• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мисрда чекловлар кучайтирилди, Беларусда режали тиббий ёрдам тўхтатилди, пандемия қачон тугайди? Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 241,1 миллион кишидан ошди, шуларнинг 4,9 миллиондан кўпи вафот этган. Шунингдек, жаҳонда айни пайтгача 6,656 миллиарддан ортиқ дозада вакциналар қўлланилган.

    Касалланганларнинг умумий сони бўйича АҚШ (45 миллион), Ҳиндистон (34 миллион), Бразилия (21,6 миллион), Буюк Британия (8,5 миллион) ва Россия (7,9 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Брюсселда Pfizer бош қароргоҳи ёнида COVID-паспортларга қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди

    Брюсселда Pfizer бош қароргоҳи ёнида COVID-паспортларга қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди
    Фото: EPA

    ЖССТ дунё пандемиядан чиқадиган вақтни тахмин қилди

    Дунёда коронавирус пандемияси келаси йилдаёқ тугаши мумкин, аммо COVID-19 нинг ўзи ҳеч қаерга кетмайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Европа минтақавий идораси директори Ханс Клюге маълум қилди.

    «Мен оптимистман, фикримча, келаси йили биз пандемиядан чиқамиз, бироқ коронавирус тугамайди. Ва, эҳтимол, биз у билан бирга яшашимизга тўғри келиши мумкин. Бу худди грипп билан ёнма-ён яшашдек гап, биласиз. Гриппга қарши вакциналар бор. Ҳар йили улар янги штаммларга бироз мослаштирилади, одамлар эмланади ва ҳаммаси яхши кечади», — деди Клюге.

    Унинг аниқлик киритишича, дунё аҳолисининг 80-85 фоизи COVID-19 га қарши эмланиши зарур.

    «ЖССТ Европа минтақасининг 53 та давлатидан 35 тасида вакцинация ясси йўналишга чиқиб олди, яъни эмланган одамлар сони бошқа ўсмаяпти», — деди ЖССТ Европа идораси директори.

    Клюгенинг қўшимча қилишича, ЖССТ ким ва қандай сабабга кўра эмланишни хоҳламаётганини тушуниш учун тадқиқот ўтказган.

    «Биз аниқладикки, гап одамлар вакцинацияга қатъиян қаршилигида эмас. Аниқроғи, одамларда саволлар борки, уларга жавоб олишни истайди. Масалан, илгари вакциналар йиллар давомида ишлаб чиқилар эди, бу вакцина эса жуда тез яратилди, у ҳақиқатан ҳам хавфсизми? Ҳа, вакциналар барча текширув жараёнларидан ўтган ва улар хавфсиз», — деди Клюге.

    Мавзуга доир: ЖССТ: COVID-19 га қарши курашда йўлнинг қарийб 60 фоизи босиб ўтилди

    Мисрда коронавирусга қарши чекловлар кучайтирилади

    Мисрда 15 ноябрдан COVID-19 га қарши эмланмаган ёки ҳар ҳафта ПЗР-тест топширмаган офис ишчилари давлат муассасаларида ишлашга қўйилмайди. Бундай қарор мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинди. Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар бундан мустасно.

    Бундан ташқари, 1 декабрдан COVID-19 га қарши эмланганлик ҳақидаги сертификати бўлмаган фуқаролар давлат ташкилотларига киритилмайди. Эмланмаган талабалар эса олий таълим муассасаларидаги машғулотларга қўйилмайди.

    Мамлакатда 7 миллион киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланган бўлса, 13 миллиони битта дозада вакцина олган.

    Мавзуга доир: Шаҳзода Уильям коронавирусга қарши эмланди, Қозоғистонда вакцинадан кейин 4 киши вафот этди, Мисрда карантин узайтирилди. Коронахабарлар

    Беларусда COVID-19 туфайли режали тиббий ёрдам тўхтатилди

    Беларусь Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалхоналарда ва поликлиникаларда режали тиббий ёрдам кўрсатишни вақтинчалик тўхтатди.

    Бунда гап клиник текширувлар, скрининг тадбирлари, реабилитация ёрдами, физиотерапевтик даволаш, режали стоматологик ёрдам ва кундузги бўлимларда даволаш тўхтатилиши ҳақида бормоқда. Вазирлик бундай қарорни «COVID-19 га чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш» билан изоҳлади.

    Беларусь ҳукуматининг расмий маълумотларига кўра, сўнгги бир кеча-кундузда мамлакатда 1956 кишида инфекция аниқланган, вирус тасдиқланган 15 киши вафот этган. Пандемия бошидан буён эса мамлакатда 573 943 киши касалланиб, 4417 киши вафот этган.

    Мавзуга доир: Ёзда коронавирусдан тузалган Лукашенко эмланмасликка қарор қилди

    Шунингдек:
    • Германияда коронавирус чекловлари ноябрь охирида бекор қилиниши мумкин. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан фикрича, «эпидемиологик вазият»ни ноябрь охирида бекор қилиш мумкин. Германиянинг Роберт Кох институти айни пайтда пандемия билан боғлиқ вазиятни «мўътадил» деб баҳоламоқда. Чеклов чоралари мамлакатда 2020 йил 28 мартда киритилган эди.
    • Скандинавияда авиакомпаниялар ниқоб тақишни талаб қилишдан тўхтайди. Norwegian авиакомпанияси 18 октябрдан Норвегия, Швеция ва Дания ўртасидаги рейсларда йўловчилардан ниқоб тақишни талаб қилмайди. Бундай хабарни бошқа бир қатор авиакомпаниялар ҳам эълон қилди. Аммо Скандинавия минтақасидан ташқаридаги йўналишларда аввалгидек ниқоб тақишга тўғри келади.
    • Ҳиндистонда рекорд даражадаги вакцина захиралари бўлишига қарамай, эмлаш кампанияси секинлашди. Мамлакат ҳукумати дозалар ўртасида анча катта — 12 ҳафталик оралиқни ушлайди, ушбу стратегия вакцинация чоғида аҳоли қамровини кенгайтириш имконини берди. Ҳиндистоннинг вояга етган 944 миллион аҳолисининг 74 фоизи битта доза билан, 30 фоизи тўлиқ эмланган.

    19.10.2021, 17:38   Изоҳ (0)   14024
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шимолий Корея сувости кемаси учун мўлжалланган баллистик ракетани синаган бўлиши мумкин

    19.10.2021, 14:16

    Россияда 14 ёшгача бўлган болаларга давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтишга рухсат берилади

    19.10.2021, 12:24

    «Толибон» ўз сафини «ёмон одамлар»дан тозалашни бошлади, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили истеъфога чиқди. Афғонистон янгиликлари

    19.10.2021, 11:39

    Милош Земан Чехия президенти мажбуриятларини бажара олмайди. Унинг ваколатлари бўлиб олиниши мумкин

    19.10.2021, 10:18

    Ҳиндистонда 70 ёшли аёл биринчи фарзандини дунёга келтирди

    19.10.2021, 09:47

    Грузияда коронавируснинг бешинчи тўлқини бошланди, Россияда беш кундан буён рекорд, янги штаммлар пайдо бўлишига таъсир қилувчи омил. Коронахабарлар

    18.10.2021, 16:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.