Тошкентда пиротехника воситаларини ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши қамоққа олинди. Бу ҳақда “Дарё”га пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар ИИББ тезкор қидирув хизмати томонидан олиб борилган тезкор тадбирда Олмазор туманида катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний тарқалишига чек қўйилди.
Туманнинг “Замондош” маҳалласида кўп қаватли уй олдидаги автотураргоҳда икки шахсга тегишли, баҳоси 509 миллион сўмдан ортиқ бўлган катта миқдордаги пиротехника воситалари аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ушбу моддадаги жиноятни содир этганлар 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)