• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Макрон Зеленскийни Вашингтонда қабул қилишга АҚШ президентини кўндирди — ОАВ

    АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтонда Владимир Зеленскийни қабул қилишни истамади, бироқ Франция президенти Эммануэл Макрон уни кўндиришга уринишидан кейин ўз қарорини ўзгартирди. Бу ҳақда BFМTV телеканали хабар бермоқда.

    Фото: Reuters
    Зеленский Вашингтонга келмоқчи эди, аммо Трамп маъмурияти ходими “Владимир, самолётни ижарага олишдан маъно йўқ, келманг, барча учрашувлар бекор қилинди, президент Трамп сизни қабул қилмайди”, деди. Бу Киевда ваҳима уйғотди, дейди телеканал журналисти Патрик Сос.

    Шундан сўнг унинг сўзларига кўра, Зеленский Макронга қўнғироқ қилиб, Трампни фикридан қайтаришни сўраган, чунки у Вашингтонда Украина фойдали қазилмалари бўйича келишувни имзолашни кутган. Бундан ташқари, унинг фикрича, ушбу ташриф “кучли рамзий маънога эга бўлиши мумкин эди”.

    Журналист иқтибос келтирган француз дипломатик манбасининг маълумотларига кўра, шундан сўнг Франция президенти Оқ уй раҳбарига қўнғироқ қилиб, Зеленскийни қабул қилишга кўндирган ва унинг учун кафолат берган.

    Жорий йилнинг 26 февраль куни Трамп Зеленский 28 февраль куни Вашингтонга келишини, ташриф доирасида Украина фойдали қазилмалари бўйича битим имзоланишини тасдиқлади. Шу билан бирга Оқ уйнинг исми ошкор этилмаган вакили Reuters агентлигига Вашингтон Зеленскийнинг минераллар бўйича келишувни имзоламасдан ташриф буюришидан маъно кўрмаётганини айтган.

    Зеленскийнинг ўзи аввалроқ келишувга тайёрлигини эълон қилганига қарамай, ҳужжатни имзолашдан бош тортган эди. Унинг қайд этишича, Киевга таклиф қилинган вариантда хавфсизлик кафолатлари мавжуд эмас.

    Украина ерости бойликлари бўйича АҚШ билан келишувга рози бўлди — Financial Times

    Бир кун аввал АҚШ энг қатъий талабларидан воз кечганидан сўнг, Украина у билан фойдали қазилмалари бўйича шартнома тафсилотларини келишиб олган эди. 

    Фото: BBC

    Маълумотларга кўра, АҚШ Украина ресурсларидан олиниши мумкин бўлган 500 миллиард долларлик даромаддан воз кечган. Бироқ, келишувда Киев шартномага розилик бериш эвазига талаб қилган АҚШ хавфсизлик кафолатлари ҳақида гап кетмаган. 

    Киев энди ўз минерал ресурсларини, жумладан, нефть ва газни биргаликда қазиб олиш бўйича келишувни имзолашга тайёр, дейилади хабарда.

    Financial Times танишиб чиққан 2025 йил 24 февралдаги ҳужжатга кўра, келишувда қуйидагилар акс этган:

    • Украинага тегишли фойдали қазилмалар, жумладан нефть, газ ва уларни қазиб олиш билан боғлиқ инфратузилмани келажакда монетизация қилишдан олинган даромадларнинг 50 фоизини ўтказадиган жамғарма ташкил этиш;
    • Ушбу жамғарма маблағлари Украинанинг ўзидаги инвестиция лойиҳаларига йўналтирилади;
    • АҚШнинг жамғармадаги улуши қанча бўлиши ва ресурсларга “биргаликда эгалик қилиш” шартлари ҳали ноаниқ.

    Келишувга аллақачон Украина ҳукумати бюджетини тўлдираётган минерал ресурслар кирмайди, яъни у Украинадаги энг йирик газ ва нефть ишлаб чиқарувчилари бўлган “Нафтогаз” ёки “Укрнафт”нинг жорий фаолиятини қамраб олмайди.

    Украина расмийларининг айтишича, келишув адлия, иқтисодиёт ва ташқи ишлар вазирлари томонидан маъқулланган. Шунингдек, президент Владимир Зеленский яқин ҳафталарда Трамп билан ҳужжат имзолаш маросими учун Оқ уйга ташриф буюриши кутилмоқда.

