Ҳиндистон пойтахти Деҳлида жойлашган машҳур Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, одамлар Деҳлининг Низомиддин туманида мусулмон авлиёси мақбарасига жума намози учун келганида бино томи қулаб тушган. Оқибатда олти киши, жумладан 79 ва 35 ёшли икки эркак ҳамда 42, 40 ва 40 ёшли уч аёл ҳалок бўлган. .
Ҳодиса оқибатида камида яна 12 нафар жабрланувчи даволаниш учун шифохонанинг травматология марказига ётқизилган.
Dargoҳ Шариф Патте Шоҳ Низомиддин Шарқ туманидаги Ҳумоюн қабри яқинида жойлашган. Ҳодиса жойидан олинган суратларда очиқ ҳовлини ўраб турган кичик, оҳак рангидаги бино кўринган, бинонинг бир томонидаги томи қулаб тушгани кўзга ташланади.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, тахминан 25-30 йил олдин қурилган бинонинг томи қулаганида бино ичида имом ҳам қўшилган ҳолда 15-20 киши бўлган. Ҳодиса жойи ўраб олинган.
Маълумотига кўра, воқеа жойига фавқулодда хизмат ходимлари етиб келган ва қутқариш ишларини олиб боришган.
Изоҳ (0)