• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Бир ўлимдан қолган қизалоқ, моделга айланган мактаб ўқувчиси, шахсий ҳаётда омади чопмаган машҳур актриса — Сон Хе Гё ҳақида нималар маълум?

    Корея шоу-бизнесида Сон Хе Гё энг талабгир актриса ҳисобланади. У ватанидан ташқарида ҳам шуҳрат қозонган. Унинг иштирокидаги кўплаб драмалар нуфузли мукофотларга сазовор бўлган. Юлдузнинг таржимайи ҳоли, шахсий ҳаёти ва карьерасидаги ютуқлари ҳақида маълумот берамиз.

    Таржимайи ҳоли ва шахсий ҳаёти

    Актриса 1981 йил 22 ноябрда туғилган. Аммо унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасида бошқа сана — 1982 йил 26 февраль кўрсатилган. Чунки Сон туғилганда шифокорлар унинг тирик қолмаслигига ишончлари комил бўлган. Бироқ уч ойлик даволанишда сўнг қизалоқ тузалиб кетади. Шундан кейингина ота-онаси янги туғилган чақалоқни рўйхатга олишади.

    Шуҳрат сари йўл

    Сон Хе Гёнинг отаси ва онаси у ҳали ёшлигида ажрашишган. Онаси қизи билан Сеулга келиб, Каннам туманига жойлашади. 1980 йилларда бу ерга кўплаб нуфузли мактаблар кўчиб ўтганди. Сонг Хе Гё улардан бири — Эwҳа қизлар ўрта мактабига қабул қилинади.

    Tatler Аsia нашрига кўра, у болалигида фигурали учувчи бўлишни орзу қилган, ҳатто мазкур спорт билан шуғулланишни бошлаган. 1996 йилда 14 ёшли Сон танловда ғолиб чиққач, мактаб формаси моделига айланганида ҳаммаси ўзгариб кетади. У эътиборга тушади ва “Биринчи севги” (1996-1997) драмасида кичик рол ўйнашга таклиф қилинади. Шундан кейин бошқа фильмларда ҳам иштирок этади, шу билан бирга Сон Хе Гё Сежонг университетида ўқишни давом эттириб, кино санъати бўйича диплом олади.

    Шахсий ҳаёти

    Машҳур кореялик актрисанинг шахсий ҳаёти ва турмуш ўртоғи кимлиги ҳар доим мухлислар ва журналистларда қизиқиш уйғотади. South China Morning Post Сон Хе Гёнинг муносабатлари бўлган деб тахмин қилинган эркакларни санаб ўтган. Аммо актриса фақат учта эркак билан бўлган муносабатларини расман тасдиқлаган. Булар:

    Ли Бён Хон. Сон ва Ли учрашиб юрганларини очиқ тан олишади. 11 йиллик ёш фарқи ва Лининг оғир феъл-атворига қарамай, муносабатлар 2003 йилдан 2004 йилгача давом этган.

    Хён Бин. Расмий равишда тасдиқланган Сон ва Хён ўртасидаги яқин муносабатлар 2008 йилдан 2011 йилгача давом этган. Хён армияга чақирилгандан кейин ҳаммаси тугаган.

    Сон Чжун Ки. 2016 йилда у Сон Хе Гё билан учрашиб юради. Жуфтлик бир йил давомида муносабатларни яширган бўлса-да, дабдабали тўй қилиб мухлисларни ҳайратда қолдиради. Аммо мазкур никоҳ икки йилдан камроқ давом этади, 2019 йилда эр-хотин ажрашганликларини эълон қилишади. Ўшанда кўплаб ОАВлар ажралиш сабабини характерлардаги фарқ деб атаганини ёзган эди.

    2023 йил бошидан бери Сон Хе Гё идол ва актёр Ча Ин У билан учрашаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. Бу тахминга YouTube'да эълон қилинган шубҳали видео сабаб бўлган. Аммо КDramaStars ва КBIZoom бу миш-мишларни рад этган.

    Карьераси

    Ўйнаган роллари актрисага оламшумул шуҳрат ва кўплаб мукофотларни олиб келган. Соннинг энг яхши картиналари орасида Жон Вунинг “Тажовуз” (2014) тарихий мелодрамаси ҳам бор. Бу фильм бешта мукофотга сазовор бўлган, шу жумладан Hong Kong Film Awards'га ҳам. Сооmpi нашрининг ёзишича, мазкур фильм Хитойда касса йиғимлари бўйича етакчига айланган.

    Сон Хе Гё қайси фильмларда суратга тушган?

    Соомпи нашри Сон Хе Гё иштирок этган билан энг яхши сериалларни санаб ўтади. Улар қаторига қуйидаги лойиҳалар киради:

    “Куз эртаги” (2000). Сон Хе Гё бу дорамада Юн Ин Со ролини ўйнайди, у асраб олинган қиз эканини билиб қолади. У ҳақиқий онасининг олдига қайтиш учун ўгай акаси Юн Чжун Со (Сон Син Хон)дан ажралишига тўғри келади. Йиллар ўтгач, улар учрашишади ва бир-бирларини севиб қолишади.

    “Меҳмонхона” (2001). Сериалда Сеулдаги меҳмонхона ҳақида ҳикоя қилинади, бош директор ўлимидан кейин унинг беваси мазкур меҳмонхонани сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Сон Хе Гё меҳмонхонани эгаллашга уринаётган Ким Бокманнинг (Хан Жин Хи) қизи Ким Юн Хи ролини ўйнайди.

