Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласини олдини олишга қаратилган назорат-рейд тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Оҳангарон туманида ЙПХ инспекторлари томонидан 1987 йилда туғилган ҳайдовчи (У.Б.) бошқарувида бўлган Isuzu юк машинаси текширилган.
Натижада автомобилдаги юклар орасига яширилган ҳолда, қиймати 30 млн сўмлик жами 2 900 дона пиротехника воситалари олиб ўтилаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, Фарғона–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Tracker автомобили Оҳангарон тумани “Чинор” ЙПХ масканида ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилди.

1989 йилда туғилган ҳайдовчи (Б.М.) бошқарувидаги транспорт воситаси текширилганда, автомобиль юкхонасида ноқонуний олиб ўтилаётган 57 600 дона пиротехника воситалари ҳамда 348 қути тамаки маҳсулоти борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Пиротехника воситаларининг муомалага киритилишига қарши кураш
Аввалроқ Тошкентда пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланганди.
Изоҳ (0)