• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Австралияда карантинга риоя қилинишини ҳарбийлар назорат қилади, Италияда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 196 631 596 кишини ташкил қилмоқда. 4 199 002 киши вирус оқибатида вафот этган.

    Касалланиш ҳолатларининг кўплиги бўйича АҚШ (34,7 миллион), Ҳиндистон (31,5 миллион), Бразилия (19,8 миллион), Франция (6,14 миллион) ва Россия (6,13 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи дозасини олиш учун навбатда турган одамлар. Ҳайдаробод, Ҳиндистон

    Коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи дозасини олиш учун навбатда турган одамлар. Ҳайдаробод, Ҳиндистон
    Фото: AP Photo

    Австралиянинг Сидней шаҳрида COVID-19’га чалиниш бўйича суткалик рекордлар фонида карантин режимига риоя қилиниши устидан ҳарбийлар ҳам назорат олиб боради.

    Янги Жанубий Уэльс штати полицияси маълумотларига кўра, 30 июль, жума куни шаҳарга қарийб 300 нафар ҳарбий жойлаштирилади. Австралия мудофаа вазири Питер Даттон айтишича, ҳарбийлар келаси ҳафтадан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат этишда полицияга кўмаклашишни бошлайди.

    Изоляция режими бир ойга узайтирилган Сиднейда 29 июль куни бир кеча-кундузда 239 кишида коронавирус аниқланди, бу пандемия бошидан буён рекорд кўрсаткичдир.

    Вазият ёмонлашиши туфайли Янги Жанубий Уэльс штати бош вазири Гледис Бережиклян Сиднейда чекловлар кучайтирилишини эълон қилди, у ерда карантин чоралари шундоқ ҳам бир ойдан буён амал қилиб келмоқда. Сиднейнинг жануби-ғарбий ва ғарбий туманлари аҳолиси энди кўчаларда ниқоб тақиши керак бўлади, шунингдек, уйдан 5 километрдан кўпроққа узоқлашишга рухсат берилмайди.

    Сидней ҳукумати 28 июль куни шаҳардаги карантин 28 августга қадар узайтирилишини эълон қилди. Дастлаб бу режим 31 июлда якунланиши режалаштирилган эди.

    Ишсиз ҳолда изоляция режимида қолиб кетган Сидней аҳолисига моддий компенсация тақдим этилади.

    Мавзуга доир: Коронавируснинг дельта штамми туфайли тўлиқ локдаун ўрнатилган Сидней — суратларда

    Италияда COVID-19 билан боғлиқ вазиятни мустақил мониторинг қилиш билан шуғулланувчи Gimbe фонди мамлакатда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди, деган хулосага келди.

    Фонд маълумотларига кўра, 21—27 июль кунлари Италияда коронавирус оқибатидаги ўлимлар сони яна ўсган. Бунгача кетма-кет 15 ҳафта давомида ушбу кўрсаткич мамлакатда пасайиб келган эди. Бундан ташқари, ўтган ҳафта вирус юқтириш ҳолатлари 64 фоизга ўсган (31 963 та ҳолат, таққослаш учун бир ҳафта аввал 19 390 та бўлган). Бундан ташқари, Италия касалхоналарида интенсив терапия бўлимларида ётган беморлар 14,5 фоизга кўпайган.

    28 июль ҳолатига, Италия аҳолисининг 63,6 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг камида битта дозасини олган, 52,3 фоизи эса тўлиқ эмланган.

    Мавзуга доир: Европада коронавирус чекловларига қарши оммавий норозиликлар бўлиб ўтди. Франция, Буюк Британия, Италия ва Грецияда намойишчилар кўчаларга чиқди (фото)

    COVID-19’ни бошдан кечиргандан кейин коронавируснинг Spike-оқсилларини нейтраллаштирувчи антитаналарни ишлаб чиқиш жараёни ёши катта одамларда ёшларга нисбатан анча фаолроқ юз беради. Россиянинг «Хелиск» лаборатория хизмати ва Киров номидаги ҳарбий-тиббий академиянинг қўшма тадқиқотлари натижалари шундан дарак бермоқда.

    «Катта ёшли одамларда COVID-19’ни бошдан кечиргандан кейин IgG синфидаги антитаналар миқдори анча юқори бўлиб чиқмоқда: 60-70 ёш гуруҳида антитаналарнинг ўртача миқдори 20-30 ёш гуруҳидагидан икки марта кўпроқ бўлди, бу касалланиш даражасининг оғирлигига боғлиқ эмас», — дейилади «Хеликс» компанияси пресс-релизида.

    Компания тиббий директори Дмитрий Денисовнинг аниқлик киритишича, ёши катталарда антитаналар миқдорининг катта бўлишини уларнинг иммун тизими бутун ҳаёти давомида ёшларникига қараганда кўпроқ антигенлар билан тўқнашгани ва иммунизацияга яхшироқ реакция кўрсатиши билан боғлаш мумкин.

    Шунингдек, тадқиқотларда коронавирусни оғир шаклда ўтказган беморларда антитаналар кўпроқ ишлаб чиқарилиши ҳамда IgG антитаналари аёллар ва эркакларда касалликдан кейин турли муддатларда шаклланиб, сақланиб қолиши маълум бўлди.

    Мавзуга доир: Олимлар COVID-19’га чалинган одамларда антитаналар бир йилдан узоқ сақланиб қолиши мумкинлигини аниқлади

    • Шунингдек, Саудия Арабистони ҳукумати 1 августдан бошлаб коронавирусга қарши тўлиқ эмланган кишиларнинг мамлакатга сайёҳлик визалари билан киришига рухсат беради. Фақат мамлакатда маъқулланган вакциналар ҳисобга олинади, шунингдек, Саудия Арабистонига киришдан аввал 72 соат ичида ПЗР-тест топшириш керак бўлади.
    • Бангкок касалхоналарида коронавируснинг дельта штаммига чалинган беморлар оқими туфайли жойлар қолмади. Пойтахт касалхоналарида кунига минг нафаргача беморлар қабул қилиниши мумкин, аммо 29 июль кунининг ўзида фақат Бангкокда тўрт минг кишида касаллик аниқланган. Шаҳардаги карантин марказлари тўлиб кетган, пойтахт ҳукумати қўшимча ўринлар яратиш мақсадида хусусий клиникалар билан иш олиб бормоқда. 29 июль куни Таиландда касалланиш ҳолатлари бўйича янги рекорд қайд этилди — 17 669 кишида касаллик аниқланди, 165 киши вафот этди.

    30.07.2021, 16:58   Изоҳ (0)   12789
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ким Чен Ин Шимолий Корея армиясининг жанговар шайлигини оширишга чақирди

    30.07.2021, 15:58

    Туркманистон чегарачилари Ўзбекистондан қайтаётган туркман талабаларини мамлакатга киритмади

    30.07.2021, 14:10

    «Миллий фалокат»: Туркияда юз бераётган ўрмон ёнғинлари — суратларда

    30.07.2021, 13:27

    Бразилияда ҳаво рекорд даражада совиб, қор ёғди (видео)

    30.07.2021, 12:46

    Аляскада юз берган 8,2 магнитудали зилзила сўнгги 50 йил ичидаги энг кучлиси деб тан олинди (видео)

    30.07.2021, 12:10

    Афғонистонда сув тошқини оқибатида 150 киши ҳалок бўлди

    30.07.2021, 11:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.