• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    Элдор Арипов: "Термиз мулоқоти Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга"

     Шу кунларда “Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш” мавзусида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Арипов ўз нутқида анжуманнинг Термиз шаҳрида ўтказилиши рамзий маънога эгалигини қайд этди. 
    — Марказий ва Жанубий Осиё чорраҳасида жойлашган ушбу қадимий шаҳар азалдан минтақаларни боғловчи муҳим марказ бўлиб хизмат қилган, - деди эксперт.

    Шунингдек, Э.Арипов Термиз зардуштийлик, буддавийлик, христианлик ва ислом анъаналари пайдо бўлган ва ривожланган маданиятлараро ҳамда диний мулоқот маркази бўлганини ҳам қўшимча қилди.  Юнон-Бақтрия, Кушон подшоҳликлари ва бошқа қадимий давлатлар ўртасида жойлашган шаҳар Темурийлар даврида тараққий этиб, йирик савдо, ҳунармандчилик ва илм-маърифат масканига айланган. 

    Қолаверса, Ҳиндистон ва Ўрта Осиёни боғловчи қадимий Шимолий савдо йўли ҳам Термиз орқали ўтган.  Бугун шаҳар изчил модернизация қилинмоқда ва Ўзбекистоннинг жанубий дарвозаси сифатидаги мақомини тиклаган ҳолда яна Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги муҳим боғловчи бўғинга айланмоқда. 
    — Термизнинг бой тарихий мероси умумий тараққиёт учун янги стратегик имкониятларни очадиган ҳамкорликнинг ягона маконини барпо этиш учун мустаҳкам замин яратмоқда, — дейди у. 

    Элдор Арипов Термиз мулоқотининг аҳамиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, глобал беқарорлик шароитида барча ўзаро ҳурмат ва тенг ҳуқуқли иштирокка асосланган эркин ва конструктив мулоқот ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этади.  Шу мақсадда 2021 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик.

    Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида юқори даражадаги халқаро анжуман ўтказилди, 2022 йилда эса БМТнинг тегишли резолюцияси қабул қилинди. Бу қадамлар ҳамкорлик ва тарихий алоқаларни тиклашга асосланган янги минтақавий кун тартибига асос солди. 

    — Бугун бунинг учун барча зарур шароитлар мавжуд,— деди Э.Арипов. — Марказий Осиёда Жанубий Осиё билан ҳамкорликни биргаликда чуқурлаштириш учун мустаҳкам ҳамжиҳатлик шаклланган. “CASА-1000”, ТAPI ва Трансафғон йўлаги лойиҳаларининг қўллаб-қувватланиши ҳам бунга исбот бўла олади. Бундан ташқари, СМТИ директори Афғонистон босқичма-босқич трансформация бўлаётгани ва қўшнилар билан тинчлик ва ҳамжиҳатликда яшашга интилаётганини таъкидлади. Мамлакатнинг минтақавий алоқаларга, жумладан, Марказий Осиё билан тўлақонли интеграция бўлишга қизиқиши икки минтақа ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш учун тарихий имконият очмоқда. 

    Элдор Арипов Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳақида гапирар экан, сўнгги йилларда бу борадаги ишлар барқарор ривожланиб бораётгани, иқтисодий кун тартиби ушбу жараёнда муҳим рол ўйнаётганини қайд этди. Ўтган йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми беш миллиард доллардан ошди. Бироқ, унинг сўзларига кўра, ушбу кўрсаткич минтақалар эга бўлган катта салоҳиятга нисбатан паст. 

    Эксперт иқтисодий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш учун савдо амалиётларини янада соддалаштириш, транспорт йўлакларининг кўп вариантли тизимини яратиш ва энергетика инфратузилмасини ривожлантиришни муҳим деб ҳисоблайди. 

    Шу маънода, Трансафғон йўлагини қуриш лойиҳасини тезроқ амалга ошириш стратегик жиҳатдан муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, унинг ҳаётга татбиқ этилиши минтақа мамлакатлар учун Ҳинд океани портларига энг қисқа йўл очиб, Жанубий Осиёни Марказий Осиё, Россия, Хитой ва Европа бозорлари билан боғлайди. 

    Эксперт Термиз мулоқоти минтақаларнинг фаровонлиги йўлидаги ҳамкорлик тамойилларига асосланган, зиддиятлар ва қарама-қаршиликлардан ҳоли муносабатларнинг янги моделини таклиф этишига умид билдирди. 

    Нутқининг якунида СМТИ директори Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий ва Жанубий Осиёнинг тарихий ва цивилизациявий муштараклиги, халқларимиз ва мамлакатларимизнинг умумий манфаатлари биргаликда фаровон келажакни бунёд этишимиз учун мустаҳкам замин яратади. Ўзаро алоқаларни ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамламасдан туриб, бугунги кунда мамлакатларимиз дуч келаётган хавф-хатар ва таҳдидларни енгиб бўлмаслигини чуқур англаш вақти келди.” деган сўзларини келтириб ўтди. 
    Эслатиб ўтамиз, 19-21 май кунлари Термиз шаҳрида “Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш” мавзусида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

    Тадбир СМТИ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

    Форум Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, МДҲ, Америка, Яқин Шарқдан 200 га яқин иштирокчиларни  бир майдонда жамлади. Улар орасида сиёсий-иқтисодий, бизнес доиралар, молия институтлари, халқаро ва минтақвий ташкилотлар вакиллари, шунингдек, таҳлилий ва илмий-тадқиқот марказларининг таниқли экспертлари  бор.

    21 май, 17:03   Изоҳ (0)   4065
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда Чори Аваз ижодига бағишланган адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди

    17 май, 12:39

    “Самарқандим” журналининг илк сони нашрдан чиқди

    14 май, 15:46

    Онлайн маконда тартиб ва аниқлик: “ноқонуний контент” тушунчасини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш вақти келди 

    14 май, 15:38

    “Хотира Нури” — тарих, табиат ва технологиялар уйғунлигидаги янги ёдгорлик маскани

    10 май, 21:49

    Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхонасида “Ўзбек миллий кийимлари куни” мавзусида брифинг ўтказилди

    11 апрел, 15:43

    Ўзбекистон дипломатиясида тарихий воқелик: дунё қонун ижодкорлари Тошкентда жамланмоқда

    6 апрел, 12:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европанинг бешта мамлакати ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    Дунё | 14 август, 19:45

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Россияда шифокорлар бошига 12 сантиметрли мих кирган беморни ҳаётини сақлаб қолишди

    Дунё | 14 август, 19:35

    Якка тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бекор қилинади

    Ўзбекистон | 14 август, 19:25

    “Афросиёб” поезди рельсига бетон ташлаб, қўпорувчилик қилган темирйўлчилар узоқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:12

    Украина дронлар билан Россиянинг Ростов ва Белгород шаҳарларига зарбалар берди

    Дунё | 14 август, 19:10

    Навоийда кўчаларда дрифт қилган “йўл полвони” қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:00

    Анжелина Жоли жосус ролида: “Жаноб Смит ва Смит хоним” режиссёри янги фильм суратга олади

    Кино | 14 август, 18:55

    Мелания Трамп Байденнинг ўғлини судга бериши мумкин

    Дунё | 14 август, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.