• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Кино

    Фақат “Калмар ўйини эмас”: қизиқарли сюжетга бой энг яхши корейс сериаллари

    Корейс драмалари доимо юқори стандартлар асосида ишлаб чиқилиши ва турли жабҳаларни қамраб олиши туфайли бутун дунё бўйлаб мухлисларга эга бўлди. Корейс сериаллари нафақат романтика ва мелодрама, балки жанговар, илмий, фантастика ва бошқа кўплаб жанрларни ўз ичига олади. Қуйида сўнгги йилларда томошабинлар томонидан юқори баҳоланган энг қизиқарли корейс сериалларини ҳавола этамиз.

     “Жаҳаннам чорлови” (2021)

    Фото: Дзен

    Мазкур сериал премьераси 2021 йил 19 ноябрда бўлиб ўтди. Драмада ҳозирги замондаги воқеалар баён қилинади. Сюжетга кўра, барча инсонлар қанча умри қолгани ҳақида ғалати матнли хабарларни қабул қилади. Буларнинг ортидан дўзахдан ташриф буюрган ва ўзи билан гуноҳкор инсонларни олиб кетадиган йиртқич ҳайвонлар пайдо бўлади.

    “Севги парвози” (2019-2020)

    Фото: Дзен

    Сери Юн бадавлат оиланинг меросхўри ва Кореядаги бир қанча таниқли брендларнинг эгаси бўлади. Унинг ҳаёти ташқи томондан идеалдек туюлади, лекин аслида унинг умри даҳшатли тушга ўхшайди. Оиласи билан мураккаб муносабатлар туфайли Сери Юн барча нарсага ўзи эришадиган ва совуққон хонимга айланади.

    Кунларнинг бирида қаҳрамон парапланда учиш пайтида Шимолий Кореяга тушиб қолади. Бегона давлат фуқаросини капитан Чон Ҳёк Ри топиб олади. Ҳарбийлар адашиб келиб қолган қизни ҳимоя қилишга ва уни имкон қадар тезроқ ўз ватанига қайтишига ёрдам беришга қарор қилади. Бу орада Сери ва Чон Ҳёк ўзлари билмаган ҳолда бир-бирларини севиб қолади.

    “Винчензо” (2021)

    Фото: Дзен

    Пак Жу Ҳён криминал авторитет Дон Фабионинг асраб олинган ўғлидир. Йигит оила аъзолари билан биргаликда ноқонуний ишларни амалга оширади ва келажакда бу борада ҳеч қандай муаммо юзага келмаслигига ишонади. Аммо жиноий гуруҳ раҳбари вафотидан кейин Фабионинг бошқа ўғли Жу Ҳённи ўлдиришга ҳаракат қилади. Бош қаҳрамон Жанубий Кореяга қочиб кетишга муваффақ бўлади ва у ерда Ҳон Ча Ён билан танишади.

    “Итевон синфи” (2020)

    Фото: Дзен

    Пак Серои — давлат мактаби ўқувчиси бўлиб, мураккаб характери туфайли ўз ҳаётини барбод қилади. У нуфузли шахсларнинг фарзанди билан жанжаллашиб, мактабдан ҳайдалади. Сўнг йигит қамоққа тушади ва бир неча йилдан кейин озод бўлади. Кейинроқ у дўстлари билан биргаликда рақиби Чан Гинвонга қарши туриш учун янги ресторан очади.

    “Ёвузлик гули” (2020)

    Фото: Дзен

    Пек Ҳи Сон бахтли турмуш ўртоқ ва ота бўлади, унинг севимли иши нафақат яхши даромад, балки ҳаётига қувонч ҳам келтиради. У рафиқаси билан ширин қизалоғини вояга етказиш билан машғул бўлади ва ҳаёти доим шундай яхши бўлишини орзу қилади. Аммо унинг аёли Ча Жи Вон навбатдаги тергов ишлари билан шуғулланар экан, эри ўта шафқатсиз қотил билан алоқаси борлигини билиб қолади.

    “Гоблин” (2016-2017)

    Фото: Дзен

    Токкеби тўққиз аср вақт давомида жин шаклида яшаб юради. У бир вақтлар Ким Шин исмли машҳур саркарда бўлган, лекин қирол унинг ҳокимиятга таъсири ва кучидан қўрққани туфайли ҳийла-найранглари билан ҳокимиятни ўз қўлига олиш мақсадида Ким Шин ва унинг барча аскарларини қириб ташлайди. Натижада Кимнинг руҳи лаънатланди ва у Токкебига — ўлмас жинга айланади. Бу ҳолатдан чиқиб кетиш учун Токкеби кўкрагидаги қилични сеҳрли кучга эга инсон олиб ташлаши керак бўлади.

    “1988 йилга қайтиб” (2015-2016)

    Фото: Дзен

    Сериал сюжети Тобонгу ҳудудидаги бир кўчада ўсган дўстлар ҳақидадир. Унда нафақат ёшлар, балки катталар ҳаётида учрайдиган муаммоларга эътибор қаратилган. Бош қаҳрамонлар ўсмирликда бўладиган қийинчиликларни ўтказиши ҳамда вақт ўтиб, улғайишлари керак бўлади.

    “Меросхўрлар” (2013)

    Фото: Дзен

    Машҳур корейс актёрлари иштирокидаги драма ўз вақтида ҳақиқий хитга айланган. Биринчи эпизод чиққанидан саккиз йил ўтганига қарамай, драма Жанубий Кореядаги энг яхши лойиҳалар рўйхатида қолмоқда.

    “Меросхўрлар” драмасида ташқи томондан бахтли кўринадиган, лекин аслида уларнинг ҳар бири ота-оналари билан қийин муносабатда бўлган бадавлат мактаб ўқувчилари ҳақида ҳикоя қилинади.

    23.08.2024, 13:13   Изоҳ (0)   19090
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Драмалар даврини бошлаб берган энг яхши корейс сериаллари 

    10.08.2024, 10:50

    Голливудни забт этган корейс актёрлари (фото)

    11.08.2024, 12:50

    “Қиш сонатаси” қандай суратга олинган ва унинг актёрлари ҳозир нима билан банд? (фото)

    15.08.2024, 15:40

    Яхши актёр, аммо бемеҳр ота: нима учун Ален Делоннинг фарзандлари отасини ва бир-бирини ёмон кўрган? 

    23.08.2024, 12:14

    Телефон нега қизиб кетади ва буни қандай бартараф қилиш мумкин?

    23.08.2024, 10:40

    Саломатликни мустаҳкамловчи тўртта энг муҳим витамин: улар қайси маҳсулотларда мавжуд? 

    23.08.2024, 09:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.