• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Дорамалар нима ҳақида: Корейс сериалларининг тўртта машҳур мавзуси

    Кўплаб бадиий асарлар бошида барча воқеа ва қаҳрамонлар тўқима эканлигини, ўхшашликлар эса тасодифий эканини эслатиб ўтишади. Бироқ “Эртак — ёлғон, аммо унда ибрат бор”. Қуйида корейс дорамаларининг нимага ишора қилиши ва нима ҳақида ҳикоя қилишини англашга ҳаракат қиламиз. 

    Барча тенг бўлган муҳаббат

    Кўплаб томошабинлар корейс романтик дорамаларини севиб томоша қилади, чунки уларда чин муҳаббат ҳар қандай тенгсизликни йўққа чиқаради. Ёш тафовути, камбағаллик ёки бойлик, одам ёки жин бўлиши — буларнинг барчаси самимий туйғулар олдида аҳамиятсиз. “Сирли боғ”, “Бизнес таклифи”, “Ворислар”, “Иблис”, “Тўққиз думли тулки афсонаси” ва бошқа кўплаб дорамалардаги қаҳрамонларни албатта бахтли қиладиган севги ҳақидаги эртакка ишониш жуда ёқимли. Чиройли қаҳрамонлар ва романтик саҳналар билан биргаликда, бундай ҳикоялар томошабинлар қалбини забт этади.

    Аммо қизиғи шундаки, айнан шу ҳикоялар доирасида эртак доимий равишда шафқатсиз воқелик билан тўқнашади. Бадавлат ота-оналар ўғлининг камбағал қиз билан учрашишига қарши чиқади, кумихо ўзининг ғайритабиий келиб чиқиши туфайли севгилиси учун хавфли бўлиб қолади, атрофдагилар қаҳрамонларнинг ёш фарқини муҳокама қилишади. Айнан мана шундай ҳолатлар вақт ўтиши билан энг кўп ғашга тегадиган бўлиб қолади, чунки улар қаҳрамонларнинг эртакдаги бахтига халақит беради, сеҳрни йўққа чиқаради ва бизни ҳақиқатга қайтаради — йирик компанияларнинг бой раҳбарлари ўзларига ўхшаган нуфузли шахслар билан мулоқот қиладиган ва учрашадиган дунёга.

    Бу, айниқса, мавқе жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган Жанубий Корея учун долзарб. Шу билан бирга, тўқнашувда доимо эртак ғалаба қозониши керак, акс ҳолда одамлар танқид остига олинади. “Қизил юрак” ва “Йигирма беш, йигирма бир” сериалларининг якунлари бунинг исботидир. Кўпчилик ҳозирги кунда корейс дорамаларида гўзал ва қудратли севги мавзуси тобора иккинчи ўринга тушиб бораётганини таъкидлайди, чунки сюжетлар тобора ҳаётийроқ ва жиддийроқ, қаҳрамонлар эса ақлли бўлиб бормоқда. Шунга қарамай, корейс романтик эртаклари ҳамон яратилмоқда, аммо бу соҳада Хитой тобора кўпроқ ҳукмронлик қила бошлади.

    Оилавий можаро

    Оила мавзуси турли жанрдаги корейс сериалларида доимий равишда кўзга ташланади ва корейс жамиятининг кўплаб жиҳатларини акс эттиради. “Онамнинг дугонасининг ўғли” ва “Шифокорлар инқирозда” сериалларида ота-оналарнинг фарзандлари орқали ўз орзуларини рўёбга чиқаришга уринишлари тасвирланган. Уларга фахрланиш учун восита керак, шу орқали ўзлари ҳам жамиятнинг муваффақиятли ва нуфузли аъзоларига айланмоқчи, бунда ҳатто вояга етган фарзандларининг манфаатлари эътиборга олинмайди.

    Шунингдек, камбағал оилаларнинг бойлар олдидаги эҳтиромини ҳам киритиш мумкин. Бироқ бой қариндошларнинг қанчалик ночор эканлигига доир доимий ҳазилларга ҳам эътибор қаратиш лозим. Бу ҳолат “Кўз ёшлар маликаси” сериалида бош қаҳрамон оиласи қишлоққа, қаҳрамоннинг ота-онаси ёнига кўчишга мажбур бўлганида жуда яхши акс эттирилган.

