BTS агентлиги ҳали расмий эълон қилмаган бўлса-да, миш-мишларга кўра, бойз-бенд “The Most Beautiful Moment in Life” антологиясининг 10 йиллигини нишонлайди, янги альбом ёзади ва 2026 йилда жаҳон турнесига чиқади. Бугунги кунда BTS бошқа К-поп ижрочиларининг жаҳон мусиқа рейтингларига йўл очган Кореянинг миллий маданий бойлиги даражасига кўтарилган. Шу боис уларнинг саҳнага қайтиши соҳада энг кўп муҳокама қилинаётган янгиликлар қаторига киради.
Афсонавий бойз-бенднинг қандай бошлангани, уларнинг ўзига хос услуби нимадалиги ҳақида сўз юритамиз.
BTS гуруҳи кимлардан иборат?
BTS корейс тилида 방탄소년단 деб ёзилади, бу Бангтан Sonyэондан деган маънони англатади ва “ўққа чидамли йигитлар” деб таржима қилинади. Шу сабабли мухлислар кўпинча гуруҳ аъзоларини “бантан” ёки эркалаб “таннис” деб аташади. 2013 йилда дебют қилганидан буён гуруҳ етти нафар аъзодан иборат. Булар Жин, J-Hope, Шуга, Чимин, V, Чонгук ва уларнинг сардори РМ. BTSнинг ҳар бир аъзоси ўзига хос истеъдод эгаси: кимдир ажойиб қўшиқ айтса, кимдир моҳирона рақс тушади ёки реп ижро этади.
♦РМ, 30 ёшда. BTS гуруҳининг етакчиси асл исми Ким Намжун. У авваллари Rap Monster сифатида танилган, бироқ 2017 йилда ўзининг саҳна тахаллусини RМ га қисқартирган. Намжун ёшлигиданоқ реп ижро этишни бошлаган ва 2010 йилда BigHit Entertainment мусиқа компаниясининг эътиборини тортган эди.
Намжун ўзининг юксак ақл-заковати билан танилган: унинг IQ даражаси 148 баллни ташкил этади. У гуруҳда инглиз тилида эркин сўзлаша оладиган ягона аъзо бўлиб, бу тилни ўсмирлигида “Дўстлар” сериалини томоша қилиш орқали ўрганган. У велосипедда сайр қилишни, галерея ва музейларга ташриф буюришни ҳамда санъат асарларини тўплашни ёқтиради. Мухлислар ҳатто “Намжунинг” атамасини ўйлаб топишган — бу табиат қўйнида вақт ўтказиш, санъатга меҳр қўйиш ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш маъносини англатади.
♦Жин, 32 ёшда. Тўлиқ исми — Ким Сокжин. BTS’нинг энг катта аъзоси, вокал гуруҳининг бир қисми ва асосий визуали. Дастлаб Жин актёрликни ўқиган ва ҳаётини кино билан боғлашни режалаштирган, аммо BigHit Entertainment ходимлари уни кўчада тасодифан кўриб қолишган. Бундан олдин СМ Entertainment агентлиги ҳам уни ишга таклиф қилишга уринган, лекин Жин буни ҳазил деб ўйлаганди.
Жинни ҳазилкашлиги ва ўз-ўзини масхара қилиши туфайли BTSнинг энг қувноқ аъзоси деб аташ мумкин. У катта гурман ва Сеулдаги Оссу Сериомуши япон ресторанининг ҳаммуассиси ҳисобланади. 2024 йилда пазандачилик мутахассиси ва Тhе Born Коrеа компанияси асосчиси Пек Чонвон билан ҳамкорликда ИГИН анъанавий алкоголь брендини ишга туширди. У ўзининг иккинчи севимли машғулоти — балиқ овлашга Супер Туна номли яккахон қўшиғини бағишлади.
♦Шуга, 32 ёшда. Асл исми Мин Юнги бўлиб, у Агуст Д тахаллуси остида ҳам яккахон ижро этади. Бу тахаллус унинг туғилган шаҳри Тегуга ишора қилувчи ва Шуга тахаллусининг тескари ўқилишидан ҳосил бўлган анаграммадир.
Мусиқачи Агуст Д ни ўзининг қатъийроқ алтер-эгоси деб ҳисоблайди. BTS’га қўшилишидан аввал Юнги аллақачон Глосс тахаллуси остида рэпер сифатида танилган эди.
♦Ж-Hope, 31 ёшда. Ҳақиқий исми — Чон Хосок. Рақс йўналишининг етакчиси ва реп-лайннинг учинчи аъзоси. BTS’даги дебютидан олдин J-Hope Неuron номли кўча рақс гуруҳида фаолият юритган.
