Болалар билан поездда ёки самолётда узоқ йўлга отланиш фақатгина қувончли саргузашт эмас, балки эътибор, сабр ва тайёргарлик талаб қиладиган синов ҳамдир. Айниқса, самолётдаги парвоз вақти бола учун стресс бўлиши мумкин: тор жой, нотаниш муҳит ва узоқ давом этувчи парвоз ҳатто энг сокин болани ҳам безовта қилиши мумкин. Аммо умидсизликка тушиш керак эмас, қуйида болани чалғитиш учун осон ва завқли бўлган машғулотга айлантириш мумкин.

1. Янги ўйинчоқлар
Сафардан бир неча кун олдин болага нотаниш бўлган кичик ўйинчоқларни сотиб олиш оддий, лекин жуда самарали усулдир. Бу кичик машина, қўғирчоқ, рангли китобча ёки бошқотирма бўлиши мумкин. Муҳими, буларни бола парвоз бошлангунча кўрмаслиги лозим.
2. Сўз ўйинлари ва викториналар
“Шаҳарлар”, “Тез айтиш”, “Сўзни топ” каби бошқотирма ўйинлар боланинг нутқини ривожлантиради ва вақтни тез ўтказади. Шунингдек, турли мавзуларда (ҳайвонлар, ўсимликлар, мамлакатлар, тарих) саволлар бериб, кичик викторина ҳам уюштириш мумкин.
3. Китоб — энг яхши ҳамроҳ

Самолётга чиқишдан аввал қизиқарли ҳикояларга бой китоблар ёки чиройли суратли асарларни танланг. Бу бола билан бирга дам олиш ва вақтни мароқли ўтказиш имконини беради. Катта ёшдаги болаларга илмий-оммабоп ёки болалар энциклопедияларини олиб бериш мумкин.
4. Импровизация ўйинлари
Ён атрофдаги нарсалардан фойдаланган ҳолда ўйинлар ўйлаб топинг. Масалан, бошқа йўловчиларга қараб, улар қайси касб эгаси бўлиши мумкинлигини тахмин қилинг, ёки бу одамлар қаерга учаётганини тасаввур қилиб, кичик ҳикоялар тўқиб кўринг. Бу болада фантазияни ва кузатувчанликни ривожлантиради.
5. Ижодий машғулотлар
Бўёқ олиб чиқиш ноқулай бўлса-да, рангли қаламлар ва оддий қоғозлардан самолёт ёки поездда бемалол фойдаланиш мумкин. Бундай машғулотлар нафақат тезроқ ўтказади, балки боладаги тасвирий фикрлаш қобилиятини ҳам ривожлантиради.
6. Аудиокитоблар ва подкастлар

Фото: The Day
Агар бола китоб ўқишни ёқтирмаса, унда аудиони танланг. Қизиқарли эртак ёки саргузаштли ҳикояни тинглаш бола тасаввурини ишга солади, луғат бойлигини кенгайтиради ва унга яхши кайфият бахш этади. Севимли ҳикоя ва эртакларни олдиндан юклаб олишни унутманг.
7. Сафар режасини бирга тузинг
Самолётда бўлган вақтни сафарни режалаштиришга сарфланг. Бола қаерларни кўришни исташини сўранг, қизиқарли жойлар рўйхатини бирга тузинг. Бу боланинг саёҳатга бўлган иштиёқини оширади ва унга масъулият ҳиссини сингдиради.
8. Мультфильмли гаджетлар
Энг хавфсиз, аммо вақтинча ечим бу планшетда олдиндан юклаб олинган мультфильмлар. Бола чарчаганда ёки зерикканида улардан бирини қўйиб беринг. Энг асосийси — қулоқчин ва зарядка қурилмасини унутманг.
9. Дам олиш ҳам муҳим

Агар саёҳат тун вақтида ёки узоқ давом этадиган бўлса, боланинг ухлаши муҳим. Чарчаган бола одатда кўпроқ инжиқлик қилади. Унинг севимли ёстиқчаси ёки юмшоқ кийимларини олишни унутманг. Парвоз ёки қўниш пайтида қулоқ оғриғининг олдини олиш учун сўрғич ёки “бутилка”дан фойдаланиш мумкин.
10. Сабр ва меҳрибонлик
Охирги, аммо энг муҳим маслаҳат: сабрли бўлинг. Бола учун саёҳат стресс олиб келади. Шунинг учун фарзандингизни кўпроқ рағбатлантиринг, яхши хулқи учун мақтанг ва кичик совғалар, ўйинлар билан мукофотлаб боринг.
Изоҳ (0)