тушган даврда бўлиб ўтади. Ҳукумат суд тизимини ислоҳ қилиш учун жонли эфирда ўтказиладиган оммавий суд жараёнларини йўлга қўяди.

    Бош қаҳрамон Кан Ё Ҳан (Жи Сун) машҳур судья бўлиб, жиноятчиларни шафқатсиз тарзда жазолаши билан танилади. Унинг суд залидаги қарорлари театр саҳнасига ўхшаб кетади ва у ўзини “Шайтоний судья” деб атайди. Бироқ у ҳақиқатан ҳам адолат учун курашяптими ёки шахсий мақсадларини яширинча амалга оширяптими, бу савол томошабинларни ўйлантириб қўяди. Судья деярли ҳар бир эпизодда янги мунозарали ишларни кўриб чиқади.

    “Айлана”

    Фото: tvN

    Премьера санаси: 2017.

    Жанр: фантастика, драма, детектив.

    Режиссёр: Мин Жин Ги,Чон Хён Нам.

    Бош ролларда: Ё Жин Гу, Ким Ган У, Кон Син-Ён, Ли Ги Гван.

    IMDb рейтинги: 7,9.

    Кинопоиск рейтинги: 7,5.

    Сериалдаги воқеалар иккита замонда содир бўлади: 2017 йил ва 2037 йил. Ушбу икки дунё бир-бири билан боғланган бўлиб, сирли ҳодисалар ва технологик ўзгаришлар натижасида ривожланади.

    2017 йил: Ким Ву Жин ва унинг акаси сирли ҳодисалар ва ғойиб бўлган инсонларнинг сабабини текшираётган пайтда бу ишларнинг ортида бегона мавжудотлар ёки илғор технологиялар борлигини тушуниб етади.

    2037 йил: Жанубий Корея иккига: Ёруғ шаҳар ва Оддий дунёга бўлинган. Ёруғ шаҳар мукаммал технологиялар билан бошқарилади ва барча инсонлар унда тинч, хотиржам ҳаёт кечиради. Аммо детектив Жун Ҳёк бу идеал дунё ортида аянчли ҳақиқат борлигини билади ва уни барчага фош қилишга ҳаракат қилади.

    “Сичқон”

    Фото: tvN

    Премьера санаси: 2021.

    Жанр: триллер, детектив, криминал.

    Режиссёрлар: Чхве Жун Бе, Кан Чхор У.

    Бош ролларда: Ли Синги, Ли Хи-Жун, Пак Чу Ҳён, Кен Су Жин.

    IMDb рейтинги: 8,6.

    Кинопоиск рейтинги: 8,4.

    Ли Синг Ги бош ролидаги мазкур психологик триллерда табиат ва тарбия мавзулари кўтарилади: унда серияли қотиллар шундай туғиладими ёки ҳаёти давомида қотилга айланадими, деган савол ўртага ташланади.

    Детектив Чон Ба Рим (Ли Син Ги) шафқатсиз серияли қотилга дуч келмагунча ҳалол ҳаёт кечиради. Аммо унинг қонида психопатларга хос ген бўлиши мумкинлигини билгач, унинг ҳаёти тубдан ўзгаради.

    24 март, 17:54   Изоҳ (0)   52016
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #корейс#драма#сериал

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи Жанубий Корея тарихий сериаллари 

    26.04.2024, 18:20

    Драмалар даврини бошлаб берган энг яхши корейс сериаллари 

    10.08.2024, 10:50

    Голливудни забт этган корейс актёрлари (фото)

    11.08.2024, 12:50

    “Қиш сонатаси” қандай суратга олинган ва унинг актёрлари ҳозир нима билан банд? (фото)

    15.08.2024, 15:40

    Фақат “Калмар ўйини эмас”: қизиқарли сюжетга бой энг яхши корейс сериаллари

    23.08.2024, 13:13

    Фильм сўнгигача киприк қоқмай томоша қилинадиган корейс сериаллари (трейлер) 

    15.10.2024, 19:10

    Netflix томонидан тақдим этилган энг яхши 5 та корейс сериали (трейлер) 

    28.10.2024, 18:40

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Ҳамма нарсадан чарчаганлар учун: ҳаётга ва ишга иштиёқ уйғотадиган корейс сериаллари

    21.11.2024, 09:55

    Янги йил кайфиятини яратишга ёрдам берадиган корейс сериаллари

    28.12.2024, 11:52

    “Қиш сонатаси” 22 ёшда: Сериалда бош ролларни ижро этган актёрларнинг тақдири қандай кечди? (фото)

    29.12.2024, 15:50

    Қалбларга илиқлик бахш этадиган ва ҳаётга муҳаббат уйғотадиган 9 та фильм

    8 январ, 16:43

    Корейс киносини бутун дунёга танитган ва драмалар юзига айланган машҳур актрисалар (фото)

    29 январ, 13:45

    Бир ўлимдан қолган қизалоқ, моделга айланган мактаб ўқувчиси, шахсий ҳаётда омади чопмаган машҳур актриса — Сон Хе Гё ҳақида нималар маълум?

    4 феврал, 09:43

    Ҳаёт учун курашган ва оғир касалликларни енгган корейс актёрлари

    5 феврал, 17:54

    “Калмар ўйини”даги ёлловчи — актёр Кон Ю Netflix’нинг шоу-бизнес ҳақидаги янги сериалида суратга тушади

    14 феврал, 09:54

    Корея шоу-бизнесидаги энг чиройли ва машҳур жуфтликлар

    21 феврал, 11:42

    Нима учун хитойликлар ёғоч ва тош ёстиқларда ухлашган?

    24 феврал, 14:54

    “Иложсизликдан бир ой тошбақа шўрва ичганман”. 12 та операцияни бошдан кечирган актриса Одина Тўхтасинова 37 ёшда (фото)  

    26 феврал, 15:49

    Голливудда суратга тушган кореялик актёрлар

    4 март, 17:35

    Жанубий Кореянинг энг бадавлат актрисалари: уларнинг орасида Тангем ва Южин ҳам бор 

    6 март, 14:07

    Uzbekistan Airways борткузатувчи лавозимига шарқ тилларини биладиган номзодларни таклиф қилади

    7 март, 19:30

    Дорамалар нима ҳақида: Корейс сериалларининг тўртта машҳур мавзуси

    10 март, 09:35

    BTS: энг машҳур корейс гуруҳи йигитлари ҳақида нималар маълум?

    13 март, 09:55

    “Калмар ўйини”даги кўпчилик эътиборидан четда қолдирган хато ва яширин маънолар

    15 март, 13:50

    Март ойида тақдим этилган энг яхши корейс фильмлари

    22 март, 13:49

    Кинолокациялар: корейс сериаллари тез-тез суратга олинадиган машҳур жойлар

    20 март, 09:29

    Фақат Ким Су Хён эмас: Корея кино оламидаги шов-шувли можаролар

    21 март, 10:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.