Ҳиндистонда коронавирусни юқтирганлар сони 3700 кишидан ошди. Бу сўнгги бир неча ой ичидаги кескин ўсиш ҳисобланади. Бу ҳақда мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш ва оилавий фаровонлик вазирлигига таяниб Hindustan Times хабар берди.

Сўнгги бир кунда 360 дан ортиқ янги юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Мамлакатда бир сутка ичида ковидга чалинган икки киши вафот этган. Қурбонлардан бири 63 ёшли эркак бўлиб, ёндош касалликлари бўлган. Вафот этган 24 ёшли аёлда ҳам бошқа касалликлар кузатилган. Коронавирус юқтиришнинг энг кўп ҳолатлари Керала (1 336) ва Maxarаштра (467) штатларида, шунингдек, Деҳлида (375) қайд этилган.
Ўтган ҳафтада мамлакатда COVID-19 билан касалланганлар сони 257 нафарни ташкил этганди. Шундай қилиб, 10 кун ичида бу кўрсаткич 10 мартадан кўпроққа ошган, дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг аксарияти енгил шаклда кечмоқда. Шунга қарамай, расмийлар фуқароларни ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик чораларини кўришга — одамлар гавжум жойларда ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, қўл ва хоналар гигиенасига риоя қилишга чақирган.
Тарқалаётган ковид вариантлари
Сўнгги пайтларда айрим штатларда Cовид билан касалланиш ҳолатларининг кўпайиши иккита янги вариант — NB.1.8.1 ва LF.7 нинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Ушбу вариантлар аввалги штаммлардан генетик фарқларни кўрсатади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уларни глобал миқёсда ўсиб бораётган тарқалиши ва иммунитет ҳимояларидан қочиш қобилияти туфайли ҳали “Хавотирли вариантлар” тоифасига киритмаган. Ҳозирда юқоридаги ковид турлари “Назорат остидаги вариантлар” тоифасида турибди.
Хавотирланиш асослими?
Ушбу субвариантлар ўзидан олдингиларга қараганда юқумлироқ бўлиб, Хитой, Тайван, Гонконг ва Австралия каби мамлакатларда касалланиш ва касалхонага ётқизиш ҳолатларининг кўпайишига ҳисса қўшган. Уларнинг тез тарқалиши соғлиқни сақлаш идоралари томонидан эҳтиёткорликни, айниқса заиф ва юқори хавфли аҳоли қатламларига тавсиялар беришга олиб келган.
Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини айтган.
Шу йил март ойида коронавируснинг Хитойда аниқланган NB.1.81 штамми баъзи мамлакатлар бўйлаб тарқалаётгани ҳақида маълумотлар бор, лекин COVID-19 нинг янги тўлқини дунёни қамраб олмоқда, деган хабарлар асоссиз, дейди у.
Изоҳ (0)