• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Aндижон

    “Хонада пиротехника воситасини отган, ўқувчилардан бирининг нафсониятига теккан”. Болаларни калтаклаган мактаб директори ҳолат юзасидан изоҳ берди

    Ижтимоий тармоқларда Олтинкўл тумани “Қорақалпоқ” маҳалласида жойлашган 38-умумтаълим мактаб директорининг мактаб ўқувчиларини калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилоят мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси расмий маълумот берди.

    Фото: Видеодан кадр

    “Дарё” мухбири воқеа тафсилотларига аниқлик киритиш мақсадида мактаб директори Манзура Маҳкамова билан боғланди.

    “Шу мактабда 1990 йилдан бери ишлайман. Аввал ўқитувчи, сўнгра мактаб директорининг маънавий масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаганман. 2013 йилдан буён эса мактаб директори вазифасида меҳнат қилиб келяпман.

    Мактабимизда 495 нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларга 43 нафар педагог таълим-тарбия бериб келмоқда. 5-синфдан 8-синфга қадар бўлган синфлар иккинчи, қолган синфлар эса биринчи сменада ўқишади”, дейди директор.

    Мактаб директори воқеа ҳақида сўзлаб, ўқувчи бошқа ўқувчиларга нисбатан зуғум қилиб келишини ва ҳаттоки синфни тутатиб юборганини билдирган.

    “Шу кунга қадар ўқувчиларни ҳаттоки уришмасдим. Агар ишонмасангиз, жамоа ва ота-оналардан сўрашингиз мумкин. Калтак еган ўқувчи 8-синфда ўқийди — дарсларга қатнашмайди, ота-онаси тарбия бермайди, десам ҳам бўлади. Бу бола барча ўқувчиларга зуғум қилиб, нафсониятига тегиб келади.

    Энди ҳолат ҳақида гапирадиган бўлсам, воқеа 30 октябрь куни юз берган. Ўша куни ота-оналардан бири келиб, шу бола фарзандига зуғум қилаётганлигини, бир кун аввал қўлига пиротехника воситасини бериб, мажбурлаб оттирганини, бир ой аввал эса сувга бўктирганини айтиб шикоят қилди. Агар бирор жойига бир нарса бўлса, нима бўларди, деди.

    Ота-онанинг важи ҳақиқатан исботланди. Шунда болалар олдимда эди: бошқаларнинг олдида одам ажратяпти, деган гап бўлмасин деб озгина жазоладим. Лекин унақа қаттиқ урганим йўқ. Агар синчиклаб видеони кўрсангиз, кўзидан бирорта ёш чиққанини кўрмайсиз”, дейди Манзура Маҳкамова.

    Таъкидланишича, аслида видео бир соат олинган. Унда ота-оналар ва ўқитувчиларнинг фикрлари ҳам ёзилган. Бироқ фақат директорга оид қисмигина ижтимоий тармоқларда тарқатилган.

    “Аслида видео бир соатли. Уни мактабимизнинг мусиқа фани ўқитувчиси ортимдан туриб, яшириб олган экан. Видеони қирқиб, фақат менга оид жойларини қолдиришган. Ваҳоланки, бу ерда бошқа ўқитувчилар, синф раҳбарлари ва ота-оналар гапиргани ҳам бор эди.

    Мактабдаги барча ўқувчиларни ўз фарзандимдек кўраман. Ўша куни хона шунақанги тутаб кетдики, 4 соат дарс ўтилмади. Пиротехника шундай нарса эканки, битта ёниб ўчадиган эмас, тепага чиқиб, тутайдиган экан. Аввалига хонага кимдир ўт қўйиб юбордимикан деб, қўрқиб кетдим. Учта ўқитувчим ҳидидан заҳарланиб, уч кундан бери мазаси йўқ, нафаси қисяпти”, дейди мактаб директори.

    Манзурахон Маҳкамова суҳбат сўнгида ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб берганини билдириб, уйида фарзандига тарбия бермаётган ота-оналарга ҳам жазо чоралари қўлланилиши лозимлигини қайд этган.

    “Шунча йил ишлаб бунақа ҳолат юз бермаганди. Асли раҳбарликка ҳавасманд эмасман — ўзимга яраша обрў-эътиборим, ҳурматим бор. Шунча йил қандай ишлаганимни халқ билади. Лекин ҳақиқат эгилади, букилади, синмайди. Аммо шундай бўлса-да ўз хоҳишимга кўра, ишдан бўшаш тўғрисида бугун бошқармага ёзиб бердим.

    Ота-оналардан ҳам фарзандларига тўғри тарбия беришларини сўраб қолардим”, дейди Манзура Маҳкамова.

    02.11.2024, 15:45   Изоҳ (1)   15998
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #мактаб#калтакланган#ўқувчи#Андижон

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. generalmajor70@gmail.com / 02.11.2024, 16:28

      Bolani Axloq tuzatish koloniyasiga junatish kerak. Direktorni ishiga tiklash kerak.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда ўқитувчи дарсга кечиккан ўқувчини ариқ суви ичириб жазолади

    17.04.2022, 12:45

    «Синфдош қизлар расмини интернетда тарқатади, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса-да, мактабга машинада келиб-кетади». Андижонда ўқитувчиси томонидан калтакланган ўқув...

