• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Иложсизликдан бир ой тошбақа шўрва ичганман”. 12 та операцияни бошдан кечирган актриса Одина Тўхтасинова 37 ёшда (фото)

    “Севги”, “Шукрона” ва “Сенсиз” номли сериаллар билан томошабинлар эътиборига тушган актриса Одина Тўхтасинова 26 февраль куни 37 ёшни қарши олди. Одина асли касби ҳамширалик бўлишига қарамай, ўзини корейс тилидан таржимонликда ҳам синаб кўрган. Ҳозирда эса у актриса ва инстаблогер сифатида фаолият юритмоқда. 

     “Болаликдан тадбиркорликни бошлаганман”

    Фото: Instagram

    — Оилада тўнғич фарзандман. Синглим ва укам ҳам бор. Онам педагог, дадам эса транспорт соҳаси бўйича таҳсил олган. Бешариқда кўп яшамаганмиз, болалигимнинг асосий йиллари Тошкентда ўтган. Ҳовлимиз катта бўлгани учун онам иккимиз маккажўхори экардик. Уларни ўзим пишириб, маҳалла бошида “дом”да яшайдиган рус миллатига мансуб кишиларга сотиб келардим. Тадбиркорликка қизиқишим жуда юқори бўлган. Шу боис ҳам улғайиб, кийим-кечак бизнесига ҳам қизиқиб қолгандим. Афсуски, карантин билан боғлиқ муаммолар сабаб бу соҳадан кетишга мажбур бўлдим, дейди актриса.

    “Ҳамшираликни эплай олмадим”

    Фото: Instagram

    — Оиламизга санъат бегона, аммо бувим раҳматли болалигимдан актриса бўлишимни орзу қилган. Чунки мактаб чоғларида санъатга жуда қизиқардим. Аммо ота-онам санъаткор бўлишимни исташмади. Шу боис мактабни тамомлаб, ҳамширалик бўйича таҳсил олдим. Аммо мутахассислигим бўйича фаолият юритолмадим. Коллежни тамомлагач, бир муддат касалхонада ишлаганман. Оғир аҳволдаги беморларни кўриб, руҳан қийналдим. Шундан сўнг тиббиёт соҳасида ишлолмаслигимни англаб етдим, дейди актриса.

    “Касаллик мени тил ўрганишга ундади”

    Фото: Instagram

    — Эрта турмушга чиққанман, аммо бундан ҳеч қачон афсусланмайман. Ҳозир 16 ёш ўғилларим бор десам кўпчилик ишонмайди. Биринчи ўғлимни дунёга келтирганимдан сўнг менда ўсимта борлиги аниқланди. Биринчи марта бу ҳақда эшитганимда шокка тушганман. Биринчи операцияни ҳеч қандай наркозларсиз амалга оширишган. Бунинг сабабини сўрасам “Ўсимтани тириклайин олишимиз керак, уни ўстириб кўрамиз”, дейишган. У оғриқни сўз билан тасвирлаб беролмайман. Кетма-кет 11 марта операция бўлганман, охири кимётерапия олишим кераклигини айтишган. Кимётерапия ўсимтани қуритгани билан бошқа органларга жиддий шикаст етказади. Шу боис рози бўлмаганман. Хорижда даволаниш истаги пайдо бўлган. Ундан аввал ҳам корейс тилига қизиқардим, касаллик мени тилни янада яхши ўрганишимга сабаб бўлди. Таваккал қилиб, клиника билан 18 минг АҚШ долларига шартнома тузиб, Жанубий Кореяга кетганман. Аммо пулим озлиги сабаб операциядан бир муддат аввал ишлашимга ҳам тўғри келган. Энг қизиғи, корейс шифокорлари текшириб менда бесамар операция ўтказилганини айтган. У ердаги даволанишларим самара берган. Тилни билганим қўл келган, қўшимчасига тажриба ҳам орттириб келганман, дейди актриса.

    “Таржимонлик соҳасидан актрисаликка”

    Фото: Instagram

    — Жамиятда ўз ўрнимни топиш учун жиддий интилганман. Икки йил давомида корейс тилини мукаммал ўрганиб, таржимонлик фаолиятимни бошладим. Турли хориж фирмаларида таржимон бўлиб ишладим, аммо болаликдаги санъатга бўлган иштиёқим сўнмади. У пайтлари ёш бўлганманми, билмадим, TikTok платформасига видеолар олиб жойлардим. Мен борадиган стилист “Сизда қобилият бор, актриса бўлишингиз керак”, деб кўп гапирарди. Тасодифни қарангки, сериалларда суратга тушадиган актриса ҳам унинг мижози экан. Ўша актриса сабаб бўлиб, кастингларда иштирок этиб турдим. Илк ролимни Даврон Умаров режиссёрлигидаги “Жанговар қайнона” фильмида ижро этганман, ундан кейин “Қадам” сериалида суратга тушдим. Гарчи ролларим у қадар катта бўлмаса-да, ўзим учун жуда қадрли, дейди актриса.

