Ўзбекистонда тижорат банклари орасида биринчи бўлиб “Микрокредитбанк” АТБ мижозларга янада қулай ва тезкор хизматлар тақдим этиш мақсадида инновацион маҳсулот — омонат карталарини амалиётга татбиқ этди.
Эндиликда анъанавий омонат дафтарчалари ўрнини рақамли шаклдаги замонавий омонат картаси эгаллайди.
UZCARD тизими орқали ишлайдиган ушбу карта орқали мижозлар банкка бормасдан, масофадан туриб барча омонат амалиётларини бажариш имкониятига эга бўлишади. “Маврид” мобил иловаси билан интеграция қилинган хизмат орқали фоизлар автоматик ҳисобланади ва мижоз ҳар қандай вақтда фоизларни ечиб олиши мумкин.
Омонат картаси нафақат қулайлик, балки тежамкорликни ҳам таъминлайди: банк ходимлари энди ҳар ой қоғозда фоиз ёзиб бермайди, мижозлар эса дафтарча йўқотиб қўйиш ёки навбатда туриш муаммосидан халос бўлади.
Картанинг афзалликлари:
- Амал қилиш муддати - 5 йил
- Омонатнинг муддати - 2 йилгача
- Энг кам миқдори - 1 000 000 сўм
- Йиллик фоиз ставкаси - 21%
Унутманг, омонат карта бир вақтда фақат битта омонат бўйича расмийлаштирилади ва бунда P2P орқали кирим қилишда хизмат кўрсатилмайди.
Ушбу янгилик мижозларга йўналтирилган хизмат кўрсатиш тамойилининг амалий ифодаси бўлиб, банк хизматларининг самарадорлигини оширади.
МКБАНКдан Омонат карта очинг ва унинг қулайликларини яқинларингизга ҳам тавсия қилинг.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)