Эронда Наврўз арафасида нишонланадиган Чаҳаршанбе-Сури байрамида 26 киши ҳалок бўлди, 4360 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Эроннинг Меhr агентлиги хабар берди.
Анъанага асосан байрам пайтида эронликлар кўчаларда гулхан ёқади ва унинг устидан сакраб ўтади. Шунингдек, замонавий урф-одатлар пиротехника воситаларидан фойдаланишни ўз ичига олади.
Эронда байрам кунларида 1,4 мингга яқин тез тиббий ёрдам станциялари шай ҳолатга келтирилган. Биргина Теҳроннинг ўзида бир кунда ёнғин хавфи ҳақида 1,8 минг қўнғироқ келиб тушган, 2 киши ҳалок бўлган. Асосан фуқаролар гулхан устидан сакраш ва пиротехника воситаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида куйган.
2023 йили ушбу байрамлар пайти 700 дан ортиқ одам жароҳатланган ва камида 17 киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)