2019 йилда америкалик қўшиқчи Беcкй Г билан ҳамкорликда Хосок “Chiken Hoodle Soup” қўшиғини тақдим этди, 2022 йилда эса “Jack in thе Bох” номли тўлиқ альбоми билан дебют қилди. Шу йили у Лоллапалооза фестивалида чиқиш қилди ва Американинг йирик мусиқа фестивалининг асосий ижрочиларидан бири сифатида саҳна олган биринчи кореялик санъаткорга айланди.
♦Чимин, 29 ёшда. Тўлиқ исми — Пак Чимин. BTS’нинг асосий раққосларидан бири. У мактабдаёқ рақс билан шуғуллана бошлаган.
2012 йилда хореография ўқитувчиси уни BigHit Entertainment’да танловдан ўтишга кўндирган. Чимин BTS таркибига энг сўнгги бўлиб қўшилган.
♦V, 29 ёшда. Асл исми Ким Теҳён. У BTS’га тасодифан қўшилган: у дўстини қўллаб-қувватлаш учун ўзи туғилган шаҳар Тегудаги BigHit тингловига борган.
Менежерлар Теҳёнга эътибор қаратиб, унга ҳам синовдан ўтишни таклиф қилишган. Натижада ўша куни сараловдан ўтган ягона одам айнан Ким Теҳён бўлган.
♦Чонгук, 27 ёшда. Тўлиқ исми — Чон Чонгук. BTS’нинг энг ёш аъзоси, гуруҳнинг асосий вокалистларидан бири ва “Олтин макне” лақабига эга. Бу лақабни у ўзининг мукаммалликка интилиши ва қўл урган ҳар бир ишда моҳир бўлиши туфайли олган.
2011 йилда, ҳали мактаб ўқувчиси пайтида, Чонгук Кореянинг “Суперстар К” истеъдодлар кўрсатувида қатнашган. Гарчи у финалга чиқмаган бўлса-да, бир нечта келажакдаги юлдузларни изловчи агентликлар, шу жумладан, BigHit Entertainment ҳам ёш йигитга эътибор қаратган.
Ҳаммаси нимадан бошланди?
Бугун BTS энг машҳур корейс гуруҳи ва бир пайтлар синиш ёқасида турган камтарона BigHit Entertainment студиясидан шаклланган нуфузли Ҳйбе корпорациясининг тимсолига айланган. Гуруҳнинг ҳам, компаниянинг ҳам яратилиши ортида продюсер ва бастакор Бан Ши Ҳёк туради.
2013 йил 13 июнда BTS ўзининг биринчи “2 Cооl 4 Skооl” альбомини “Nо Morе Dream” асосий қўшиғи билан чиқарди. Дастлаб Бан Ш Ҳёк BTSни ҳип-ҳоп жамоаси сифатида тасаввур қилгани учун биринчи альбомлар дадил оҳанг ва кайфиятга эга эди. Гуруҳ аъзолари дарҳол ўз қобилиятларини намоён этишди ва ҳар бири қўшиқлар матни устида ишлади. Бу эса кундалик кўп соатлик тинимсиз машғулотлардан ташқари иш эди.
Глобал юксалиш 2016—2018 йилларда юз берди. BTS мусиқий ҳикоя қилиш санъатини мукаммал ўзлаштириб, Billboard томонидан 2016 йилнинг энг яхши К-поп альбоми деб тан олинган “Wings” альбомини ва иккита кенг қамровли серия — “Тhе Моst Beautiful Moment in Life” ва “Love Yourself” трилогияларини чиқарди.
Гуруҳ аъзолари ўсиб, шуҳрати ортиб борди, уларни қизиқтирган мавзулар ҳам ўзгарди. Васвасага қарши кураш, ўзликни англаш, ҳаётда ўз ўрнини топиш ва муҳаббатга — аввало ўз-ўзига бўлган муҳаббатга эришиш каби мавзулар тингловчилар қалбидан жой олди. Ҳар бир янги чиқарилган асар нафақат рейтингларни забт этиб, рекордлар ўрнатди, балки тобора кўпайиб бораётган мухлислар армияси учун самимий мактуб вазифасини ҳам ўтади.
BTSнинг асосий кучи нимада?
Гуруҳнинг универсал мусиқаси ва ҳаяжонли чиқишлари. BTS доимий равишда янгиликлар яратиб келмоқда. Уларнинг дискографиясида EDМ ва R&B услубларидаги исёнкор ҳип-ҳоп, анъанавий кей-поп балладалари ҳамда “Dynamite” сингари жўшқин хитларга ҳам ўрин топилган. 2020 йилда уларнинг биринчи тўлиқ инглиз тилидаги диско оҳангидаги сингли пандемия туфайли ноаниқликка тўла бўлган мусиқа саноатини ларзага келтирди.