    Аввалги келишув шартлари

    Дастлабки ҳужжатда АҚШ “100 фоизлик молиявий манфаатини сақлаб қоладиган” реконструкция инвестиция фондини ташкил этиш режалаштирилган эди. Трамп маъмурияти таклиф қилган режага кўра, Украина фойдали қазилмалар, жумладан нефть ва газ қазиб олишдан ҳамда улар билан боғлиқ инфратузилмадан олинадиган даромаднинг 50 фоизини, энг кўпи билан 500 миллиард доллар миқдорида фондга киритиши керак эди. Киевда бу шартлар қабул қилиб бўлмайдиган деб баҳоланди ва улар битимнинг якуний лойиҳасидан чиқариб ташланди.

    Жамғарманинг Украинага сармоя киритиш бўйича мандати Киев интилаётган яна бир ўзгаришдир. Якуний ҳужжатда АҚШ келажакда Украинанинг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаши айтилган.

    Украина расмийларининг қўшимча қилишича, келишув шунчаки “доиравий келишув” бўлган ва жамғарма ташкил этилмагунча ҳеч қандай даромад қўлдан қўлга ўтмайди. Бу эҳтимолий келишмовчиликларни ҳал қилиш учун вақт беради. Ҳал қилинмаган масалалар орасида битим юрисдикциясини мувофиқлаштириш масаласи ҳам бор.

    27 феврал, 21:50   Изоҳ (0)   5517
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Макрон#Трамп#Зеленский

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа ва АҚШда Ғалаба куни қандай нишонланди? (фото)

    09.05.2020, 12:54

    Шавкат Мирзиёев Мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллаган хорижий ҳамкорларга миннатдорлик билдирди

    08.09.2020, 22:21

    Дональд Трамп унутилмас АҚШ президенти эканлигини исботловчи 30 та сурат

    08.11.2020, 19:40

    Сиёсатчилар 2020 йилда нимадан хафа бўлиб, нимадан қувонишди? (фото)

    05.01.2021, 08:56

    Bloomberg: Евроиттифоқ етакчилари Путин билан учрашишдан бош тортди

    25.06.2021, 14:41

    Дунё етакчилари Дональд Трампга қилинган суиқасдни қоралади

    14.07.2024, 16:41

    Европа иттифоқи Украинани АҚШ иштирокисиз молиялаштириш йўлларини муҳокама қилмоқда

    09.11.2024, 12:55

    Трамп қайта сайланишидан кимлар “ютди” ва “мағлуб бўлди”?

    10.11.2024, 20:00

    Эрдўғон Украинадаги урушни музлатишни таклиф қилади — Bloomberg

    18.11.2024, 12:35

    Боррель ЕИнинг айрим мамлакатлари Россия ичкарисига зарба беришга яширинча рухсат этганини маълум қилди 

    19.11.2024, 21:10

    Европа Украинага қўшинлар юборишни муҳокама қилмоқда — Le Monde

    25.11.2024, 14:42

    “АҚШ Россияни Украина бўйича музокаралар ўтказишга кўндириши керак” — Макрон 

    6 январ, 22:30

    Арманиларнинг АҚШ ва Франциядаги “яширин кучи” ёхуд арман лоббисининг сиёсий таъсири

    19 январ, 11:59

    “Украинадаги уруш эртага тугамайди”: Макрон сафарбарликка чақирди

    21 январ, 09:48

    Америкалик журналист Макроннинг рафиқаси эркак бўлиб туғилганини исботлашга ваъда берди 

    23 январ, 23:45

    Лукашенко Украинага Беларусь армиясини тинчликпарвар сифатида юборишни таклиф қилди 

    27 январ, 19:48

    Украинадаги уруш якуни яқинми?

    4 феврал, 14:15

    Миш-миш ёки ҳақиқат: Франция биринчи хоними Брижит Макрон ёшлигида қандай кўринишда бўлган?

    5 феврал, 15:52

    Трамп Гренландияни куч билан тортиб олмоқчи. Дания ҳарбий можарога тайёрми? 

    7 феврал, 17:35

    Макрон Трампни электрошокка қиёслаб, Европани “мушакларни кучайтириш”га чақирди

    14 феврал, 14:02

    Европа давлатлари Украинага қўшин жойлаштириш режаси устида яширинча ишламоқда — ОАВ  

    15 феврал, 18:39

    Макрон Украинага қўшин юборишга қарши чиқди

    19 феврал, 11:05

    Макрон: “30 та давлат Украинага хавфсизлик кафолатини беришга тайёр” 

    25 феврал, 09:05

    АҚШ президенти касалми: Трампнинг қўлида ғалати доғ борлиги аниқланди 

    26 феврал, 19:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.