Ҳиндистоннинг бортида 227 нафар йўловчиси бўлган Airbus самолёти ҳалокатдан зўрға қутулиб қолди. Бу ҳақда Билд хабар берди.

Самолёт IndiGo авиакомпаниясига тегишли бўлиб, 21 май куни Деҳлидан Сринагар шаҳрига рейсни амалга ошираётган бўлган. Airbus А321 самолёти тахминан 11 километр баландликда кучли бўронга дуч келган. Ҳодиса вақтида самолёт бортида 227 киши бўлган.
Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари ёзишича, йўловчилар ҳодисани “деярли ўлим ёқасидаги тажриба” деб таърифлаган. Одамлар бақирган, ибодат қилган, учувчилар эса фавқулодда вазиятни эълон қилишга мажбур бўлган.
Шикастланишга қарамай, экипаж самолётни Сринагарга эсон-омон қўндиришга муваффақ бўлган. Натижада йўловчилардан ҳеч бири жабрланмаган. Шу билан бирга, бўрон лайнернинг метеорологик ускуналар жойлашган бурун қисмини деярли вайрон қилган. Шикастланишлар жиддий бўлгани сабабли самолёт фойдаланишдан чиқариб юборилган.
IndiGo авиакомпанияси ҳодисани тасдиқлаган. Ҳиндистон фуқаро авиацияси бошқармаси об-ҳаво шароити ўз вақтида ҳисобга олингани ва барча хавфсизлик протоколларига риоя қилинганини аниқлаш учун текширув бошлаган.
Изоҳ (0)