“Dynamite” Billboard Hot 100 рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб, ҳар бурчакда янграйдиган бўлди. Албатта, бунинг салбий томони ҳам бор. “Dynamite” ва ундан кейинги муваффақиятли “Butter” қўшиқларининг чиқиши билан BTS Ғарбга йўналиш олди. Қўшиқ матни соддалашиб, мусиқа кўпроқ Америка бозори талабларига мослаштирилди. Баъзи мухлислар ҳит-парад ўринлари учун курашиб, гуруҳ ўзига хослигини ва миллий ўзлигини йўқотиб қўйишидан хавотирланмоқда.
BTS самимий бўлишга интилади. BTS мусиқаси жасур, чин юракдан чиқадиган фикрлар ва ҳис-туйғулар билан суғорилган. Масалан, “МIC Drop” қўшиғи уларнинг машҳурлигига бўлган муносабати ва танқидчиларга жавоби ҳақида. “I Need You” — ёшликни улуғловчи мадҳия, унда BTS ёшликдан барча имкониятларни ишга солишга ундайди. “Идол”да гуруҳ аъзолари ўзини севишни ва орзуларга интилишни куйласа, “Fake Love”да ёлғонга қурилган муносабатларнинг хавфи ҳақида огоҳлантиради.
2014 йилда бутун Кореяни Пёнпхундо ороли яқинида “Севол” паромининг чўкиши ларзага солди. Фожиа оқибатида 304 киши ҳалок бўлди, уларнинг 250 нафари мактаб саёҳатига кетаётган юқори синф ўқувчилари эди. Фалокат сабаблари эътиборсизлик ва порахўрлик бўлиб чиқди: таъмирдан сўнг паром қонунни четлаб ўтиб, ноқонуний равишда лицензия олган эди.
BTS армиядан қачон қайтади? 2022 йилнинг ёзида BTS аъзоларининг армияга чақируви яқинлашаётгани сабабли гуруҳ фаолиятида танаффус эълон қилди. Аъзолар яккахон лойиҳалар ва жаҳон мода уйларининг элчилари сифатида фаолият юрита бошлади. Намжун Bottega Veneta, Юнги Valentino, Хосок Louis Vuitton, Чимин Dior ва Tiffany & Co’нинг глобал элчисига, Техён Celine ва Cartier элчисига, Чонгук эса Cаlvin Clein нинг юзига айланди.
Йил охирида биринчи бўлиб 29 ёшли Жин ҳарбий хизматга жўнаб кетди. Жанубий Кореяда 18 ёшдан 28 ёшгача бўлган барча соғлом эркаклар 18 ойдан 21 ойгача армияда хизмат қилиши шарт. Армиядан тўлиқ озод қилиш фақат Олимпия ўйинлари ғолибларига берилади, бироқ К-поп юлдузлари учун республика парламенти 2020 йилда чақирув ёшининг юқори чегарасини 30 ёшгача кўтарди. Бу ўзгартириш “BTS қонуни” деб ном олди.
Март ойида, гуруҳнинг тўлиқ таркибда армиядан қайтишидан бир неча ой олдин, унинг BigHit Music номли мусиқий маркази Х ижтимоий тармоғида BTS билан боғлиқ иккита янги лойиҳани — “7 Moments” ва “Run BTS Poly Highlight Paskag”ни эълон қилди. Бу лойиҳалар нимадан иборат бўлиши ҳозирча номаълум. BigHit Music барча тафсилотларни сир сақламоқда, бироқ уларни кейинроқ ошкор қилишни ваъда бермоқда.
2022 йилги “Гремми” мукофоти маросимида Butter ижроси. BTS — “Гремми” мукофотига номзод бўлган биринчи корейс гуруҳи. 64-маросим уларнинг жосуслик фильмлари услубидаги “Butter” қўшиғи ижроси билан эсда қолди.
V ўз навбатини кутиб, Оливия Родриго билан суҳбатлашаётганда Чонгук шифтдан саҳнага тушди. Йигитлар дарҳол қора костюмларини ялтироқ кийимларга алмаштирди, лазер шоуси кўрсатилди ва қўли боғланган Жин бошқарув пультида ўтирди — жароҳат туфайли у ижро охирида қолганларга қўшилди. BTS “Гремми” ҳайкалчасини олмаган бўлса-да, улар яна ўша кечанинг энг кўп муҳокама қилинган юлдузларига айланди.
Изоҳ (0)