    22.04.2022, 10:49

    Сурхондарёда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани бўйича қўшимча маълумот берилди

    27.05.2022, 22:57

    Қашқадарёда мактаб директори ва ўқитувчи ўртасида жанжал содир бўлди (видео)

    17.07.2022, 20:26

    Қашқадарёда яна мактаб директори жанжал кўтаргани айтилмоқда (видео)

    18.07.2022, 08:34

    Намангандаги ўқувчиси синф раҳбари томонидан аёвсиз калтакланган мактаб жамоаси шок ҳолатида. Вилоятда пешқадам саналадиган мактабда ҳали бундай ҳодиса кузатилмага...

    15.10.2022, 19:11

    Самарқандда мактаб директори ўқувчини уриши оқибатида боланинг қулоқ пардаси йиртилди

    18.10.2022, 15:08

    Қашқадарё ИИБ боғчадаги тўполон юзасидан терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди

    12.12.2022, 13:47

    Самарқанддаги мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклаб, синфдан чиқариб юборишига нима сабаб бўлганига аниқлик киритилди

    21.12.2022, 12:42

    Тошкентдаги мактабда ўқувчи йигит синфдошлари томонидан калтакланиши оқибатида операция қилинди 

    11.05.2023, 23:25

    Тошкентдаги мактабда ўқувчи йигит бир неча тенгдошлари томонидан калтакланди 

    14.06.2023, 16:55

    Андижондаги боғчада тарбиячи болани калтаклагани аниқланди

    24.07.2023, 20:01

    Жиноятчиликдан кино оламига: Бахтли тасодиф туфайли Голливудга кириб келган машҳур актёрлар (фото)

    17.08.2023, 17:57

    Бухорода мактаб директорининг ўринбосари калтакланди. Жабрланувчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилгани айтилмоқда

    05.09.2023, 13:17

    “Юз қисмига урган, оқибатда директор ўринбосари йиқилиб тушиб, бош мияси жароҳатланган”. Вобкент ҳокимлиги калтакланган ўқитувчи масаласига аниқлик киритди

    06.09.2023, 11:45

    Қашқадарёдаги мактабда калтакланган ўқувчи воқеаси бошқарма бошлиғи назоратига олинди 

    20.12.2023, 16:52

    Қашқадарёдаги мактабда 15 ёшли йигит тенгқурлари томонидан калтакланди

    06.04.2024, 09:09

    Фарғонада жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқувчининг қариндошлари томонидан калтакланди (видео)

    13.04.2024, 16:00

    Сергелида ўқувчилари қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчини фош қилган оналардан бири босимга учрамоқда (видео)

    18.04.2024, 00:01

    Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди

    18.04.2024, 11:55

    “Бировнинг бўғзини кесган болам эмас”: Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди

    23.04.2024, 12:59

    Шерзод Каримов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

    30.10.2024, 18:40

    Машҳур совет фильмларидаги ҳайвонлар: мазкур жониворлар билан боғлиқ маълумотлар ва қизиқарли воқеалар

    31.10.2024, 10:30

    Электромобиллар аккумуляторлари учун утилизация йиғими, дарсликлар ижараси учун тўлов, давлат идораларига бюджетдан ажратиладиган маблағ: 30 октябрнинг энг муҳим х...

    30.10.2024, 22:50

    Yandex Uzbekistan хайрия ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховатли ноябрь” акциясини бошлайди

    31.10.2024, 15:45

     2024 йилги турк сериаллари: янгиликлар ва машҳур лойиҳаларнинг янги мавсумлари

    01.11.2024, 14:30

    “Мардикорлик қилганимдан уялмайман” — институтдан йиқилган, пулсизлик сабаб хонанда бўлолмаган, ягона ўзбек аёл қизиқчиси Маҳфуза Шербоева 37 ёшда (фото)

    01.11.2024, 10:58

    Парламентга сайланган депутатлар рўйхати эълон қилинди. Унда вазирлар йўқ

    31.10.2024, 17:27

    Шавкат Мирзиёев: “Менинг энг катта ташвишим, мақсадим — ёшлар тарбияси” 

    31.10.2024, 20:53

    Шавкат Мирзиёев Навоийдаги политехникумни бориб кўрди 

    31.10.2024, 21:58

    Алишер Навоий бўйича президент совғаси бериладиган танлов ташкил этилади

    01.11.2024, 15:06

    Қирғизистонда 12 йиллик мактаб таълими жорий этилади

    01.11.2024, 19:04

    Андижонда мактаб директори болаларни калтаклагани айтилмоқда. ММТБ ҳолат ўрганилаётганлигини билдирди

    02.11.2024, 08:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Швейцарияда пластик чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланди

    Дунё | 15 август, 18:05

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Трансфермаркет жароҳат олган футболчилардан “рамзий терма жамоа” тузди

    Спорт | 15 август, 18:00

    Ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар маълум қилинди

    Ўзбекистон | 15 август, 17:40

    Жефф Безоснинг рафиқаси “Жеймс Бонд” фильмида суратга тушиши мумкин

    Кино | 15 август, 17:20

    Покистонда отишма ва мушакбозлик оқибатида 100 дан ортиқ одам жароҳатланди

    Дунё | 15 август, 17:05

    Ёвуз қаҳрамонларни маҳорат билан гавдалантирадиган Голливуд актёрлари (фото)

    Кино | 15 август, 16:45

    Украина қурол-яроғ ортилган Россия кемасига ҳужум қилди

    Дунё | 15 август, 16:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.