    Хиёнат ва бошқа оилавий сирлар кўплаб дорама сюжетларининг доимий иштирокчилари ҳисобланади. Шунинг учун дорама қаҳрамонлари тез-тез “биз чиндан ҳам оиламизми?” деган саволни ўзларига беришлари таажжубланарли эмас. Бу ўринда компания ва ҳокимият учун ички кураш ҳамма нарсадан устун турадиган турли оилаларини эслаш мумкин.

    Бунга “Чаэбол оиласининг кенжа ўғли” дорамаси ажойиб намуна бўлади. Шунингдек, “Бизнинг уйимиз” ёки “Мукаммал оила” каби оилавий триллерлар ҳам бор. Уларда қаҳрамонлар фақат барча сирлар ошкор бўлгандан кейингина ҳақиқий оилага айланишади. Дорамаларда оилавий мавзулар жуда кенг ёритилган бўлиб, ҳар қандай дидга мос ҳикояларни топиш мумкин.

    Сиёсат, зўравонлик ва қасос

    Кўпинча бир-бирига боғлиқ бўлган учта мавзу: сиёсат, зўравонлик ва қасос. Мактабдаги зўравонлик шундай оғриқли нуқтаки, бу йилнинг ўзида “Пирамида ўйини”, “Иерархия” ва “Безоридан юқори синф ўқувчисига айланган йигит” каби дорамаларда акс эттирилди. Уларнинг барчасида нафақат мактаб безориларининг қурбонларни хўрлашини, балки ота-оналарнинг ўз фарзандлари руҳиятини жуда мураккаб усуллар билан эзишини ҳам кўрамиз.

    Айнан шу ҳолат кўпинча тажовузкорликка сабаб бўлади. Табиий равишда, зўравонлик жисмоний ва руҳий жароҳатларга олиб келади, инсонни ўзига беркиниб олишга мажбур қилади ёки унда золимлардан ўч олиш иштиёқини уйғотади. 
    Кореялик сиёсатчилар ёки сиёсатчи бўлишга интилаётганларга нисбатан жуда қаттиқ муносабат мавжуд. У ерда вазир лавозимига эмас, балки қамоқхонага муносиб бўлган шахслар кўплаб учрайди.

    Корейс сериаллари муаллифлари халққа доимо сиёсатчиларни диққат билан кузатиш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш зарурлигини эслатиб туришади, чунки бу нуфузли одамлар одатда фақат ўз манфаатларини ўйлашади ва йўлларидаги ҳар қандай тўсиқни бартараф этишга тайёр. “Шаҳар овчиси” сериалида буни яққол кўриш мумкин, унда Ли Мин-ҳо ролини ижро этган қаҳрамон бутун ҳокимият тепасидагиларнинг кирдикорларини фош қилиши керак.

    Тарихий сериалларда ҳам қаҳрамонлар тез-тез қасос оладиган “аблаҳ” сиёсатчилар кўп учрайди. “Олийжаноб” қасоскорлар ҳақидаги кўплаб ҳикояларда битта умумий ғоя бор: “айримларнинг лоқайдлиги бошқаларнинг жазосиз қолишига сабаб бўлади”. Бу эса бизни кўплаб сериалларда кўтарилган яна бир мавзуга олиб келади.

    Иш, тирикчилик ва ҳаётдаги ўрни

    Иш бу — дорамаларда доимо кўтариладиган яна бир муҳим ижтимоий мавзу. Бир томондан, муваффақиятга эришиш учун кўп меҳнат қилиш жуда яхши ғоя, бироқ бошқа томондан, муваффақиятсизликка ҳам тайёр туриш жуда муҳим. Муваффақият ва жамоатчилик эътирофига эришиш учун толиқтирувчи пойга, нуфузли лавозимга доимий интилишлар ва оғир иш шароитлари — бу содир бўлмаслиги мумкин бўлган ёруғ келажак учун ўзига нисбатан зўрлик қилишдир.

