• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бозор ва савия. Босма ОАВлари жиддий имтиҳондан қандай ўтди?

    Бундан 10-15 йил олдин, ҳали интернет у қадар оммалашиб улгурмаган даврда медиа маконда телевидение ва радио билан бир қаторда газета-журналлар ҳукмрон эди. Аммо ҳозир вазият ўзгача. Бир неча юз минг, ҳатто миллион нусхада чиққан нашрларнинг бугунги адади 5-10 мингдан ортмайди.

    Бу газета-журналларнинг умри тугади, дегани эмас. Ишни тўғри йўлга қўя олган нашрлар ўз интернет-сайтларини ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ривожлантириш орқали олдингиданда кўпроқ ўқувчига ва даромадга эга бўлмоқда. Лекин бу гап бизнинг юртимиздаги эмас, балки хориждаги газета-журналларга тааллуқли.

    “Дарё” Ўзбекистондаги айрим босма нашрларнинг веб-сайтлари ва саҳифалари қандай ишлаётгани, уларни оммалаштириш учун қандай чоралар кўриш лозимлиги, пулли обунани йўлга қўйиш ҳамда даромадни ошириш мавзусида бир қатор мутахассисларнинг фикрларини ўрганди.

    Назира Қурбон, ЎзЖОКУ кафедра мудири, профессор:

    Фото: “Дарё”

    — Бир нечтасини истисно қилганда, газеталаримизнинг асосий қисмида ўзгаришлар деярли кўзга кўринмайди. Ўқувчининг эътиборини тортадиган материаллар жуда кам. Ҳали ҳам “кириш, асосий қисм, хулоса” каби қотиб қолган услубда ёзилган мақолалар кўплаб учрайди. Мен бу борада учта асосий муаммони санаб ўтган бўлар эдим.

    • Медиаконтентни яхшилаш (мавзуни танлаш, ёзиш услуби, ўқувчининг қизиқишини ҳисобга олиш);

    • Техник тайёргарлик (журналист ёзган мақолани қўшимча визуал эффектлар билан бойитиши, суратлар билан тўлдириши, мавзуга доир манбаларга ҳаволалар бериш, дизайнни яхшилаши);

    • Замон билан мослашиш (аудиториянинг қизиқишларини чуқур ўрганиш, социологик тадқиқотлар, сўровномалар ўтказиш ва шундан келиб чиқиб контентни шакллантириш).

    Беруний Алимов, “Янги медиа таълим маркази” ННТ директори, филология фанлари доктори:

    Фото: “Дарё”

    — “Нью-Ёрк таймс” газетаси ўтган йилнинг сўнгги чорагида қўшимча 300 мингта обуначига эга бўлгани хабар қилинди. Улар газетанинг онлайн версияси, иловалари, ўйинлари ва ҳоказо маҳсулотларига обунани расмийлаштирган. Натижада даромади бир неча юз миллион долларга кўпайган.

    Бугун Ғарбдаги биронта газета фақат ахборот тарқатиш билан чекланмайди. Балки турли анжуманлар, тадбирлар ташкил этиб, маълум бир муаммога ечим изланади ёки сайтларда обуначиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда, таом тайёрлаш, онлайн-ўйинлар, маслаҳат-тавсиялар саҳифалари таклиф этилади.

    Ўзбекистондаги босма нашрлар ҳам ўз сайтларида пуллик обунани йўлга қўйишлари лозим. Ва шунга яраша ўқувчига қизиқарли бўлган, унга фойда берадиган контентни тақдим этишлари керак. Ўқувчилар эса сифатли ахборот учун пул тўлашдан оғринмасликлари керак. Ичадиган сувимизга пул тўлаймиз-у, нега ахборотга пул тўламаймиз? Қизиқарли контент хоҳласак, журналистларни обуна орқали қўллаб-қувватлашимиз лозим.

    Носиржон Тошматов, “Муштум” журнали бош муҳаррири:

    Фото: “Дарё”

    — Telegram саҳифамизда 43 мингга яқин обуначимиз бор. Обунани пуллик қилиш учун уларнинг сонини ҳеч бўлмаганда 100 мингга етказиш керак. Бугунги ўқувчи шов-шувга ўч. YouTube каналимизда жамият учун долзарб бўлиб турган муаммога оид таҳлилий-танқидий репортаж берсак қанча томошабин кўради-ю, “фалончи пистончини зўрлабди” қабилидаги видеони қанча одам кўради?

    Ер билан осмонча фарқи бор. Истайсизми-йўқми, томошабиннинг ортидан эргашасиз. Аммо бу савияли материаллар тайёрламаяпмиз дегани эмас. “Ким олади-ё, шугинани-ё” танловини эълон қилганмиз. 70-80 нафар муаллиф ҳажвий шеърлари, карикатуралари, фелетонлари билан иштирок этяпти. Йил якунигача яна қанча қизиқарли материаллар берилади, қалами ўткир муаллифлар кашф этилади. Бу адабиёт тарғиботига қўшаётган ҳиссамиз, деб ўйлайман.

