Айрим шахсларга нисбатан Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини чеклаш чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 августида чиқарилган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ўзгартиришларга асосан гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи қамоққа олинмаган ҳолда ҳам, давлат ҳудудидан чиқиб кетгач, суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши мумкин бўлганда Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш мумкин бўлади.

Бунда прокурор, терговчи, суриштирувчи давлатдан чиқиш ҳуқуқини чеклаш тўғрисида мажбурлов чорасини қўллаш асосларини баён этган ҳолда илтимоснома қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради.
Илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан 8 соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, ушбу ҳуқуқни вақтинча чеклаш ёки уни рад этиш тўғрисида ажрим беради.
Таъкидлаш жоиз, ажрим устидан 48 соат ичида шикоят берилиши ёхуд протест билдирилиши мумкин.
Изоҳ (0)