    Кўплаб дорамалар айнан шундай ҳолатларни кўриб чиқади: одамлар ўз аҳволини қайта баҳолай бошлайди ёки барча саъй-ҳаракатлари ҳеч қандай натижа бермаган, катта куч ва асаблари беҳуда сарфланган вазиятларга дуч келади. Афсуски, ҳаётда ҳам, дорамаларда ҳам кўпчилик бундай вазиятдан чиқолмайди. Аммо кўплаб бадиий асарлар ёруғ келажакка умид беради, шунинг учун уларда қаҳрамонлар чиқиш йўлини топиб, бошқаларга намуна бўлади. Бунга “Ҳеч нарсани ҳал қилишни хоҳламайман” дорамаси ажойиб мисол бўлади.

    Корейс дорамаларида ўз ўрнини топишга кўп эътибор қаратилади. Баъзи қаҳрамонлар, Ли Бо-ён бош ролни ижро этган “Агентлик” дорамасидаги каби ўзларини исботлашга интилади. Бошқалар эса вақт ўтиб, ўзлари истаган жойда эмасликларини англаб етади ва ниманидир ўзгартириш учун куч топади. Айримлари эса ёқтирмаган ишларида қолишни афзал кўради. Аммо кўпинча финал саҳналарида қаҳрамонлар уйғунликка эришганларини ва Ли Сон Гюн ҳамда Ли Жи Ин (Айю) иштирок этган “Менинг бошлиғим” дорамасидаги каби ёрқин келажакка умид билан боқаётганларини кўрамиз.

    10 март, 09:35   Изоҳ (0)   6735
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #корейс сериали#фильмлар#дорама

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қиш сонатаси»даги Южин ва «Сарой жавоҳири»даги Тангемни ўзбекча гапиртирган актриса Зулхумор Мўминова 61 ёшда (фото)

    12.11.2021, 15:35

    Голливудда суратга олинмаган бўлса-да, дунё бўйлаб томошабинларни ўзига жалб этган қизиқарли телесериаллар

    07.06.2024, 15:05

    Драмалар даврини бошлаб берган энг яхши корейс сериаллари 

    10.08.2024, 10:50

    Кинодаги карьерасида танаффус қилган машҳур корейс актёрлари

    22.08.2024, 19:02

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Рамёнга бўлган муҳаббат ва Netflix’даги машҳурлик: қандай қилиб корейс сериаллари бутун дунёга таъсир ўтказмоқда?

    11 январ, 09:49

    Жанубий Кореянинг энг бадавлат актёрлари (фото)

    14 январ, 10:41

    Фақат “Калмар ўйини” эмас: Жанубий Кореянинг энг яхши 7 та сериали

    17 январ, 17:55

    “Криштиану Роналдуга мухлислик қилади”. Замонавий корейс сериалларининг энг келишган актёрлари

    22 январ, 13:18

    Корейс киносини бутун дунёга танитган ва драмалар юзига айланган машҳур актрисалар (фото)

    29 январ, 13:45

    Машҳур актрисага уйланган, икки фарзанднинг отаси ва муваффақиятли тадбиркор: “Қиш сонатаси”даги Жун Санг —  Пе Ён Жун ҳақида (фото, видео)

    31 январ, 13:17

    Бир ўлимдан қолган қизалоқ, моделга айланган мактаб ўқувчиси, шахсий ҳаётда омади чопмаган машҳур актриса — Сон Хе Гё ҳақида нималар маълум?

    4 феврал, 09:43

    Ҳаёт учун курашган ва оғир касалликларни енгган корейс актёрлари

    5 феврал, 17:54

    “Калмар ўйини”даги ёлловчи — актёр Кон Ю Netflix’нинг шоу-бизнес ҳақидаги янги сериалида суратга тушади

    14 феврал, 09:54

    Ўзбекистонда туғилган корейс актёри: “Биз барчамиз ўликмиз” сериали юлдузи Пак Соломон ҳақида нималар маълум?

    17 феврал, 13:30

    Қизил-яшил чироқ ҳақида эмас: “Калмар ўйини”даги қўғирчоқ нима ҳақда куйлайди? 

    18 феврал, 15:50

    “Иложсизликдан бир ой тошбақа шўрва ичганман”. 12 та операцияни бошдан кечирган актриса Одина Тўхтасинова 37 ёшда (фото)  

    26 феврал, 15:49

    Жанубий Кореянинг энг бадавлат актрисалари: уларнинг орасида Тангем ва Южин ҳам бор 

    6 март, 14:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.