    “Севги” сериали ва режиссёр билан муносабати

    Фото: Instagram

    — Режиссёр Дурдона Тўлаганова билан танишишимга Зарнигор Ғаниева сабабчи бўлган. Ўша пайтда Дурдона опа “Журналист” сериалини суратга олаётганди. Зарнигор опа “Кичик эпизод рол бор, ўйнаб бероласизми?” деган. Табиийки, таклифни жон деб қабул қилганман ва кичик ролим “Севги” сериалига таклиф этилишимга сабаб бўлган. Ундан кейин “Шукрона” сериалида асосий ролни ишониб топширишди. Ростини айтсам, илгари рол ўйнашни чиройли кийиниб, кадр олдида туриш деб тушунган эканман. Марям роли орқали унинг нақадар қийинлигини англадим, дейди актриса.

    “Саратонни енголдим”

    Фото: Instagram

    — Уйдагиларга касаллигимни айтсам “Бу рак бўлиб қолди”, деб аза очиб юборишади, менга раҳмлари келади, деб айтмаганман. Ўн бир маротаба операция бўлгандан кейин чарчадим. Ҳар сафар келаман, хўрозни сўйгандек сўйишади, яна жўнатиб юборишади. Операция қилдираман, яна уйга кетаман. Бу нарса ўн бир маротаба такрорланди. Наркоздан чиқар-чиқмас лимон билан қатиқ оламан, лимонни шундоқлигича шимаман ва “болаларимга қарашим керак, овқат қилишим керак”, деб уйга кетаман. Докторлар эса “қозон тепасига борма, қуёшга чиқма” дейишарди.

    Фото: Instagram

    “Бола туғсанг ўзи сўрилиб кетади”, дейишгани учун иккинчи фарзандимни дунёга келтиргандим. Ўша сўзларни эшитиб йиғлаб, Азиза опамни олдига бордим. Уларга шифокорлар айтганидек “иккинчи томонга ҳам ўтади, тепага чиқиб кетибди”, деб айтдим.

    Азиза опа эса “мен сенга ҳужжатларда ёрдам бераман, чет элда текширтириб кўр”, деди. Кейин чет элда текширтирсам, мендан катта пул ва вақт сўрашди. Маълум бўлишича, бизнинг шифокорлар қайта-қайта кесавериб, аъзо ичини ҳам чандиқ қилиб ташлабди. Хатонинг устига хато бўлаверган экан.

    Фото: Instagram

    Кореяда операциям учун ишлаб, пул йиғдим. Онам 3 ёки 4 маротаба операция бўлганимни билади, холос, бошқаларини билмайди. Кореяда ҳам операция куним аниқланган, аммо буни ҳеч ким билмайди. Ҳеч кимга айтолмайман. Қўрқмасдан 7-8 соатлик операцияга кирганман.

    Нимадирлар улашди, “наркозлар берамиз”, дейишди, “киндигингни кесамиз”, дейишди. Операциядан чиқсам, пул фақат операцияга етибди. Беш-олти кун ётишга етмади. Пулим фақат бир кунимга етди. У пайтда эса мен фақат ухлаганман. Эртаси куни эса касалхонада ётолмай уйимга чиқиб кетдим. Энди оғриқни айтмай қўяқолай. Олдимда ҳеч ким йўқ, менга қарайдиган бир меҳрибон йўқ. Оғриқдан дод деб нафас ололмайман. Уйда ҳамма нарсани туртиб ташлайман, бутун танам кесиб ташланган. Яна олдимда ҳеч ким йўқ. Унинг устига онам интернетдан қўнғироқ қилаверадилар. Кўнгиллари сезган шекилли. Онам чидолмай “мен ҳозир сени қидирувга бераман, элчихонага бораман”, дедилар. Кейин Imo’дан қўнғироқни кўтардим. Онам эса “дод дедилар, мени Кореяга олиб кет, чидолмайман”, дедилар. “Она виза қилолмайсиз, келолмайсиз”, дедим. “Унда бу ёққа кел дедилар”. “Мен юролмайман”, деб нафас ололмайдиган даражада оғриқни ҳис қилдим.

