“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ 14 июль куни Европанинг етакчи аудиторлик ташкилотларидан бири — Астраиа Cертифиcатион томонидан ўтказилган мустақил аудит натижаларига кўра, ISO 9001:2015 (сифат менежменти тизими) ва ISO 37001:2016 (коррупцияга қарши бошқарув тизими) халқаро стандартларига мувофиқлик сертификатларига эга бўлди.
Audiт давомида компаниянинг бошқарув тизими, мижозлар билан ишлаш тартиби, рискларни бошқариш бўйича амалиётлари ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизими батафсил ўрганилди. Текширув якунлари ушбу йўналишларда жорий этилган амалиётлар халқаро талаблар даражасида эканини тасдиқлади.
Компания вакилларининг сўзларига кўра, ушбу сертификатлар мижозлар, ҳамкорлар ва инвесторлар ишончини оширишга хизмат қилувчи муҳим босқич бўлиб, ташкилотнинг сифат ва ҳалолликка бўлган ёндашувини мустаҳкамлайди.
ISO 9001:2015 Компанияда сифатни бошқаришга тизимли ёндашув жорий этилгани, халқаро стандартларга мос келадиган ички жараёнларнинг шаффофлиги ва самарадорлиги таъминланганини тасдиқлайди. Бу эса Компания хизматларининг доимий такомиллашиб бориши ва мижозлар эҳтиёжларига мос равишда ташкил этилишини кафолатлайди.
ISO 37001:2016 сертификати эса Компанияда коррупцияга қарши сиёсат ишлаб чиқилгани, уни амалда қўллаш ва хатарларни олдини олиш бўйича самарали механизмлар жорий этилганини кўрсатади.
“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ раҳбарияти ва жамоаси халқаро ва миллий стандартларга мос фаолият юритиш орқали ички жараёнларни янада такомиллаштириш, хизматлар сифатини ошириш ва жамоатчилик ишончини мустаҳкамлашда давом этади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)