    Салим Дониёров, “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари бош муҳаррири:

    Фото: “Дарё”

    — Telegramъда 170 минг, Instagramъда 60 мингдан зиёд ўқувчимиз бор. Лекин бу 37 миллион аҳолига эга Ўзбекистон учун етарли эмас, деб ҳисоблаймиз. Бизнинг сайтимиз ишончли манба сифатида хорижда ҳам эътироф этилади. Кўпгина ўқувчилар ахборотларнинг ҳаққонийлигини текшириш учун сайтимизга мурожаат этиши шундан.

    Биз ҳатто реклама берувчилар билан ишлаганда ҳам маълумотларнинг тўғрилигини текшириб оламиз. Бу нафақат обуначилар сонининг ортишига, балки биздан иқтибос олишларнинг кўпайишига хизмат қилмоқда. Иқтибослар асосан таҳлилий мақолаларимиздан олинади.

    Демак, сабри етиб, катта ҳажмдаги таҳлилий мақолаларни ўқийдиган ўқувчилар ҳалиям бор. Тадқиқотларимизга кўра, улар умумий ўқувчилар сонининг 14 фоизини ташкил этади. Албатта, чет эл нашрларининг тажрибасини ўрганиб боряпмиз, фойдали тарафларини оламиз.

    7 март, 14:23   Изоҳ (0)   2192
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ОАВ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ҲАМАС Ғазо секторини Фаластин маъмуриятига топширишга тайёрлигини билдирди — ОАВ

    17 феврал, 09:15

    Туркиялик актёр Ўзжан Дениз инфарктни бошидан кечирди

    18 феврал, 09:50

    Кремль Трампга Россия нефти ва Арктикага киришни таклиф қилди — ОАВ

    18 феврал, 20:50

    Ангрен кўмир кони захираси 1 млрд тоннадан ортиқ экани маълум бўлди

    19 феврал, 16:55

    Маош 2,5 минг доллар: Hyundai компанияси ўзбекистонликларни ишга олади 

    19 феврал, 19:50

    Сирли сабаб: Нима учун Лионель Месси бегона аёллар билан суратга тушаётганида уларга умуман тегинмайди?

    20 феврал, 13:35

    Ойлик 26 млн сўмгача: қашқадарёликлар Россияга ишга юборилади 

    20 феврал, 23:22

    “АҚШ Украинага ёрдам учун ажратилган маблағларни қайтармоқчи” — Трамп 

    23 феврал, 10:00

    Саудия Арабистони клублари Винисиусга 1 млрд евро тўламоқчи – ОАВ

    23 феврал, 14:40

    Ямал “Атлетико Мадрид”га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин – ОАВ

    24 феврал, 21:38

    Франция ядро қуролига эга қирувчиларини Германияга жойлаштирмоқчи — ОАВ

    25 феврал, 14:00

    Эндиликда жисмоний шахслар фақат ўзи ёки яқин қариндоши манфаати учун хайрия йиғиши мумкин бўлади

    25 феврал, 16:08

    АҚШ мослашувчан дипломатия орқали Россия ва Хитойга камроқ босим ўтказади — ОАВ 

    25 феврал, 23:45

    Хонанда Шаҳриёр наркотик модда билан қўлга олингани рад этилди

    26 феврал, 10:13

    Сеск Фабрегас “Манчестер Сити” бош мураббийи бўлиши кутилмоқда — ОАВ

    26 феврал, 18:49

    Наманганда 1,4 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари йўқ қилинди

    27 феврал, 00:10

    АҚШ армияси узоқ масофали гипертовушли қуроллар билан таъминланади — ОАВ

    27 феврал, 18:34

    Макрон Зеленскийни Вашингтонда қабул қилишга АҚШ президентини кўндирди — ОАВ

    27 феврал, 21:50

    АҚШда Тожикистон фуқароси ИШИДни молиялаштиришда гумонланиб ушланди

    28 феврал, 13:25

    Тайванда давлат хизматчилари Хитой фуқаролиги йўқлиги ҳақида қасамёд қилади — ОАВ

    28 феврал, 15:10

    Маош 15 млн сўм: хориждаги ўзбекистонликлар Тошкентга ишга чақирилмоқда 

    28 феврал, 16:26

    “Бавария” Аббосбек Файзуллаевни кузатиб бормоқда – ОАВ

    28 феврал, 22:41

    Владимир Зеленский ва Дональд Трамп учрашуви асабий оҳангда якунланди

    28 феврал, 23:47

    Исроил Трамп маъмурияти билан келишиб, Ғазога ёрдамни тўхтатган — ОАВ

    3 март, 20:55

    Трамп божлари сабабли General Motors акциялари тушиб кетди — ОАВ 

    4 март, 13:40

    Рим папаси тун бўйи ухлаганича ҳали уйғонмади — ОАВ

    4 март, 16:45

    Роналду нега Эрон сафарига бормади? Элчихона расмий баёнот берди

    4 март, 18:41

    Ламин Ямалнинг “Барселона”даги келажагига ойдинлик киритилди

    5 март, 13:26

    Бойлар ҳам йиғлайди: Қийин ҳаётий вазиятларни бошдан кечирган турк актрисалари 

    5 март, 19:35

    Маош 1720 доллар. Samsung ўзбекистонликларни ишга таклиф қилмоқда

    6 март, 22:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими




    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.