    Фото: Instagram

    “Кореяда бир ой тошбақа шўрва ичсанг, яхши бўлиб кетасан”, дейишди. Докторга пулим йўқлиги учун, денгиз бўйида бир ой яшаб тошбақа шўрва ичдим. У кучли нарса бўлганига қон босимим кўтарилиб кетди, бош оғриғимга эса чидолмайман, сувнинг бўйига чиқиб “дод, дод” деб йиғлардим. Кейин барибир докторга бордим, тошбақа таъсир қилмабди. Шундан кейин яна бир кичик операция қилдирдим ва ҳозир яхшиман, дейди актриса.

    Оиласи ва фарзандлари ҳақида

    Фото: Instagram

    — “Турмушга чиққанмисиз? Биз сизни оила қуриш остонасидаги қиз деб ўйлагандик?” деган гапларни кўп эшитаман. Эрта оила қурганим боис ўғилларим анча улғайиб қолган. Катта ўғлим Амирхон 16 ёшда, Темурхон эса 15 ёш. Турмуш ўртоғим оилавий расмларни ижтимоий тармоқларга жойлашимни унчалик ёқтирмайди. Улар санъатни тушунгани билан жаҳллари чиқадиган вазиятлар ҳам бўлиб туради. Чунки охирги пайтларда “Шукрона” сериалининг сёмка жараёнлари 13-14 соат давом этяпти. Аммо навбати билан ўғилларим мен билан бирга сёмка жараёнларида иштирок этишади, дейди актриса.

    “Асосий касбимни давом эттираман”

    Фото: Instagram

    — Албатта, асосий касбимни давом эттираман. Аммо санъатга ҳам шунчаки ҳобби деб қараш ниятим йўқ. Ҳозир ҳам таржимонлик билан шуғулланаман. Ҳар куни сёмка йўқ, шу боис икки эшкакни бирдек бошқаришга ҳаракат қиляпман, дейди актриса.

     

    26 феврал, 15:49   Изоҳ (0)   38101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Одина Тўхтасинова#актриса#Зара Ғаниева#саратон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Озода Нурсаидованинг синглисига қимматбаҳо совғаси, КИА харид қилган Зебо Раҳимова, муҳим санани унутган Шаҳзода Муҳаммедова

    16.04.2023, 22:30

    Instagram: Наргиза Салмонова она бўлди, фарзанд кутаётган Ирода Исмоилова, унвон ололмаётганидан нолиган Каниза

    27.05.2023, 22:30

    Баҳром Назаров, Раъно Шодиева ва санъат учун асл касбидан воз кечган бошқа машҳурлар (фото)

    13.07.2023, 14:46

    Instagram: Муниса Ризаеванинг ҳиндча тўйидан репортаж, қизига қимматбаҳо машина совға қилган Дилфуза Исмоилова, Алишер Узоқовни умрага жўнатаётган Liil Хurramov

    01.09.2023, 22:33

    Instagram: “Митти вайн”чи Улуғбекка аталган сюрприз, Рустам Саъдуллаев ўғлини уйлантирди, Нилуфар Усмонова энди боғбон

    11.09.2023, 22:15

    Instagram: Хотинидан қўрқадиган Муҳаммадисо Абдулхаиров, туғуруқхонадан чиққан Юлдуз Турдиева, “Қурилиш Усмон”да рол ўйнаган Жавоҳир Зокиров  

    17.01.2024, 22:15

    Саратон касаллигини енгиб ўтган, ҳамшираликни эплолмаган ва тасодифан актрисага айланган Одина Тўхтасинова 36 ёшда (фото, видео)

    05.03.2024, 13:30

    Instagram: Озода Нурсаидова Жаҳонгир Отажоновни судга бермоқчи, метрода қўшиқ куйлаган Жасур Умиров ва Нилуфар Усмоновага уюштирилган сюрприз  

    07.04.2024, 09:35

    Instagram: ЙПХ ходимларига атаб қўшиқ куйлаган Дилфуза Исмоилова, “Тангалик болалар”даги Зокир топилди, Жаҳонгир Отажонов аёл хонандаларга мурожаат йўллади

    15.08.2024, 11:53

    “Ҳаётнинг нақадар қийматли эканлигини англадим”. Саратонни енгган ўзбек актрисалари (фото)

    26.08.2024, 16:52

    Instagram: Шаҳзод Султонов уйланмоқда, Муҳаббат Қурбонова ва Мавлуда Ҳикматова янги машинали бўлди

    10.10.2024, 10:32

    Ўлик ташиган ва чой сотган: Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари машҳур бўлишидан аввал қайси соҳада фаолият юритган?

    2 январ, 17:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.