    “Ва-банк” (2003). Профессионал қиморбоз Ким Ин Ха (Ли Бен Хон) Мин Су Енга (Сон Хе Гё) ошиқ бўлиб қолади. У Мин Су Ен отасининг ўлимида айбдор бўлган жиноятчини ўлдирганидан кейин қамоққа тушади. Етти йилдан кейин тақдир уларга қайта бирга бўлиш имкониятини беради.

    “Тўлиқ уй” (2004). Сон Хе Гё ва Чон Жи Хун турли характердаги ёшларни ўйнайди. Улар ўзлари истамаган ҳолда бир том остида яшашга мажбур бўлишади. Аста-секин нафрат ҳақиқий муҳаббатга айланади.

    “Бу қишда шамол эсади” (2013). Ёмон йигит О Су (Чо Ин Сон) кўзи ожиз қиз О Ёнга (Сон Хе Гё) ошиқ бўлиб қолиши ҳақидаги романтик драма. Гарчи улар бир-биридан жуда фарқ қилса-да, бир-бирига бўлган кучли эҳтиёж қаҳрамонларни муҳаббат сари етаклайди.

    “Қуёш авлодлари” (2016). Бу армия капитани (Сон Чжун KИана) ва шифокор (Сон Хе Гё) ўртасида юзага келган севги ҳикоясидир.

    Ҳозиргача Сон Хе Гё 26 та сериал ва 11 та фильмда рол ўйнаган. У еттита телекўрсатувда иштирок этган ва учта мусиқий клипда суратга тушган.

    Ҳозирда нималар билан банд?

    Сон Хе Гё фаол рол ўйнашда давом этмоқда. Деярли ҳар йили унинг иштирокида янги дорама чиқади. Актрисанинг энг янги лойиҳалари орасида иккита сериални эслатиб ўтиш керак:

    “Энди хайрлашамиз” (2021-2022). Сон Хе Гё шуҳратпараст дизайнер Ха Ён Ин ролини ўйнайди. У брендни дунёга танитмоқчи ва фақат иш ҳақида ўйлайди. Чан Ки Ёнг машҳур фотограф Юн Чже Гук ролини ижро этади. Улар ўртасида пайдо бўлган севги-муҳаббат оғир ажралиш билан тугайди, аммо тақдир ҳамма нарсани ўзгартириш имкониятини беради.

    “Шон-шараф” сериали 2022 йилда Netflix'да чиқди ва Сон Хе Гёнинг энг яхши лойиҳаларидан бирига айланди. У юқори мактабда шафқатсиз зўравонликка учраган Дон Ин ролини ўйнайди. Вояга етган аёл қасос олишни истайди.

    Ушбу икки лойиҳа юлдуз карьерасидаги охиргиси эмас албатта. Сон Хе Гё корейс киносининг жонли афсонасига айланди. Унинг ҳар бир қадамини миллионлаб мухлислар кузатиб боради. Улар юлдуз иштирокидаги дорама ва фильмларни сабрсизлик билан кутишади.

    4 феврал, 09:43   Изоҳ (0)   14073
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #корейс сериаллари#дорама

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қалбим чечаги» 23 ёшда: Сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди? (фото)

    07.09.2020, 16:46

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи корейс сериали «Қиш сонатаси» актёрлари 18 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    10.09.2020, 16:23

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи Жанубий Корея тарихий сериаллари 

    26.04.2024, 18:20

    Кинотавсия: Юрагингиз тубидаги энг нозик ҳисларни уйғотиб юборадиган корейс сериаллари

    12.06.2024, 09:37

    Бир ўтиришда томоша қиласиз: биринчи дақиқаларданоқ экран қаршисига михлаб қўядиган корейс сериаллари

    20.06.2024, 14:29

    Драмалар даврини бошлаб берган энг яхши корейс сериаллари 

    10.08.2024, 10:50

    Фақат “Калмар ўйини эмас”: қизиқарли сюжетга бой энг яхши корейс сериаллари

    23.08.2024, 13:13

    Экран қаршисига михлаб қўядиган корейс детектив сериаллари

    21.09.2024, 13:55

    Романтика мавсуми: фантастика жанридаги энг яхши корейс сериаллари

    24.09.2024, 16:03

    Фильм сўнгигача киприк қоқмай томоша қилинадиган корейс сериаллари (трейлер) 

    15.10.2024, 19:10

    Анча вақт таъсиридан чиқиб кета олмайсиз: Энг қўрқинчли корейс сериаллари

    22.10.2024, 17:05

    Netflix томонидан тақдим этилган энг яхши 5 та корейс сериали (трейлер) 

    28.10.2024, 18:40

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Ҳамма нарсадан чарчаганлар учун: ҳаётга ва ишга иштиёқ уйғотадиган корейс сериаллари

    21.11.2024, 09:55

    Корейс сериаллари юлдузлари битта қисм учун қанча гонорар олади?

    22.11.2024, 14:52

    Янги йил кайфиятини яратишга ёрдам берадиган корейс сериаллари

    28.12.2024, 11:52

    Рамёнга бўлган муҳаббат ва Netflix’даги машҳурлик: қандай қилиб корейс сериаллари бутун дунёга таъсир ўтказмоқда?

    11 январ, 09:49

    Фақат “Калмар ўйини” эмас: Жанубий Кореянинг энг яхши 7 та сериали

    17 январ, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.